Йўқ, ахир, Биз уларни ўзлари биладиган нарсадан яратганмиз!
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Йўқ, ахир, Биз уларни ўзлари биладиган нарсадан яратганмиз!
Бас, машриқлар ва мағрибларнинг Роббисига қасам бўлсинки, албатта, Биз барча ишга қодирмиз.
Ҳақиқатан, Биз Нуҳни: “Қавмингни уларга аламли азоб келмасдан олдин огоҳлантиргин”, – деб ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик.
Нуҳ қавмига: “Эй қавмим, албатта, мен сизларга юборилган аниқ огоҳлантирувчи пайғамбарман”, – деди.
Шунда Аллоҳ сизларни гуноҳларингизни мағфират қилади ва сизларни белгиланган муддатгача ҳаётда қолдиради. Агар билсангиз эди, Аллоҳнинг муддати келганда, асло ортга сурдирилмайди.
Нуҳ илтижо қилиб: “Эй Роббим, мен қавмимни кеча-ю кундуз иймонга даъват қилдим”, – деди.
Дарвоқе, ҳар гал мен уларни Сенинг мағфиратингга чақирсам, улар эшитмаслик учун бармоқларини қулоқларига тиқиб, кийимларига ўралиб оладилар ва ўз куфрларида қаттиқ туриб оладилар ҳамда менга итоат қилишга кибр қиладилар.
Сўнгра мен уларни баланд овозда ошкора даъват қилдим.
Сўнгра мен уларга даъватимни очиқ эълон ҳам қилдим, пинҳона қилиб ҳам айтдим.
Бас, уларга: “Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта, У ўта кечиримли – Ғаффор Зотдир”, – дедим.
Нуҳ яна уларга: “Эй Роббим, дарҳақиқат, улар менга итоатсизлик қилдилар ҳамда топган мол-дунёси ва фарзандлари ўзига фақат зиённи орттирадиган кимсаларга эргашиб кетдилар”, – деди.
Чунки, Сен агар уларни тирик қолдирсанг, бандаларингни йўлдан оздирадилар ва фақат фожиру кофирларни туғадилар.
Чунки, Сен агар уларни тирик қолдирсанг, бандаларингни йўлдан оздирадилар ва фақат фожиру кофирларни туғадилар.
Эй Муҳаммад: “Менга ваҳий қилиндики, жинлардан бир неча нафари Қуръон тиловат қилганимни эшитиб, ўз қавмларига бориб, “Дарҳақиқат, бизлар ажойиб бир Қуръонни эшитдик”, деганларини айтинг.
Эй Муҳаммад кофирларга: “Мен фақат ёлғиз Роббимга ибодат қиламан ва Унга ҳеч кимни шерик қилмайман”, – деб айтинг.
Яна уларга: “Мен сизларга зарар ва ёки тўғри йўл беришга ҳам эга эмасман”, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад кофирларга: “Албатта мени Аллоҳнинг азобидан асло бирор кимса ҳимоя қила олмайди ва мен ҳаргиз Ундан ўзга паноҳ ҳам топа олмайман”, – деб айтинг.
Мен фақат Аллоҳ томонидан етказишга ва Унинг элчилик вазифаларига эгаман. Кимки Аллоҳ ва Унинг пайғамабарига осийлик қилса, бас, албатта, унга жаҳаннам олови бордирки, улар ўша жойда мангу қоладилар.
Эй Муҳаммад, кофирларга: “Сизларга ваъда қилинаётган азоб яқинми ёки Роббим унга узоқ муҳлат қилганми, билмайман”, – деб айтинг.
Фақат Ўзи рози бўлган пайғамабарнигина Ўзининг баъзи ғайбидан огоҳ қилади. Бас, албатта, У ҳар бир пайғамбарнинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатувчи фаришта йўллайди.