Агар мунофиқларнинг устига Мадинанинг турли томонларидан бостириб кирилса, сўнгра улардан мусулмонларга хиёнат қилиш учун фитна талаб қилинса, аниқки, улар кўп ўйланиб турмасдан хиёнатга розилик берган бўлар эдилар.
Сиз қидирган إِلَّا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 663 та оят мавжуд.
boshqasini, boshqa, tashqari, boshqasiga, tashqarida, faqat, boshqasi, boshqa (bir shaklda), faqat (qildik), boshqasining
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агар мунофиқларнинг устига Мадинанинг турли томонларидан бостириб кирилса, сўнгра улардан мусулмонларга хиёнат қилиш учун фитна талаб қилинса, аниқки, улар кўп ўйланиб турмасдан хиёнатга розилик берган бўлар эдилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Агар сизлар ўлишдан ё ўлдирилишдан қочсангизлар, бу қочиш сизларга асло фойда бермайди, шундай экан, сизлар бу ўткинчи дунёда фақат жуда кам фойдаланиб қоласизлар”, – деб айтинг.
Аллоҳ сизларнинг орангиздаги жиҳодга тўсқинлик қиладиган ва ўз дўстларига: “Биз томонга келинглар”, – дейдиган кимсаларни аниқ билади. Улар жангга жуда оз келадилар.
Мунофиқлар қўрқоқликлари сабабли душман фирқаларни кетмаган деб ўйлайдилар. Агарда у фирқалар қайтиб келиб қолсалар, мунофиқлар кўчманчи бадавийлар орасида бўлиб, сизларнинг мағлубиятингиз ҳақида хабар сўраб туришни истайдилар. Агарда улар орангизда бўлганларида ҳам камдан-кам жанг қилган бўлар эдилар.
Мўминлар душман гуруҳларини кўрган пайтларида: “Бу Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари бизларга ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари рост айтади”, – дедилар. Бу уларнинг иймон ва итоатларини янада орттирди.
Ўтган пайғамбарлар Аллоҳнинг фармонларини бандаларга етказадиган, фақат Ундан қўрқадиган ва Аллоҳдан ўзгадан қўрқмайдиган зотлардир. Аллоҳнинг Ўзи ҳисоб қилувчиликка кифоядир.
Эй Муҳаммад, сизга бундан бошқа аёллар ҳалол бўлмайди. Гарчи бошқа аёлларнинг ҳусни сизни қизиқтирса ҳам уларни ўз аёлларингизга алмаштириш ҳам ҳалол бўлмайди. Фақат қўлингизда мулк бўлган чўрилар ҳалолдир. Аллоҳ барча нарсанинг устидан кузатиб турувчи Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, Пайғамбарнинг уйларига фақат сизларни бирор таомга чақирилсагина рухсат билан киринглар. Ўшанда ҳам унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган ҳолда киринглар. Лекин чақирилганингизда киринг ва таомдан сўнг гапга берилиб кетмай, дарҳол тарқалинглар. Чунки бу Пайғамбарга озор беради, у эса сизлардан тортинади. Аллоҳ эса ҳақ гапдан тортинмайди. Агарда сизлар Пайғамбарнинг аёлларидан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранглар. Мана шу сизларнинг қалбларингиз ва уларнинг қалблари учун ҳам энг тоза ишдир. Сизлар учун Аллоҳнинг Пайғамбарига озор бериш ва ундан кейин аёлларига уйланишингиз умуман мумкин эмасдир. Чунки бу иш Аллоҳ наздида улкан гуноҳдир.
Қасамки, агар мунофиқлар, дилларида иллат бўлган кимсалар ва Мадинада иғво тарқатиб юрувчилар ўз қилмишларидан тийилмасалар, албатта, Биз сизни уларга қарши қўзғатамиз, сўнгра Мадинада сиз билан жуда оз вақт ёнма-ён тура оладилар.
Куфр келтирган кимсалар: “Бизларга қиёмат келмайди”, – дедилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Йўқ, ғайбни билувчи Роббимга қасамки, албатта, у сизларга келади. Осмонлар ва Ердаги бир зарра вазнича, ҳатто ундан ҳам кичик ёки катта бирор нарса Аллоҳдан махфий қолмайди, барчаси аниқ китобда мавжуддир”, – деб айтинг.
Бас, қачонки, Биз Сулаймонга ўлимни ҳукм қилганимизда, унинг ўлимига фақат ҳассасини еяётган ёғоч кемирувчи қуртгина далолат қилди. Вақтики, Сулаймон жойидан қулаб тушгач, жинларга аён бўлдики, агар улар ғайбни билганларида бу хор қилувчи меҳнат азобида қолмаган бўлар эдилар.
Куфр кетирганлари сабабли уларни мана шу фалокат билан жазоладик. Биз фақат кофир кимсагагина мана шундай жазо берамиз.
Дарҳақиқат, иблис уларнинг устидаги “Мен уларни йўлдан оздираман”, – деган гумонини тасдиқлади. Бас, Сабаъ қабиласи иблисга эргашдилар. Фақат бир гуруҳ мўминларгина унга бўйсунмадилар.
Ҳолбуки, иблиснинг улар устидан ҳеч қандай бир ҳукмронлиги йўқ эди. Фақат охиратга иймон келтирадиган кишиларни ундан шубҳада бўлган кимсалардан ажратиб, билиб олишимиз учун шундай қилдик. Роббингиз барча нарсани кузатиб турувчидир.
Аллоҳ ҳузурида фақат Ўзи изн берган кишиларнинг шафоатигина фойда беради. Қачонки, уларга изн берилиб, қалбларидан қўрқув кетказилгач, бир-бирларига: “Роббингиз изн учун нима деди?” – дейдилар. Уларга: “Ҳақни айтди ва шафоатга изн берди. У барчадан олий ва улуғ Зотдир”, – деб жавоб айтадилар.
Эй Муҳаммад, Биз сизни, барча одамларга жаннатдан хушхабар берувчи ва жаҳаннамдан огоҳлантирувчи қилиб юбордик! Лекин одамларнинг кўпчилиги бу ҳақиқатни билмайдилар.
Заиф саналганлар мутакаббир кимсаларга: “Йўқ, кеча-ю кундуз бизга қилган макрларингизчи?! Ўшанда сизлар бизларни Аллоҳга куфр келтиришга ва Унга тенг шериклар қилишга буюрар эдингиз”, – дейдилар. Улар азобни кўзлари билан кўрган вақтларида надоматни ичларида тутадилар. Биз куфр келтирган кимсаларнинг бўйинларига кишанлар соламиз. Улар фақат дунёда қилиб ўтган амалларига яраша жазоланадилар.
Биз қайси бир қишлоққа бирор огоҳлантирувчи пайғамбар юборсак, албатта, у ернинг маишатпарастлари: “Биз сизлар элчи қилиб юборилган динни инкор қилувчилармиз!” – дедилар.
На мол-дунёларингиз ва на фарзандларингиз сизларни Бизнинг даргоҳимизга яқин қила олмайди. Лекин ким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар жаннатдаги кўшкларда омонликда бўладилар.
Қачонки, уларга оятларимиз равшан ҳолда тиловат қилинса, улар: “Бу Муҳаммад фақат сизларни ота-боболарингиз ибодат қилиб ўтган нарсалардан тўсишни хоҳлайдиган кимсадир”, – дейдилар. Бунинг устига яна: “Бу Қуръон фақат тўқилган бир уйдирмадир”, – дейдилар. Куфр келтирган кимсалар ўзларига ҳақ бўлган Қуръон келган пайтда: “Бу китоб аниқ бир сеҳрдан иборатдир”, – дейдилар.