Албатта, Биз устингга оғир бир сўзни ташлаймиз.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Албатта, Биз устингга оғир бир сўзни ташлаймиз.
Албатта, кечаси ибодат учун бедор бўлиб туриш таъсири кўпроқ ва қироат жиҳатидан тўғрироқдир.
Албатта, сиз учун кундузи узоқ фаолият бордир.
Ҳақиқатан, Бизнинг ҳузуримизда кишанлар ва дўзах бордир.
Эй Макка аҳли, Биз сизларга худди фиръавнга пайғамбар юборганимиздек сизларга гувоҳлик берувчи Муҳаммадни пайғамбар қилиб юбордик.
Бас, агар сизлар куфр келтирсангиз, ўз даҳшати билан болаларнинг ҳам сочларини оқартириб қўядиган куннинг азобидан қандай сақланасизлар?!
Албатта, ушбу оятлар эслатмадир. Бас, ким хоҳласа, у сабабли Роббиси томон йўл олади.
Эй Муҳаммад, албатта, Роббингиз сиз ва сиз билан бирга бир тоифа саҳобаларингиз кечанинг учдан иккисидан озроғида, баъзида унинг ярмида ва гоҳо учдан бирида бедор бўлиб, намозга туришингизни билади. Кеча ва кундуз миқдорини Аллоҳ белгилайди. Аллоҳ фасллар ўзгариши билан туннинг узун ва қисқа бўлиб туриши сабабли сизлар у кечаларда бедор бўлишларингиз лозим бўлган соатларнинг саноғига ета олмасларингизни билиб, тавбаларингизни қабул қилди. Энди кечалари намозларингизда Қуръондан осон бўлган миқдорда ўқийверинглар. У сизларнинг орангизда беморлар бўлишини, бошқалар Аллоҳнинг фазлини истаб, Ер юзида сафар қилишларини ва яна бошқалар эса Аллоҳ йўлида жангга чиқиб кетишларини ҳам билди. Бас, қийналмай Қуръондан осон бўлган миқдорда ўқийверинглар. Намозни тўлиқ адо қилинглар, закотни муҳтожларга беринглар ва мискинларга эҳсон қилиш билан Аллоҳга “қарзи ҳасана” беринглар! Ўзларингиз учун тақдим қиладиган яхшиликни қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроқ мукофот ҳолида топасизлар. Аллоҳдан мағфират сўранглар! Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

Йўқ, унинг тамаси беҳудадир. Чунки, у оятларимизга қаршилик қилувчи эди.
Чунки, у Қуръон тўғрисида ёмон фикр юритди ва ҳисобга олиб қўйди.
Бас, у: “Бу Қуръон асар бўлиб келаётган сеҳрнинг ўзидир”, – деди.
Бу фақат башар фарзандининг сўзидир, – деди.
Албатта, у жаҳаннам катта балолардан биридир.
Йўқ, бу Қуръон бир эслатмадир.
Зеро, уни сизнинг қалбингизда жамлаш ҳам, тилингиздаги қироати ҳам Бизнинг зиммамиздадир.
Сўнгра у Қуръонни баён қилиб бериш ҳам, албатта, Бизнинг зиммамиздадир.
Дарҳақиқат, Биз инсонни оталик ва оналик сувларидан аралаш бир нутфадан яратдик. Бас, синаш учун, уни эшитувчи ва кўрувчи қилиб қўйдик.
Дарҳақиқат, Биз у инсонни хоҳ у шукр қилувчи мусулмон бўлсин ва хоҳ ношукр кофир бўлсин, йўлга йўлладик.
Албатта, Биз кофирлар учун занжирлар, кишанлар ва алангали оловни тайёрлаб қўйганмиз.