Уларнинг қалблари эса ғофилдир. Золимлар: “Ахир бу Муҳаммад ўзингизга ўхшаган бир одам-ку! Кўриб туриб, алданиш учун бу сеҳрга қулоқ тутиб келаверасизларми?!” – дея пинҳона пичирлашадилар.
Сиз қидирган إِلَّا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 663 та оят мавжуд.
boshqasini, boshqa, tashqari, boshqasiga, tashqarida, faqat, boshqasi, boshqa (bir shaklda), faqat (qildik), boshqasining
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Уларнинг қалблари эса ғофилдир. Золимлар: “Ахир бу Муҳаммад ўзингизга ўхшаган бир одам-ку! Кўриб туриб, алданиш учун бу сеҳрга қулоқ тутиб келаверасизларми?!” – дея пинҳона пичирлашадилар.
Эй Муҳаммад, Биз сиздан илгари ҳам фақат эркакларни ўзимиз ваҳий қилган ҳолда пайғамбар қилиб юборганмиз. Бас, эй Макка аҳли, агар билмайдиган бўлсангизлар, Таврот ва Инжилни биладиган зикр аҳлидан сўранглар.
Агар Ер ва осмоннинг иккисида Аллоҳдан ўзга илоҳлар бўлганида эди, ихтилофлар туфайли иккаласи ҳам бузилиб кетган бўлар эди. Субҳаналлоҳ, Арш Роббиси бўлган Аллоҳ улар сифатлаётган шериклардан покдир.
Эй Муҳаммад, сиздан олдин Биз юборган пайғамбарларга ҳам: “Мендан бошқа илоҳ йўқ, бас, фақат Менга ибодат қилинглар”, – деб ваҳий қилар эдик.
Эй Муҳаммад, сиздан олдин Биз юборган пайғамбарларга ҳам: “Мендан бошқа илоҳ йўқ, бас, фақат Менга ибодат қилинглар”, – деб ваҳий қилар эдик.
Аллоҳ бандаларининг олдиларидаги ва орқаларидаги барча ишларини билади. Улар қиёмат кунида фақат Аллоҳ Ўзи рози бўлган кишиларга шафоат қиладилар. Ундай зотлар Унинг қўрқувидан титраб турувчилардир.
Эй Муҳаммад, қачонки куфр келтирганлар сизни кўриб қолсалар бир-бирларига: “Илоҳларингизни айблаб тилга оладиган одам шуми?” – деб масхара қиладилар. Ваҳоланки, улар Раҳмоннинг зикрини инкор қилувчилардир.
Одамлар кетишгач, Иброҳим бутларни парча-парча қилиб ташлади. Фақат уларнинг энг каттасини синдирмай, балки унга мурожаат қиладилар деб ўз ҳолида қолдирди.
Зуннун, яъни Юнус пайғамбарнинг ўз қавмидан ғазабланган ҳолда Бизнинг изнимиз бўлмасдан қишлоғидан чиқиб кетган пайтида унга қарши ҳеч нарса қилолмаймиз деб ўйлади. Биз уни денгизда балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин қоронғи зулматлар ичида: “Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен барча нуқсонлардан поксан. Дарҳақиқат, мен ўзимга зулм қилувчилардан бўлдим”, – деб нидо қилди.
Эй Муҳаммад, Биз сизни барча оламларга раҳмат қилиб юбордик.
Ана шундай, кимки Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни риоя қилган ҳолда уни эъзозласа бас, бу Роббиси наздида ўзи учун яхшидир. Сизлар учун ҳаром эканлиги тиловат қилинадиган нарсалардан бошқа барча чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди. Бас, бутлардан иборат ифлосликдан узоқлашинг ва ёлғон сўздан ҳам четда бўлинглар.
Улар ўз юртларидан фақатгина “Роббимиз Аллоҳ”, деганлари учун ҳайдаб чиқарилган эдилар. Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф қилиб турмас экан, албатта, Аллоҳнинг номи кўплаб зикр қилинадиган роҳибларнинг узлатгоҳлари, насронийларнинг канисалари, яҳудийларнинг ибодатхоналари ва мусулмонларнинг масжидлари вайрон қилинган бўлар эди. Албатта, Аллоҳ ўз динига ёрдам берадиганларга ёрдам беради. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли ва иззатлидир.
Эй Муҳаммад, Биз сиздан олдин юборган ҳар бир расул ва пайғамбар қачон ўзига нозил бўлган оятларни қироат қилса, шайтон унинг қироатига бошқа нарсаларни ташлаган. Бас, Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсаларни ўчиради сўнгра, Аллоҳ ўз оятларини мустаҳкам қилади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Аллоҳ сизларга ердаги нарсаларни ва денгизда Унинг амри билан сузиб кетаётган кемаларни бўйсундириб қўйганини ҳамда осмонни Унинг изнисиз ерга қулаб тушишдан тутиб туришини кўрмадингизми?! Шубҳасиз, Аллоҳ одамларга шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Фақат ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидаги чўрилари бундан мустаснодир. Чунки улар бундан маломат қилинувчи эмаслар.
Шунда унинг қавмидан кофир бўлган зодагонлар: “Бу ҳам худди сизларга ўхшаган одам. Лекин сизлардан устун бўлмоқчи. Агар Аллоҳ пайғамбар юборишни истаса эди, уларни фаришталар қилиб туширган бўлар эди. Нуҳнинг бу сўзларини аввалги ота-боболаримиздан эшитмаганмиз”, – дедилар.
У фақат бир телба одамдир. Бас, уни бир оз вақтгача кузатиб туринглар.
Кейин, Биз унга ваҳий қилиб: “Бизнинг ҳимоямиз ва ваҳийимиз билан бир кема ясагин. Бас, қачонки, Бизнинг амримиз келиб, таннурдан олов ўрнига фавворалар отилган пайт, у кемага бир жуфт ҳар бир жонивордан ва оилангни олгин. Лекин кофирлардан ким ҳақида Бизни ғарқ бўлиши хусусида сўзимиз ўтган бўлса, улардан воз кеч. Ҳамда зулм қилганлар ҳақида ёрдам сўраб Менга хитоб қилма. Улар, албатта, ғарқ қилинувчилардир”, – деб ваҳий қилдик.
Унинг қавмидан куфр келтирган кимсалар, охиратга дуч келишни инкор қилганлар ва Биз дунё ҳаётида бадавлат қилиб қўйган кимсалар: “Бу ҳам худди сизларга ўхшаган одам. У ҳам сизлар ейдиган нарсадан ейди, сизлар ичадиган нарсадан ичади”,– дедилар.
Бу ҳаётимиз фақат шу дунёдаги яшашимиздир. Айримларимиз ўлсак, бошқаларимиз яшайверамиз. Биз қайта тирилувчилар эмасмиз.