Уларга бу дунёда вақтинчалик муҳлат бериб қўяман. Албатта, менинг уларга қарши чора-тадбирим жуда қаттиқдир.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Уларга бу дунёда вақтинчалик муҳлат бериб қўяман. Албатта, менинг уларга қарши чора-тадбирим жуда қаттиқдир.
Уларнинг ҳамсуҳбатлари Муҳаммадда жинниликдан ҳеч қандай асар йўқлигини ўйлаб кўрмайдиларми?! У фақатгина Аллоҳнинг азобидан очиқ-ойдин огоҳлантирувчидир.
Эй Муҳаммад, сиздан қиёматнинг қачон қоим бўлиши ҳақида сўрайдилар. Уларга: “Унинг илми, фақат Роббимнинг ҳузуридадир. Қиёмат вақти келганда фақат Унинг Ўзи ошкор қилади. Қиёматнинг даҳшати осмонлару Ерга оғир келади. Сизларга у тўсатдан келиб қолади”, – деб айтинг. Сиздан у ҳақида гўё хабардордек сўрашади. Уларга қарата: “Шубҳасиз, қиёматнинг илми ёлғиз Аллоҳ ҳузуридадир. Лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар”, – деб жавоб беринг.

Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ ирода қилганидан ташқари ўз нафсимга на бир фойда келтиришга, на бир зарарни даф қилишга қодир эмасман. Агарда ғайбни билганимда эди, хайрли ишлардан кўп қилган бўлар эдим. Шунингдек, менга ёмонлик ҳам етмаган бўларди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмларга жаҳаннамдан огоҳлантирувчи ва жаннатдан хушхабар берувчи элчидирман холос”, – деб айтинг.
У сизларни бир жондан яратган ҳамда унга уйланиб ором топиши учун ундан жуфти Ҳаввони вужудга келтирган Зотдир. Вақтики, Одам унга қўшилгач, жуфти Ҳавво енгил ҳомиладор бўлди ва шу ҳолда у билан бир муддат юрди. Сўнгра ҳомила оғирлашиб туғиш вақти келганда иккови Роббиларига дуо қилиб: “Агарда бизларга солиҳ бир фарзанд ато этсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўламиз”, – дедилар.
Ахир у бут-санамларни ҳидоятга чақирсангиз, сизларга эргашмайдилар-ку! Уларга чорласангиз ҳам, жим турсангиз ҳам сизларга барибир, чунки улар жонсиздирлар.
Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётганларингиз, шубҳасиз, ўзингизга ўхшаш бандалардир. Агар иддаонгизда ростгўй бўлсангизлар, уларга илтижо қилиб кўринглар-чи, қани, сизларнинг дуоларингизга ижобат қилсинлар!

Шубҳасиз, менинг ёлғиз Эгам бу китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳ кишиларни ўзига дўст тутади.
Агарда у бут-санамларни ҳидоятга чақирсангиз ҳам барибир эшитмайдилар. Уларнинг гўё сизга қараб турганларини кўрасиз, ваҳоланки, улар кўрмаяптилар.
Агарда кўнглингизга шайтондан бир васваса келиб қадалса, дарҳол Аллоҳдан паноҳ тиланг! Албатта, У ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Агарда кўнглингизга шайтондан бир васваса келиб қадалса, дарҳол Аллоҳдан паноҳ тиланг! Албатта, У ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Албатта, тақво қилган кимсаларга шайтондан бир васваса келиб қолса, дарров Аллоҳни ёдга оладилар. Ана ўшанда улар васвасадан қутулиб ҳақни кўрувчилардан бўладилар.
Эй Муҳаммад, агарда уларга бирор бир оят келтирмасангиз сизга: “Уни ўзинг танлаб тўқиб берсайдинг!” – дейдилар. Сиз уларга: “Мен фақат Роббимдан менга ваҳий қилинган оятларгагина эргашаман. Бу Қуръон иймон келтирадиган қавмлар учун Роббингиздан кўрсатмалар, ҳидоят ва раҳмат манбаидир”, – деб айтинг.
Албатта, Роббингиз ҳузуридаги фаришталар Унга қуллик қилишда такаббурлик қилмайдилар. Ҳамда Унга тасбеҳ айтиб, ёлғиз Унга сажда қиладилар.
Эй Расулим, сиздан жангларда олинган ўлжаларнинг тақсимоти ҳақида сўрайдилар. Уларга: “Ўлжалар Аллоҳ ва Расулга оиддир. Агарда чинакам мўминлардан бўлсангиз, у ҳолда Аллоҳдан қўрқинглар ва ўзаро орангизни яхшилаб олинглар. Ҳамда Аллоҳга ва Расулига итоат қилинглар”, – деб айтинг.
Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳнинг номи эсга олинганда қалблари титрайдиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари янада ортадиган ва ёлғиз Роббиларига суянадиган кимсалардир.
Бу ҳолат худди мўминлардан бир қисми урушга чиқишни ёқтирмаган бўлсалар ҳам, Роббингиз сизни ҳақ йўлда Бадр жанги учун уйингиздан чиқарганига ўхшайди.
Аллоҳ сизларга бу мададни хушхабар бўлиши ва қалбларингиз таскин топиши учун қилди. Зеро, ғалаба фақат Аллоҳ тарафидан бўлади. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.