Довудга Сулаймонни ато қилдик. Сулаймон нақадар яхши бандадир! Ҳақиқатан, у Аллоҳ рози бўладиган йўлга буткул қайтувчидир.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Довудга Сулаймонни ато қилдик. Сулаймон нақадар яхши бандадир! Ҳақиқатан, у Аллоҳ рози бўладиган йўлга буткул қайтувчидир.
Шунда Сулаймон пайғамбар: “Дарҳақиқат, мен Роббимнинг зикридан қолиб бу яхши отларни суюшга берилиб кетибман. Ҳатто қуёш ҳам парда билан беркиниб, ботиб кетибди.
Сулаймон: “Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч ким эриша олмайдиган бир мулк ато қилгин. Албатта, Сен кўплаб неъматларни ато қилувчисан”, – деди.
Албатта, Сулаймон учун ҳузуримизда яқинлик ва чиройли оқибат бордир.
Яна Биз Айюбга: “Қўлингга бир даста новдани олиб, у билан хотинингни ургин ва қасамингни бузмагин”, – дедик. Дарҳақиқат, Биз Айюбни мусибатларга сабр қилувчи деб топдик. У нақадар яхши бандадир. Ҳақиқатан, у Аллоҳ рози бўладиган йўлга буткул қайтувчидир.
Яна Биз Айюбга: “Қўлингга бир даста новдани олиб, у билан хотинингни ургин ва қасамингни бузмагин”, – дедик. Дарҳақиқат, Биз Айюбни мусибатларга сабр қилувчи деб топдик. У нақадар яхши бандадир. Ҳақиқатан, у Аллоҳ рози бўладиган йўлга буткул қайтувчидир.
Албатта, Биз уларни холис бир хислат билан хос қилдик. У охират диёрини эслаш эди.
Шубҳасиз, улар Бизнинг ҳузуримизда танланган, яхши кишилардандир.
Бу бир эслатмадир. Шубҳасиз, тақводорлар учун гўзал қайтар жой бордир.
Албатта, бу Бизнинг жаннат аҳлларига берадиган ризқимиздир. Унда неъматларнинг тугаб қолиши бўлмайди.
Ҳақиқат мана шудир. Албатта, туғёнга кетганлар учун ёмон оқибат бордир.
Уларга эргашган кимсалар кўрсатилиб: “Мана бу одамлар сизлар билан бирга жаҳаннамга ташланувчи гуруҳдир”, – дейилади. Уларга “Хуш келибсиз” дейиш йўқ. Ҳақиқатан, улар дўзахда тобланувчилардир.
Албатта, дўзах аҳлининг ана шундай тортишишлари аниқ ҳақиқатдир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Мен фақат бир огоҳлантирувчи пайғамбарман. Ягона бўлган – Воҳид ва ҳамма нарсага ғолиб – Қаҳҳор Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”, – деб айтинг.
Менга фақат ўзимнинг аниқ огоҳлантирувчи пайғамбар эканлигим ваҳий қилинади, холос.
Роббингиз фаришталарга: “Албатта, мен лойдан башар яратувчиман”, – деганини эсланг.
Аллоҳ унга: “Бас, бу ердан чиқ. Зеро, сен даргоҳимдан қувилган малъунсан”, – деди.
Албатта, то қиёматдаги жазо кунигача сенга Менинг лаънатим бўлади.
Аллоҳ унга: “Бас, сен қиёмат кунигача муҳлат берилганлардансан”, – деди.
Ушбу Қуръон оламлар учун фақат бир эслатмадир.