Фақат Биз томондан бўлган марҳамат туфайли ва маълум бир вақтгача ҳаёт неъматларидан баҳраманд бўлишлари учун муҳлат бердик.
Сиз қидирган إِلَّا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 663 та оят мавжуд.
boshqasini, boshqa, tashqari, boshqasiga, tashqarida, faqat, boshqasi, boshqa (bir shaklda), faqat (qildik), boshqasining
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Фақат Биз томондан бўлган марҳамат туфайли ва маълум бир вақтгача ҳаёт неъматларидан баҳраманд бўлишлари учун муҳлат бердик.
Агар уларга Роббиларининг оятларидан бирор оят келса, фақат ундан юз ўгирувчи бўладилар.
Агар уларга: “Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан муҳтожларга эҳсон қилинглар”, – дейилса, куфр келтирган кимсалар иймон келтирганларга истеҳзо билан: “Агар Аллоҳ хоҳласа, уни Ўзи едирадиган кимсани биз таомлантирамизми?! Сизлар, аниқ залолатдасизлар”, – дейдилар.
Улар тортишиб турганларида, тўсатдан уларни тутиб олувчи биргина қичқириқни кутмоқдалар, холос.
Фақатгина бир қичқириқ бўлди ва дарҳол уларнинг барчалари Бизнинг ҳузуримизда ҳозир қилинувчидирлар.
Мана бугун ҳеч бир жонга зулм қилинмайди ва сизлар фақат қилиб ўтган амалларингизга яраша жазоланасизлар.
Биз Муҳаммадга шеърни ўргатмадик ва унга шоирлик тўғри келмайди. Бу ваҳий фақат зикр ва аниқ Қуръондир.
Агар ким бир сўзни илиб олса, унга ҳам куйдирувчи шуъла қувиб етади.
Бу оятлар фақат аниқ бир сеҳрдир, дейдилар.
Чунки уларга: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”,дейилганда, такаббурлик қилар эдилар.
Сизлар фақат қилиб ўтган гуноҳларингиз сабабли жазоланасизлар.
Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандалари бундан мустаснодир.
Биринчи ўлимимиздан кейин азобланувчи ҳам эмас эканмизми?!
Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина ҳалокатга дучор бўлмадилар.
Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина бундан мустаснодир.
Лекин азобда қолувчилардан бўлган бир кампирга нажот бермадик.
Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандалари Аллоҳни тўғри сифатлайдилар.
Фақат дўзахга кирувчи бўлган кимсаларнигина фитна қиласизлар.
Фаришталар: “Бизларнинг ҳар биримиз учун осмонларда маълум бир мақом бордир”, – дедилар.
Бизлар бу ҳақда охирги динда эшитмаганмиз. Бу фақат бир уйдирмадир.