Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, Нуҳ уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. Бас, иймон келтирмадилар ва уларни золим бўлган ҳолларида тўфон балоси тутди.
Сиз қидирган إِلَّا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 663 та оят мавжуд.
boshqasini, boshqa, tashqari, boshqasiga, tashqarida, faqat, boshqasi, boshqa (bir shaklda), faqat (qildik), boshqasining
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, Нуҳ уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. Бас, иймон келтирмадилар ва уларни золим бўлган ҳолларида тўфон балоси тутди.
Агар пайғамбаримни ёлғонга чиқарсангиз, бас, сизлардан аввалги умматлар ҳам пайғамбарларини ёлғончига чиқарганлар. Пайғамбар зиммасида эса фақат Аллоҳнинг буйруқларини бандаларига аниқ етказишлик бордир.
Бас, Иброҳимга қавмининг жавоби фақат: “Уни ўлдиринглар ёки оловда куйдиринглар”, – дейиш бўлди. Сўнгра Аллоҳ унга оловдан нажот берди. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун катта ибратлар бордир!
Ҳақиқатан, ҳам сизлар хотинларингизни қўйиб яқинлик учун эркакларга келяпсизлар, йўлтўсарлик қиляпсизлар, йиғилишларингизда хунук ишларни амалга оширяпсизлар. Шунда Лут қавмининг унга жавоби фақат: “Агар даъвоингда ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга Аллоҳнинг азобини келтир”, – дейишдан иборат бўлди.
Иброҳим уларга “Ахир, у ерда Лут бор-ку?” – деди. Фаришталар: “Биз у жойда ким борлигини яхши билувчироқмиз. Албатта, уни ва оиласини балодан қутқарамиз. Фақат унинг иймонсиз хотини азобда қолувчилардан бўлди”, – дедилар.
Вақтики, элчиларимиз Лутнинг олдига келганларида, у бундан ёмон аҳволга тушди ва уларнинг келишидан қўл-оёғи бўшашиб, юраги сиқилди. Фаришталар: “Қўрқма ва ташвишланма, албатта, биз сени ва аҳлингни балодан қутқарувчилармиз. Бироқ иймонсиз хотининг азобда қолувчилардан бўлди”, – дедилар.
Ушбу масалларни одамлар ибрат олишлари учун айтиб берамиз. Лекин уларни фақат олим зотларгина фаҳмлайдилар.
Эй мўминлар, аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийларнинг зулм қилганларидан бошқалари билан фақат энг чиройли тарзда мунозара қилинглар. Шунингдек, уларга: “Биз ўзимизга нозил қилинган Қуръонга ҳам, сизларга нозил қилинган Таврот ва Инжил китобига ҳам иймон келтирганмиз. Бизнинг илоҳимиз ҳам сизларнинг илоҳингиз ҳам бир Илоҳдир ва бизлар, фақат Унга бўйсунувчилармиз.
Эй мўминлар, аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийларнинг зулм қилганларидан бошқалари билан фақат энг чиройли тарзда мунозара қилинглар. Шунингдек, уларга: “Биз ўзимизга нозил қилинган Қуръонга ҳам, сизларга нозил қилинган Таврот ва Инжил китобига ҳам иймон келтирганмиз. Бизнинг илоҳимиз ҳам сизларнинг илоҳингиз ҳам бир Илоҳдир ва бизлар, фақат Унга бўйсунувчилармиз.
Эй Муҳаммад, шундай қилиб, сизга китобни нозил қилдик. Бас, Биз илгари Таврот ва Инжил китобини берган зотлар унга иймон келтирадилар. Ана у Макка аҳли орасидагиларда ҳам унга иймон келтирадиган кишилар бордир. Бизнинг оятларимизни фақат кофирлар инкор қиладилар.
Йўқ, бу Қуръон илм берилган зотларнинг қалбларидаги аниқ оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимлар инкор қиладилар.
Бу дунё ҳаёти фақат беҳуда ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар эди, ҳақиқий ҳаёт бу – охират диёридир.
Ахир, улар ўз ичларида Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда улар орасидаги барча нарсани фақат ҳақ ҳикмат ва қиёматгача белгиланган муддат билан яратганини тафаккур қилиб кўрмадиларми?! Дарҳақиқат, одамларнинг кўпчилиги қайта тирилиб Роббиларига рўбарў бўлишни инкор қилувчидирлар.
Яна сиз қалб кўзи кўрларни ўз залолатларидан қайтариб, ҳидоят йўлига солувчи эмассиз. Сиз фақат бизнинг оятларимизга иймон келтирадиган кишиларгагина ўз сўзларингизни эшиттира оласиз. Бас, ана ўшалар мусулмонлардир.
Биз ушбу Қуръонда одамлар учун ҳар турли мисолларни келтирдик. Эй Муҳаммад, қасам бўлсинки, агар сиз, уларга ўзлари талаб қилган мўъжизани келтирсангиз ҳам, албатта, куфр келтирган кимсалар: “Сизлар, албатта, ёлғончисизлар”, – дейдилар.
Эй инсонлар, сизларни яратиш ҳам, қайта тирилтириш ҳам худди бир жонни яратиш ва қайта тирилтиришнинг ўзгинаси каби осондир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Қачонки, одамларни денгизда кетаётганларида тоғлардек тўлқинлар ўраб олса, Аллоҳнинг динига ихлос этган ҳолларида дуо қила бошлайдилар. Бас, қачонки, Аллоҳ уларга нажот бериб, эсон-омон қуруқликка чиқарса, у ҳолда улардан айримларигина тўғри йўл тутувчидир. Бизнинг оятларимизни фақат барча хоин ва ношукр кимсаларгина инкор қиладилар.
Пайғамбар, мўминларга ўз жонларидан ҳам қийматлироқдир, унинг аёллари эса уларнинг оналаридир. Аллоҳнинг китобида қариндошлар меросхўрликда бир-бирларига қариндош бўлмаган мўминлардан ва муҳожирлардан кўра ҳақлироқдирлар. Бироқ сизлар диний дўстларингизга мерос беришлик билан яхшилик қилишингиз мумкин. Бу, китобда битиб қўйилган ҳукмдир.
Ўшанда мунофиқлар ва дилларида иллат бўлган кимсалар: “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган экан-да”, – деб айта бошладилар.
Ўшанда улардан бир тоифаси: “Эй Ясриб аҳли, сизлар учун бу қадар кучли ёвга қарши туриш имкони йўқдир, бас, ўз орқангизга қайтиб кетинглар”, – деди. Улардан яна бир гуруҳи эса: “Уйларимиз очиқ-сочиқ қолди”, – деб Пайғамбардан рухсат сўрадилар. Ҳолбуки, уларнинг уйлари очиқ-сочиқ эмас эди. Улар фақат жанг майдонидан қочишни хоҳлардилар.