Закариё ҳайрон қолиб: “Роббим, менга ўғил бола қаёқдан бўлсин?! Менга кексалик етиб қариган бўлсам, хотиним ҳам туғмас бўлса?!” – деди. Шунда унга: “Ҳа шундай, Аллоҳ ўзи хоҳлаган ишини қилади”, – деди.
Сиз қидирган ع ق ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 8 та оят мавжуд.
qisir bo'lganida, darrov so'ydilar, baribir uni so'ydilar, qisirdir, nihoyat uni so'ydilar, (tuyani) so'ydi, va uni so'ydilar
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Закариё ҳайрон қолиб: “Роббим, менга ўғил бола қаёқдан бўлсин?! Менга кексалик етиб қариган бўлсам, хотиним ҳам туғмас бўлса?!” – деди. Шунда унга: “Ҳа шундай, Аллоҳ ўзи хоҳлаган ишини қилади”, – деди.
Шундай қилиб, улар туяни сўйдилар ва Роббиларининг буйруғидан бош тортдилар ҳамда: “Эй Солиҳ, агар чиндан ҳам юборилган пайғамбарлардан бўлсанг, унда бизларга ваъда қилган азобни келтир!” – дедилар.
Лекин улар огоҳлантиришга қулоқ тутмай уни сўйиб юбордилар. Солиҳ уларга: “Уйларингизда уч кун ҳаётдан баҳраманд бўлиб фойдаланиб туринглар. Мана энди бу ёлғон бўлмаган чин ваъдадир”, – деди.
Менинг ортимда қоладиган қариндошларимнинг динга даъватни тўхтатиб қўйишларидан қўрқаман. Хотиним эса туғмас бўлиб қолган. Энди, Сен Ўз даргоҳингдан менга ёрдамчи бўлган бир фарзанд бер.
Шунда Закариё: “Эй Роббим, хотиним туғмас бўлиб қолган, ўзим эса кексаликнинг поёнига етиб қолган бўлсам, менда фарзанд қаёқдан бўлсин?” – деди.
Бас, улар туяни сўйдилар ва надомат қилувчиларга айландилар.
Сўнгра Самуд қабиласи ўзларининг бир шерикларини туяни сўйишга чақирган эдилар, у қиличини олди-да, туяни сўйиб юборди.
Бас, улар пайғамбарни ёлғончи қилиб, у туяни сўйиб юбордилар. Бас, Роббилари уларнинг гуноҳлари сабабли устиларига қирғин юбориб, уни барчаларига баробар қилди.