Лекин ким зулм қилса-ю, сўнгра бу ёмонликлардан кейин уни чиройли ишга алмаштирса, бас, албатта, Мен гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотман.
Сиз қидирган إِلَّا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 663 та оят мавжуд.
boshqasini, boshqa, tashqari, boshqasiga, tashqarida, faqat, boshqasi, boshqa (bir shaklda), faqat (qildik), boshqasining
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Лекин ким зулм қилса-ю, сўнгра бу ёмонликлардан кейин уни чиройли ишга алмаштирса, бас, албатта, Мен гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотман.
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир У улкан Арш эгасидир.
Лут қавмининг жавоби эса фақат: “Лутнинг оиласини қишлоғингиздан ҳайдаб чиқаринглар. Дарҳақиқат, улар жуда покланиб кетаётган кишилардир, – деб масхаралаб гапиришлари бўлди.
Кейин Биз Лутга ва унинг оиласига нажот бердик. Аммо унинг хотини нажот топмади, чунки уни азобда қолувчилардан деб тақдир қилдик.
Яна уларга: “Аллоҳдан ўзга осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайб хабарларини билмайди. Шунингдек, улар қачон қайта тирилишларини ҳам сезмайдилар”, – деб айтинг.
Дарҳақиқат, бизларга ҳам, ота-боболаримизга ҳам олдин мана шу нарса ваъда қилинган эди. Бу фақат аввалгиларнинг афсоналари, , холос!
Осмон ва Ердаги ҳар бир сир-асрор аниқ китобда ёзиб қўйилгандир.
Шунингдек, сиз қалб кўзи кўрларни ҳам залолатларидан чиқариб, ҳақ йўлга бошловчи эмассиз. Сиз фақат оятларимизга иймон келтирадиган ва мусулмон бўладиган кишиларгагина даъватингизни эшиттира оласиз.
Сурга пуфланган кунда Аллоҳ Ўзи хоҳлаган зотлардан бошқа осмонлар ва Ердаги барча кимсалар даҳшатга тушиб қолади. Ҳамма Унинг ҳузурига бўйин эккан ҳолларида келади.
Борди-ю кимки ёмонлик билан келса, бас, юзтубан ҳолларида дўзахга ташланадилар. Сизларга фақат қилиб ўтган амалларингизнинг жазоси берилади.
Шунда ҳам Мусо икковига душман бўлган у қибтий кимсани ажратиб олмоқчи бўлганида бани Исроиллик одам бақириб: “Эй Мусо, кеча бир жонни ўлдирганинг каби бугун мени ҳам ўлдирмоқчимисан?! Сен фақат ер юзида жабр қилувчи бўлмоқчисан. Сен ислоҳ қилувчилардан бўлишни хоҳламайсан”, – деди.
Бас, қачонки, Мусо уларга аниқ мўъжизаларимиз билан келгач, улар: “Бу тўқима сеҳрдан бошқа нарса эмас. Бу нарсани аввалги ота-боболаримиз замонида рўй берганини эшитган эмасмиз”, – дедилар.
Биз маишатларида ҳаддан ошган қанчадан-қанча ўлкаларни ҳалок қилдик. Улардан кейин ўша масканларида жуда озчилик истиқомат қилди. Уларнинг юртларига Биз ворис бўлдик.
Роббингиз шаҳар ва қишлоқларнинг она марказларига уларга оятларимизни тиловат қиладиган бир пайғамбар юбормагунича, уларни ҳалок қилувчи бўлмади. Лекин юртларнинг аҳолиси золимлардан бўлганда ҳалок қилувчи бўлдик.
У ягона Аллоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир! Дунёда ҳам охиратда ҳам ҳамд, фақат Унга хосдир. Ҳукм қилиш ҳам ёлғиз Унгадир ва барчангиз Унинг ҳузурига қайтариласизлар.
Илм берилган кишилар эса: “Сизларнинг ҳолингизга вой бўлсин! Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган киши учун Аллоҳнинг савоби яхшироқдир. Унга фақат сабрли кишилар эришадилар”, – дедилар.
Ким Унинг ҳузурига яхшилик билан келса, бас, унга ундан яхшироқ мукофот берилади. Ким бир ёмонлик билан келса, ёмонлик қилганлар фақат қилганларига яраша жазо оладилар.
Сиз ўзингизга китоб туширилишидан умидвор ҳам эмасдингиз. Фақат Роббингиз томонидан раҳмат бўлиб у нозил қилинди. Бас, асло кофирларга ёрдамчи бўлманг.
Аллоҳ билан бирга бошқа сохта илоҳга илтижо қилманг. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унинг Зотидан бошқа ҳар бир нарса ҳалок бўлувчидир. Ҳукм қилиш, фақат Унга хосдир ва Унинг ҳузурига қайтариласизлар.
Аллоҳ билан бирга бошқа сохта илоҳга илтижо қилманг. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унинг Зотидан бошқа ҳар бир нарса ҳалок бўлувчидир. Ҳукм қилиш, фақат Унга хосдир ва Унинг ҳузурига қайтариласизлар.