Уларга бу жазолар Аллоҳ ва Расулига қарши чиққанлари учундир. Кимки Аллоҳ ва Расулига қарши иш тутса, бас, Аллоҳнинг уларга азоби шиддатлидир.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Уларга бу жазолар Аллоҳ ва Расулига қарши чиққанлари учундир. Кимки Аллоҳ ва Расулига қарши иш тутса, бас, Аллоҳнинг уларга азоби шиддатлидир.
Уларни жангда сиз ўлдирмадингиз, балки уларни Аллоҳ ўлдирди. Эй Муҳаммад, уларга қарата юзига қўлингиздаги бир сиқим тупроқни отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки уни Аллоҳ отди ҳамда Ўз тарафидан ғалабани мўминларга чиройли лутф бўлсин, деб қилди. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Эй мушриклар, агар жангдан олдин мусулмонлар билан орани очишни хоҳлаган бўлсангиз, дарҳақиқат, мана мусулмонлар фойдасига фатҳ қилиш келди. Борди-ю мусулмонларга қарши жанг қилишдан тийилсангиз, бу сиз учун яхшироқдир. Агарда ибрат олмай яна урушга қайтсангиз, у ҳолда бизлар ҳам қайтамиз. Гуруҳингиз саноғи гарчи кўпчилик бўлса ҳам, сизларга ҳеч нарса фойда бермайди. Чунки Аллоҳ, албатта, мўминлар билан биргадир.

Чунки Аллоҳ наздида Ер юзидаги жонзотларнинг энг ёмони ҳақдан йироқ бўлиб кар ва соқов бўлиб олиб, ақл юритмайдиган кимсалардир.
Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга итоат қилиб тақво қилсангиз, сизларга ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят йўлини қилиб қўяди. Ҳамда гуноҳларингизни кечиб, сизларни мағфират қилади. Аллоҳ буюк фазлу карам соҳибидир.
Қачонки у кофирларга оятларимиз тиловат қилиб берилса, “Буларни эшитганмиз, агар истасак, шунга ўхшаш гапни биз ҳам тўқиб айтган бўлар эдик. Бу оятлар аввалгилардан қолган афсоналардан бошқа нарса эмас”, – дер эдилар.
Яна уларнинг: “Ё Аллоҳ, агарда мана шу Қуръон Сенинг ҳузурингдан, ҳақиқатан, нозил қилинган бўлса, у ҳолда майли, устимизга самодан тош ёғдир ёки бизларга аламли азобни келтир”, – деганларини эсланг.
Лекин улар мўминларни Масжид ул-Ҳаромга боришга тўсқинлик қилсалар-у Аллоҳ нима учун ҳам уларни азобламасин. Ҳолбуки, у мушриклар Каъбанинг эгалари ҳам эмаслар. Унинг эгалари фақатгина Аллоҳдан қўрқадиган кимсалардир. Лекин уларнинг кўплари буни билмайдилар.
Албатта, куфр келтирганлар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан одамларни тўсиш учун сарфлайдилар. Улар яна сарфлашда давом этаверадилар, бироқ бу қилмишлари уларга надомат бўлиб қолади кейин эса, мағлубиятга учрайдилар. Куфр келтирганлар жаҳаннам сари тўпланиб келтириладилар.
Эй Муҳаммад, куфр келтирганларга: “Агар куфрдан тўхтасалар, олдинги қилган гуноҳлари кечирилишини, борди-ю ширкка қайтсалар, у ҳолда аввалгиларнинг йўли ибрат тариқасида қандай бўлиб ўтганини”, – айтинг.

Улар билан фитна йўқ бўлиб ва диннинг барчаси, фақат ёлғиз Аллоҳ учун бўлгунча жанг қилинглар. Агар улар куфр ва ширкдан тийилсалар, албатта, Аллоҳ улар нима қилаётганларини кўриб турувчи Зотдир.
Улар билан фитна йўқ бўлиб ва диннинг барчаси, фақат ёлғиз Аллоҳ учун бўлгунча жанг қилинглар. Агар улар куфр ва ширкдан тийилсалар, албатта, Аллоҳ улар нима қилаётганларини кўриб турувчи Зотдир.
Агарда яна иймондан юз ўгирсалар, унда билиб қўйинглар, Аллоҳ сизнинг Эгангиздир. У Зот нақадар яхши дўст ва нақадар яхши ёрдамчидир.
Сизлар агар Аллоҳга ва Бадр жангида икки жамоа тўқнашиб ҳақ ва ботилнинг орасини айирувчи кунда қулимиз Муҳаммадга нозил қилган оятларимизга иймон келтирган бўлсангиз, унда урушда олган ғаниматларингизнинг бешдан бири Аллоҳга, пайғамбарга, қариндошларга етим-есирларга, мискинларга ва мусофирларга тегишли эканини билиб қўйинглар. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.
Икки жамоа тўқнашган пайтда сизлар водийнинг Мадинага яқин тарафида, у мушриклар эса водийнинг чекка томонида эканини эсланглар. Сизлар ўлжа қилиб олмоқчи бўлган карвон эса сиздан пастроқда эди. Борди-ю мушриклар билан жанг қилиш учун олдиндан ваъдалашган бўлсангиз ҳам, барибир муайян вақт ва жой ҳақида келиша олмай ихтилоф қилган бўлар эдингиз. Лекин Аллоҳ жангда ҳалок бўлганлар ҳам далил билан ҳалок бўлишлари, ҳаётда қолганлар ҳам далил билан тирик қолишлари учун ишни тамомига етказиш мақсадида сизларни душман билан тўсатдан тўқнаштириб қўйди. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир.
Эй Муҳаммад! Сиз жангдан олдин кўрган тушингизда Аллоҳ сизга матонат бериши учун уларнинг сонини оз қилиб кўрсатди. Чунки сизларга уларнинг ададини кўп қилиб кўрсатганида эди, сизлар ваҳимага тушиб сустлашиб қолган ва бу борадаги ишда тортишиб қолган бўлар эдингиз. Лекин Аллоҳ Ўзининг ёрдами билан сизларни ундан саломат қилди. Шубҳасиз, У кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинглар ва ўзаро ихтилофга тушиб тортишманглар. Акс ҳолда, сустлашиб, куч-қувватингиз кетиб қолади. Сабр-тоқатли бўлинглар, Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.