Албатта, яхшилар жаннатда аралашмаси кафур бўлган қадаҳдан май ичадилар.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Албатта, яхшилар жаннатда аралашмаси кафур бўлган қадаҳдан май ичадилар.
Улар: “Бизлар сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Сизлардан бу иш учун бирор мукофот ва миннатдорчилик кутмаймиз”, – дедилар.
Бизлар Роббимиз томонидан бўладиган, азобдан юзлар буришиб қолувчи шиддатли бир кундан қўрқамиз, – дейдилар.
Албатта, бу сизлар учун мукофотдир. Ҳамда сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз Аллоҳ наздида мақбулдир.
Эй Муҳаммад, албатта, Биз сизга бу Қуръонни бўлиб-бўлиб нозил қилдик.
Албатта, ана у кофирлар нақд дунёни яхши кўрадилар ва оғир кунни эса ортларига ташлайдилар.
Албатта, бу бир эслатмадир. Бас, ким хоҳласа уни қабул қилиб, Роббиси томонга йўл олади.
Эй инсонлар, хоҳишларингиз фақат Аллоҳ хоҳласагина бўлади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Албатта, сизларга ваъда қилинаётган қиёмат куни воқе бўлувчидир!
Дарвоқе, у жаҳаннам қасрдек улкан алангаларни отади.
Бас, агар сизларда дўзахдан қутқарадиган бирор ҳийла бўлса, Менга ўша ҳийлангизни кўрсатингизлар!
Тақводор зотлар эса у кунда, албатта, соя-салқинлар ва булоқларда бўладилар.
Албатта, Биз яхши амал қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
Эй кофирлар, озгина вақт еб, фойдаланиб қолинглар! Зеро, сизлар жиноятчидирсизлар.
Албатта, ажрим куни ҳисоб-китоб учун белгиланган вақтдир.
Албатта, жаҳаннам кофирларни пойлаб турувчидир.
Чунки, улар қиёмат кунидаги ҳисоб-китобдан умид қилмас эдилар.
Албатта, тақводор зотлар учун жаннатда ютуқ бордир.
Дарҳақиқат, Биз сизларни яқин келажакда бўладиган азобдан огоҳлантирдик. У кунда ҳар бир киши ўзи қилиб ўтган нарсани кўради. Кофир кимса эса: “Эҳ, кошки эди, тупроқ бўлиб кетсам”, – дейди.
Улар бу дунёда: “Ҳақиқатан ҳам бизлар ўлгач аввалги ҳолатимизга қайтарилувчимизми?” – дер эдилар.