Чиройли, яхши сўз ва ўзаро кечиримли бўлиш орқасидан миннат қилиб, озор берган садақадан кўра яхшироқдир. Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғаний ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зотдир.
Сиз қидирган غ ن ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 73 та оят мавжуд.
boydir, boy, foyda bermaydi, foyda bermaydi, boymiz, boy qiladi, hech foyda bermadi, hech o'tirmagan, bera olmaydi, bermagan edi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Чиройли, яхши сўз ва ўзаро кечиримли бўлиш орқасидан миннат қилиб, озор берган садақадан кўра яхшироқдир. Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғаний ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, касбу корингиздан топганларингизни ва Биз сизлар учун Ердан ундириб чиқарган ҳосиллардан сифати яхшиларини хайру эҳсон қилинглар. Ўзингизга берилганда уни, фақат ёқтирмай кўз юмиб оладиган даражадаги ёмон ва сифатсизларидан беришни кўзламанглар. Шубҳасиз, Аллоҳ мақтовга сазовор – Ҳамид ва ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғаний Зот эканини билинглар.
Садақа ва эҳсонлар ўзларини Аллоҳ йўлида банд қилиб, Ер юзида ризқ териб юришга кучлари етмайдиган ва иффат ва тортинчоқликлари сабабидан билмаган одам уларни бой деб ўйлайдиганлар учун берилади. Сиз уларнинг ҳолатларини сиймоларидан таниб оласиз. Шунингдек, улар уялмай, хиралик билан тиланиб турмайдилар. Агар яхшиликдан нимаики қилсангиз, Аллоҳ, албатта, уни билади.
Шубҳасиз, куфр келтирганларнинг мол-дунёлари, бола-чақалари Аллоҳнинг азобидан ҳаргиз қутқариб қололмайди. Ана ўша куфр келтирган кимсалар дўзахнинг ёқилғиларидир.
У ерда очиқ-ойдин аломатлар ва Иброҳимнинг мақоми бор. У ерга кирган ҳар ким хавф-хатардан омонда бўлади. Йўлга тушишга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш мажбурияти бордир. Кимки Аллоҳнинг амрларини инкор қилиб куфр келтирса ҳам, бас, шубҳасиз, Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган Зотдир.
Шубҳасиз, куфр келтирганларнинг мол дунёлари ва фарзандлари Аллоҳнинг ҳузуридан уларга бирор нарсада фойда келтирмайди. Ана ўшалар дўзах эгаларидир ҳамда улар у ерда мангу қолувчилардир.
Қасам бўлсинки, Аллоҳ уларнинг “Албатта, Аллоҳ фақир, биз эса боймиз”, – деган гапларини эшитди. Уларнинг бу айтган гапларини ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганларини тезда ёзиб қўямиз. Қиёмат кунида эса уларга: “Куйдурувчи жаҳаннамнинг азобини тотиб кўринглар”, – деб айтамиз.
Етимларни то никоҳланиш ёшига етгунларича имтиҳон қилиб, текшириб туринглар. Вояга етганликларини сезсангиз, дарҳол омонатдаги молларини ўзларига қайтаринглар. Мулкларини исроф қилиб ва улғайиб қолмасинлар деб шошма-шошарлик билан еб қўйманглар. Кимки бадавлат бўлса, етим ҳақини ейишдан тийилсин. Агарда ким камбағал бўлса, яхшилик билан меъёрида есин. Молларини ўзларига қайтарганингизда уларга гувоҳ келтиринглар. Ҳисоб сўраб олишда Аллоҳнинг Ўзи кифоядир.
Борди-ю эр-хотин бир-бирига тўғри келмай ажрашиб кетсалар ҳам, Аллоҳ Ўз фазлидан икковига ҳам ризқ бериб таъминлаб қўяди. Аллоҳ марҳамати кенг бўлган – Восиъ ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Осмонлар ва Ер юзидаги барча мулк Аллоҳникидир. Сизлардан аввалги китоб берилган кимсаларга ҳам, сизларга ҳам, Аллоҳдан қўрқинглар, деб буюрганмиз. Агарда иймон келтирмай, куфр йўлида кетсангизлар, билиб қўйинки, осмону Ердаги барча нарса Аллоҳникидир. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғани ва мақтовга сазовор – Ҳамид Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, адолат билан собит туриб гарчи ўзингиз, ота-онангиз ва яқинларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинглар. Гувоҳлик берилган кимса бой бўладими ёки камбағал бўладими, билиб қўйинг, Аллоҳ уларнинг ҳолатини билишда сиздан кўра яқинроқдир. Нафсингизга берилиб адолатсизлик қилманглар. Агарда ҳақиқатни яшириб тилингизни бурсангизлар, ёки гувоҳликдан юз ўгирсангизлар, шубҳасиз, Аллоҳ барча қилаётган ишларингиздан хабардор Зотдир.
Роббингиз ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган раҳмат эгасидир. Худди сизларни бошқа қавмнинг зурриётидан яратганидек, истаса, сизларни ҳам кетказиб, ортингиздан Ўзи истаган бошқа қавмни ўринбосар қилади.
Аъроф аҳли сиймоларидан таниган кишиларга қарата: “Сизларни дунёда тўплаган бойликларингиз ва такаббурлик қилганларингиз фойда бермади”, – деб нидо қиладилар.
Шуъайб пайғамбарни ёлғончига чиқарганлар худди у ерда илгари ҳеч яшамагандек бўлиб қолдилар. Шуъайбни ёлғончига чиқарган кимсаларнинг ўзлари зиён кўрувчи бўлдилар.
Эй мушриклар, агар жангдан олдин мусулмонлар билан орани очишни хоҳлаган бўлсангиз, дарҳақиқат, мана мусулмонлар фойдасига фатҳ қилиш келди. Борди-ю мусулмонларга қарши жанг қилишдан тийилсангиз, бу сиз учун яхшироқдир. Агарда ибрат олмай яна урушга қайтсангиз, у ҳолда бизлар ҳам қайтамиз. Гуруҳингиз саноғи гарчи кўпчилик бўлса ҳам, сизларга ҳеч нарса фойда бермайди. Чунки Аллоҳ, албатта, мўминлар билан биргадир.
Дарҳақиқат, Аллоҳ сизларга олдин ҳам кўп жойларда нусрат берди. Хусусан, Макка билан Тоиф ўртасидаги водийдаги Ҳунайн кунида ҳам. Ўшанда сизларни саноқ ва куч жиҳатдан кўп эканлигингиз ғурурлантириб қўйган эди, аммо у сизларни ҳеч нарсадан қутқариб беҳожат қила олмади. Сизларга кенг бўлган ер торлик қилиб қолди, кейин эса юз ўгирган ҳолингизда тарқалиб чекиндингиз.
Эй иймон келтирганлар, албатта, Аллоҳга ширк келтирганлар нопок кимсалардир, бас, энди улар бу йилларидан кейин Масжид ул-Ҳаромга яқинлашмасинлар. Агарда сизлар мушрикларнинг ҳаж мавсумида Маккага келтирадиган озиқ-овқатлар ва бошқа тижоратга оид нарсалар тўхтаб қолиши сабабли камбағалликдан қўрқсангизлар, Бас, агар Аллоҳ хоҳласа Ўз фазли билан тезда сизларни бой-бадавлат қилиб қўяди.
Мунофиқлар пайғамбарга нисбатан айтилган ҳақорат сўзларни айтмаганликларига доир ёлғон қасам ичадилар. Ваҳоланки, мунофиқлар бу куфр сўзини аниқ айтган эдилар ва исломга кирганларидан кейин яна куфр йўлига қайтган эдилар. Шунингдек, пайғамбарга суиқасд қилишдек етолмаган нарсаларига қасд қилган эдилар. Мунофиқлар Аллоҳ ва Унинг Расули уларни фақат Ўз фазлу карамидан бой-бадавлат қилиб қўйгани учунгина Аллоҳ ва Унинг Расулини ёмон кўрдилар. Бас, энди агар тавба қилсалар, ўзлари учун яхши бўлар эди. Агар юз ўгирсалар, Аллоҳ уларни дунё ва охиратда аламли азоб билан азоблайди. Ҳамда улар учун Ер юзида бирон дўст ҳам ёрдамчи ҳам бўлмайди.
Таъна учун йўл фақат жангга кириш учун кучи етса ҳам, урушдан қочиш учун сиздан рухсат сўраган бойларгагина тегишлидир. Чунки улар Аллоҳ йўлида жанг қилиш ва Унинг розилигини қозонишдан кўра, орқада қолган аёллар билан бирга бўлишга рози бўлдилар. Шунинг учун Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйди. Улар энди ўзларини қандай офат кутаётганини билмайдилар.
Ҳақиқатан, дунё ҳаётининг мисоли худди уни Биз осмондан туширган сув кабидир. Бас, одамлар ва ҳайвонот ейдиган нарсалардан иборат бўлган Ер ўсимликлари у билан қоришиб, замин чиройли безагини олади ва зийнатланади. Шундан сўнг у ер эгалари энди унга эришиб, ўзларини унга қодир деб ўйлайдилар. Лекин кечаси ёки кундузи унга амримиз келиб, у ерни худди куни кеча яшнаб турмаган ва ўриб олингандек қилиб қўямиз. Биз тафаккур қилувчи қавм учун оятларни шу тарзда батафсил баён қиламиз.