У фақат Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган шахсдир. Бизлар унга ишонувчи кимсалар эмасмиз.
Сиз қидирган إِلَّا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 663 та оят мавжуд.
boshqasini, boshqa, tashqari, boshqasiga, tashqarida, faqat, boshqasi, boshqa (bir shaklda), faqat (qildik), boshqasining
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У фақат Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган шахсдир. Бизлар унга ишонувчи кимсалар эмасмиз.
Биз ҳеч бир жон эгасига кучидан ташқаридаги нарсани таклиф қилмаймиз. Бизнинг даргоҳимизда, фақат ҳақни сўзлайдиган китоб бордир. Улар охиратда заррача зулм қилинмайдилар.
Дарвоқе, бизлар ҳам, ота-боболаримиз ҳам олдин мана шу гапларга ваъда қилинган эдик. Бу фақат аввалгиларнинг афсоналаридир.
Аллоҳ уларга: “Агар билсангиз, дунёда жуда оз қолдингиз”, – дейди.
Бас, ҳақ подшоҳ бўлган Аллоҳ ҳамма нарсадан олийдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир ва У улуғ Аршнинг Роббисидир.
Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрик аёлга уйланади. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик эркак уйланади. Бу никоҳ мўминларга ҳаром қилинди.
Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрик аёлга уйланади. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик эркак уйланади. Бу никоҳ мўминларга ҳаром қилинди.
Бироқ кейин бу ишлардан тавба қилиб, ўзларини тузатган кишиларгина фосиқ эмаслар. Чунки Аллоҳ, албатта, гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган ҳолда ўз хотинларига бузуқ деб тош отадиганлар ҳар бири ўзини, шубҳасиз, ростгўйлардан деб, Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши керак.
Шунингдек, мўмина аёлларга ҳам: “Кўзларини номаҳрам эркаклардан тийсинлар ва авратларини зинодан сақласинлар. Ҳамда сиртдан кўриниб турадигандан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари устига ташлаб олсинлар. Улар зеб-зийнатларини эрлари ё оталари, ё эрларининг оталари, ё ўғиллари, ё эрларининг ўғиллари, ё ўзларининг ака-укалари, ё ака-укаларининг ўғиллари, ё опа-сингилларининг ўғиллари, ё ўзлари каби аёллар, ё қўл остиларидаги чўрилар, ё жуда кексайиб ёки ақлсиз-девона бўлиб аёлларга ҳожати бўлмаган эркак хизматкор, аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган болалардан бошқаларга кўрсатмасинлар. Ҳамда яширган зийнатларини билдириб, оёқларини ерга урмасинлар”, – деб айтинг. Эй мўминлар, барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, Шояд, шунда зафар топсангиз.

Эй Расулим, уларга: “Аллоҳга итоат қилинглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, унинг ўз зиммасига юкланган нарса, Аллоҳнинг буйруғини етказишдир. Сизнинг эса ўз зиммангизга юклатилган нарса, унга итоатдир. Пайғамбар зиммасида фақат сизларга ҳақ динни очиқ-ойдин етказиш бордир.
Куфр келтирган кимсалар: “Бу Қуръон фақат Муҳаммад уни тўқиб олган бир уйдирмадир. Бу ишда унга бошқа қавмлар ёрдам берганлар”, – дедилар. Дарҳақиқат улар бу сўзлари билан зулм ва ёлғон келтирдилар.
Улар яна: “Ёки унга осмондан эҳтиёжи учун хазина ташланса ёхуд унинг учун бир боғ бўлиб, ундан тановул қилса эди”, – деб айтадилар. Золимлар мўминларга қарата: “Сизлар фақат бир сеҳрланган кишига эргашмоқдасиз”, – дедилар.
Эй Муҳаммад, сиздан олдинги Биз юборган барча пайғамбарлар ҳам, албатта, одамлардек таом еб, бозорларда юрар эдилар. Биз баъзиларингизни баъзиларингиз учун синов қилиб қўйдик, қани, бу синовларга сабр қила олармикинсиз? Роббингиз эса барчасини кўриб турувчи Зотдир.
Улар сизга Қуръонни айблаш учун бирор масал келтирсалар, албатта, Биз сизга ҳақ жавобни ва энг чиройли шарҳни келтириб қўйдик.
Эй Муҳаммад, қачонки, улар сизни кўрсалар: “Аллоҳ мана шу одамни пайғамбар қилиб юбордими?!” деб масхара қиладилар.
Ёки бўлмаса сиз уларнинг кўпларини ҳақ сўзни тинглай оладилар ё ақл ишлатадилар деб ўйлайсизми?! Йўқ, асло, улар ҳайвонларга ўхшайдилар, балки, улар ҳайвондан ҳам баттарроқ йўлдан адашувчидирлар.
Биз бу Қуръонни одамлар эслатма олишлари учун ораларида тақсимлаб қўйдик. Бироқ одамларнинг кўплари фақат ношукрликни хоҳладилар.
Эй Муҳаммад, сизни фақат мўминларга жаннатдан хушхабар берувчи, кофирларга эса охират азобидан огоҳлантирувчи қилиб юбордик.