Улар: “Ҳа, ҳақиқатан ҳам, бизларга огоҳлантирувчи келган эди, лекин бизлар уни ёлғончига чиқарганмиз”, – дейдилар. Ҳамда: “Аллоҳ ҳеч кимга ҳеч нарса нозил қилган эмас, сизлар фақат катта адашувдасизлар”, – деганмиз.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар: “Ҳа, ҳақиқатан ҳам, бизларга огоҳлантирувчи келган эди, лекин бизлар уни ёлғончига чиқарганмиз”, – дейдилар. Ҳамда: “Аллоҳ ҳеч кимга ҳеч нарса нозил қилган эмас, сизлар фақат катта адашувдасизлар”, – деганмиз.
Роббиларидан ғойибона қўрқадиган кимсалар учун мағфират ва катта мукофот бордир.
Эй инсонлар, сизлар сўзларингизни яширинглар ёки уни ошкора қилинглар, барибир, У диллардаги сирларни ҳам билувчидир.
Улар устиларида қанотларини ёйиб ва йиғиб учиб юрган қушларни кўрмадиларми?! У қушларни ёлғиз Раҳмон ҳавода тутиб туради. Албатта, У барча нарсани кўриб турувчидир.
Раҳмондан бошқа сизларга ёрдам берадиган лашкарларингиз ким ўзи?! Кофирлар эса фақат алданишдалар.
Ёки Раҳмон Ўз ризқини тортиб қўйса, сизларга ризқ берадиган ўша ким ўзи?! Йўқ, кофирлар қайсарликда ва ҳақдан қочишда бардавом бўлдилар.
Улар: “Агар ростгўй бўлсангизлар, қани айтинглар-чи шу ваъда қилинган қиёмат қачон бўлади?” – дейдилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Қиёмат ҳақидаги билим, фақатгина, Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен фақат аниқ огоҳлантирувчиман, холос”, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, уларга: “Қиёмат ҳақидаги билим, фақатгина, Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен фақат аниқ огоҳлантирувчиман, холос”, – деб айтинг.
Эй Расулим, кофирларга: “Қани, айтинглар-чи, агар Аллоҳ мени ва мен билан бирга бўлган кишиларни ҳалок қилса ёки ҳалок қилмай бизларга раҳм қилса Ўзининг ихтиёридадир, лекин кофирларни аламли азобдан ким қутқариб қолади?!
Эй Муҳаммад яна уларга: “Қани, айтинглар-чи, агар сувингиз ер тагига сингиб кетса, бас, энди ким сизларга оқар сувни келтира олади?!” – деб айтинг.
Албатта, сизга сабр қилганингиз учун битмас-туганмас мукофот бордир.
Албатта, сиз буюк хулқ устидасиз!
Албатта, Роббингиз Унинг йўлидан озган кимсаларни яхши билувчидир ва У ҳидоят топувчиларни ҳам яхши билувчидир.
Албатта, Биз Макка аҳлини аввал боғ эгаларини синаганимиздек синаб кўрдик. Ўшанда улар, албатта, бу боғ ҳосилини эрта тонгда узиб оламиз деб қасам ичган эдилар.
“Агар ҳосилни термоқчи бўлсангиз, экинзорингизга бора қолинглар”, – дедилар.
Бас, қачонки, у боғни кулга айланган ҳолда кўрган пайтларида, аввал: “Чиндан ҳам, бизлар бошқа боққа келиб, йўлдан адашиб қолдик, – дедилар.
Улар кеч бўлса-да: “Роббимизга тасбеҳ айтамиз. Ҳақиқатан, бизлар ўзимизга зулм қилувчилар бўлдик”, – дедилар.
Улар: “Ҳолимизга вой бўлсин! Дарҳақиқат, бизлар ҳаддан ошувчи бўлган эканмиз”, – дедилар.
Шоядки, Роббимиз бизларга бу боғдан ҳам яхшироғини алмаштириб берса. Бизлар, албатта, Роббимиз томон интилувчидирмиз.