Улар устиларида қанотларини ёйиб ва йиғиб учиб юрган қушларни кўрмадиларми?! У қушларни ёлғиз Раҳмон ҳавода тутиб туради. Албатта, У барча нарсани кўриб турувчидир.
Сиз қидирган إِلَّا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 663 та оят мавжуд.
boshqasini, boshqa, tashqari, boshqasiga, tashqarida, faqat, boshqasi, boshqa (bir shaklda), faqat (qildik), boshqasining
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар устиларида қанотларини ёйиб ва йиғиб учиб юрган қушларни кўрмадиларми?! У қушларни ёлғиз Раҳмон ҳавода тутиб туради. Албатта, У барча нарсани кўриб турувчидир.
Раҳмондан бошқа сизларга ёрдам берадиган лашкарларингиз ким ўзи?! Кофирлар эса фақат алданишдалар.
Ҳолбуки, у Қуръон барча оламлар учун эслатмадир.
Жаҳаннам аҳлига йирингдан бўлган таом берилади.
Уни эса фақат хатокорлар ейдилар.
Фақат намозхонлар ундай эмаслар.
Фақат ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидаги чўрилари бундан мустаснодирлар. Улар маломат қилинувчи эмаслар.
Аммо даъватим уларга фақат иймондан қочишни зиёда қилди, холос.
Нуҳ яна уларга: “Эй Роббим, дарҳақиқат, улар менга итоатсизлик қилдилар ҳамда топган мол-дунёси ва фарзандлари ўзига фақат зиённи орттирадиган кимсаларга эргашиб кетдилар”, – деди.
Дарҳақиқат, Нуҳ қавмининг кофирларидан бўлганлар кўплаб одамларни йўлдан оздирдилар. Эй Роббим, золимларга фақат залолатни зиёда қилгин!
Чунки, Сен агар уларни тирик қолдирсанг, бандаларингни йўлдан оздирадилар ва фақат фожиру кофирларни туғадилар.
Эй Роббим, мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират қилгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!
Мен фақат Аллоҳ томонидан етказишга ва Унинг элчилик вазифаларига эгаман. Кимки Аллоҳ ва Унинг пайғамабарига осийлик қилса, бас, албатта, унга жаҳаннам олови бордирки, улар ўша жойда мангу қоладилар.
Фақат Ўзи рози бўлган пайғамабарнигина Ўзининг баъзи ғайбидан огоҳ қилади. Бас, албатта, У ҳар бир пайғамбарнинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатувчи фаришта йўллайди.
Тунда бедор бўлиб, намозга туринг! Фақат озгина ухлашга вақт қолсин.
У машриқ ва мағрибнинг Роббисидир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, фақат Уни вакил қилиб олинг!
Бас, у: “Бу Қуръон асар бўлиб келаётган сеҳрнинг ўзидир”, – деди.
Бу фақат башар фарзандининг сўзидир, – деди.
Биз дўзах соҳибларини қўриқчи қилиб, фақат фаришталардан қилдик ва Биз фақат куфрга кетган кимсаларни синаш учун уларнинг саноғини ўн тўққизта қилдик. Токи китоб берилган кимсалар аниқ билсинлар ва иймон келтирган кимсаларнинг иймонлари янада зиёда бўлсин ҳамда китоб берилган кимсалар ҳам, мўминлар ҳам бу хусусда шак-шубҳа қилмасинлар. Яна дилларида мунофиқлик иллати бўлган кимсалар ва кофирлар: “Бу мисол билан Аллоҳ нима демоқчи?” – дейишлари учун шундай қилдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни мана шундай йўлдан оздириб қўяди ва Ўзи хоҳлаган кишиларни тўғри йўлга ҳидоят қилади. Роббингизнинг қўшинлари бўлган фаришталарнинг адади ва сифатини ёлғиз Унинг Ўзи билади. У жаҳаннам инсоният учун бир эслатмадир.