Мушриклар: “Аллоҳ бола туғди”, деб бўҳтон қиладилар. Улар, аниқ ёлғончидирлар!
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мушриклар: “Аллоҳ бола туғди”, деб бўҳтон қиладилар. Улар, аниқ ёлғончидирлар!
Бас, агар ростгўй бўлсангиз, мана шу даъволарингизни тасдиқловчи китобингизни келтиринглар-чи?!
Мушриклар У билан жинлар ўртасида насаб бор деб гумон қилдилар. Ҳолбуки, жинлар бу мушрикларнинг Аллоҳнинг азобига ҳозир қилинувчи эканларини билганлар.
Эй мушриклар, шак-шубҳа йўқки, сизлар ҳам, сиғинаётган бутларингиз ҳам…
Албатта, бизлар Аллоҳнинг йўлида саф тортиб турувчилармиз.
Ҳамда бизлар доимо Аллоҳга тасбеҳ айтувчилардирмиз.
Дарвоқе Макка аҳли Қуръон нозил бўлишидан илгари айтар эдиларки…
Сўзимиз, албатта, уларнинг нусрат топувчилар бўлишидир.
Шубҳасиз, пайғамбарлар ва мўминлардан бўлган лашкарларимиз – улар ғолибдирлар.
Муҳаммад шунча илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан, бу жуда қизиқ нарса-ку!
Улардан катталари бир-бирларига: “Юринглар, ўз илоҳларингизга сиғинишда сабрли бўлинглар! Албатта, бу биздан ирода қилинган нарсадир”, деб жўнаб қолдилар.
Бизлар бу ҳақда охирги динда эшитмаганмиз. Бу фақат бир уйдирмадир.
Барчалари пайғамбарларни инкор қилдилар, бас, уларга жазойим муқаррар бўлди.
Эй Муҳаммад, улар айтаётган сўзларга сабр қилинг ва тоат-ибодатда қувватли бўлган бандамиз Довудни эсланг. Дарҳақиқат, у Аллоҳ рози бўладиган йўлга буткул қайтувчидир.
Биз Довудга тоғларни кечаси-ю кундузи доимо у билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб, бўйсундириб қўйдик.
Уларнинг бири: “Дарвоқе, мана бу менинг биродарим, унинг тўқсон тўққизта совлиқ қўйи бор, менинг эса биргина совлиқ қўйим бор. Кейин у шу бир дона қўйга ҳам кўз олайтириб: “Уни ҳам менга топшир деб мени баҳсда енгиб қўйди”, деди.
Довуд иккинчи даъвогарни тингламай туриб: “Дарҳақиқат, у сенинг қўйингни ўз қўйларига қўшиб олишни сўраб сенга зулм қилибди. Дарвоқе, кўп дўстлар бир-бирларига зулм қиладилар. Фақат иймон келтирган ва яхши амалларни қилган кишиларгина зулм қилмайдилар. Улар эса жуда оздирлар”, – деди. Довуд уни имтиҳон қилганимизни билиб қолди ва дарҳол Роббисидан шошиб ҳукм чиқаргани учун мағфират сўради ва саждага эгилган ҳолида ерга йиқилиб, тавба қилди.
Бас, унинг ўша хатосини кечирдик. Албатта, унинг учун Бизнинг ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир.
Эй Довуд! Дарҳақиқат Биз сени ерда халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ билан ҳукм юрит. Ҳамда ҳавойи нафсга эргашиб кетма. Акс ҳолда, у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштиради. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиган кимсалар учун ҳисоб кунини унутиб қўйганлари туфайли қаттиқ азоб бордир.
Эй Довуд! Дарҳақиқат Биз сени ерда халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ билан ҳукм юрит. Ҳамда ҳавойи нафсга эргашиб кетма. Акс ҳолда, у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштиради. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиган кимсалар учун ҳисоб кунини унутиб қўйганлари туфайли қаттиқ азоб бордир.