Мен Ундан ўзгаларни илоҳ қилиб олайми?! Ҳолбуки, агар Раҳмон менга бирор зарар етказишни истаса, у сохта илоҳларнинг шафоатлари менга бирор фойда бермайди ва улар мени азобдан ҳам қутқара олмайдилар.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мен Ундан ўзгаларни илоҳ қилиб олайми?! Ҳолбуки, агар Раҳмон менга бирор зарар етказишни истаса, у сохта илоҳларнинг шафоатлари менга бирор фойда бермайди ва улар мени азобдан ҳам қутқара олмайдилар.
У ҳолда мен, албатта, аниқ залолатда бўламан-ку!
Ҳақиқатан, мен Роббингизга иймон келтирганман, бас, мени тингланглар.
Фақат биргина даҳшатли қичқириқ бўлди-ю, бирданига улар ўчиб қолдилар.
Албатта, барчалари қиёматда тўпланган ҳолларида ҳузуримизга ҳозир қилинувчидирлар.
Агар хоҳласак, уларни сувга ғарқ қиламиз-да, сўнг улар учун бирор ёрдамчи ҳам бўлмайди ва улар ҳалокатдан қутқарилмайдилар.
Агар уларга: “Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан муҳтожларга эҳсон қилинглар”, – дейилса, куфр келтирган кимсалар иймон келтирганларга истеҳзо билан: “Агар Аллоҳ хоҳласа, уни Ўзи едирадиган кимсани биз таомлантирамизми?! Сизлар, аниқ залолатдасизлар”, – дейдилар.
Яна улар: “Агар ростгўй бўлсангизлар, айтинглар-чи, мана шу ваъда қилинаётган азоб қачон бўлади?” – дейдилар.
Фақатгина бир қичқириқ бўлди ва дарҳол уларнинг барчалари Бизнинг ҳузуримизда ҳозир қилинувчидирлар.
Албатта, жаннат аҳли бу кунда роҳат ва фароғат ишлари билан хурсанддирлар.
Мен сизларга: “Эй Одам болалари, шайтонга ибодат қилманглар, албатта, у сизларга аниқ душмандир”, – деб амр қилмаганмидим?!
Биз Муҳаммадга шеърни ўргатмадик ва унга шоирлик тўғри келмайди. Бу ваҳий фақат зикр ва аниқ Қуръондир.
Бас, эй Муҳаммад, сизни уларнинг сўзлари хафа қилмасин! Зотан, Биз уларнинг беркитиб юрган нарсаларини ҳам, ошкора қилаётган ишларини ҳам биламиз.
Бирор нарса яратишни ирода қилганда, Унинг амри фақатгина унга “Бўл!” деб айтишдир. Бас, У амр қилган нарса дарҳол пайдо бўлади.
Албатта, Илоҳингиз ягонадир!
Дарҳақиқат, Биз дунё осмонини юлдузлар билан зийнатлаб қўйдик.
Бас, эй Муҳаммад, Макка кофирларидан сўранг, уларни яратиш қийинроқми ёки Биз яратган нарсаларними?! Зотан, Биз уларни аввал ёпишқоқ лойдан яратганмиз.
Бу оятлар фақат аниқ бир сеҳрдир, дейдилар.
Бизлар ўлиб, тупроқ ва суякларга айланиб кетганимизда чиндан ҳам, яна қайта тирилувчи бўламизми?!
Ваъда қилинган бу қайта тирилиш фақатгина Исрофилнинг сури билан чалинувчи бир қичқириқдир, холос. Бас, улар қайта тирилиб, Аллоҳнинг ҳукмига қараб турадилар.