Бундай ҳукмга юз ўгиришларининг сабаби эса нима бўлганда ҳам бизларга дўзах азоби, фақат саноқли кунлардагина тегади деб айтишларидир. Ўзлари уйдирган бу ёлғонлари уларни динларидан адаштириб қўйди.
Сиз қидирган ف ر ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 60 та оят мавжуд.
to'qib chiqarmoqda, to'qib chiqarsa, tuhmat qilgandir, to'qib chiqarmoqdalar, tuhmat, to'qib chiqarmoqda(lar), to'quvchi, to'qib chiqarganlari, tuhmat qilib, tuhmat qilishlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бундай ҳукмга юз ўгиришларининг сабаби эса нима бўлганда ҳам бизларга дўзах азоби, фақат саноқли кунлардагина тегади деб айтишларидир. Ўзлари уйдирган бу ёлғонлари уларни динларидан адаштириб қўйди.
Бас, шундай далилдан кейин ҳам кимки Аллоҳга нисбатан ёлғон сўзни уйдирса, демак, ўшаларнинг ўзлари золим кимсалардир.
Албатта, Аллоҳ Ўзига бирон нарсанинг шерик қилиниб ширк келтирилганни кечирмайди. Аммо бундан бошқа гуноҳни қилган кимсани агар Ўзи истаса, мағфират қилиши мумкин. Кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, у катта гуноҳ тўқиб чиқаргандир.
Эй Расулим, уларнинг Аллоҳга нисбатан қандай ёлғон тўқишларини кўринг. Бу очиқ ойдин гуноҳ уларнинг жазоланиши учун кифоядир.
Аллоҳ “баҳийра, соиба, васийла, ҳом”, – деб аталган ҳайвонлар хусусида бирор амр қилмаган. Лекин куфр келтирган кимсалар Аллоҳ шаънига ёлғон тўқияптилар. Чунки уларнинг кўпчилиги ақл ишлатмайдилар.
Аллоҳнинг шаънига нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Шубҳасиз, золимлар нажот топмайдилар.
Эй Расулим, ўзларини қандай алдаганликларини ва тўқиб олган нарсаларининг ўзларидан йўқ бўлиб кетишини кўринг.
Аллоҳнинг шаънига ёлғон тўқиган ёки ўзига ҳеч нарса ваҳий қилинмагани ҳолда: “Менга ҳам ваҳий қилинди”, – дейдиган ҳамда “Аллоҳ нозил қилганга ўхшаганни мен ҳам нозил қиламан”, – деб даъво қилган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Эй Расулим, сиз ўшанда у золимларни ўлим талвасасида ҳамда ажал фаришталари қўлларини чўзиб: “Жонларингизни чиқаринглар, бугун сизлар Аллоҳ шаънига ноҳақ гапларни айтганларингиз ва оятларидан юз ўгириб такаббурлик қилганларингиз учун хорлик азоби билан жазога тортиласизлар”, – деб айтаётганларини кўрсангиз эди!
Ана шундай қилиб, ҳар бир пайғамбарга инсон ва жинлардан бўлган шайтонларни душман қилиб қўйдик. Баъзилари баъзиларини алдаш учун усти ялтироқ сўзлар билан пичирлаб васваса қиладилар. Агар Роббингиз хоҳласа, улар бундай қилолмас эдилар. Уларни тўқиётган ёлғонлари билан ўз ҳолларига ташлаб қўйинг.
Шундай қилиб, шерик қилган бутлари мушриклардан кўпини ҳалокатга учратиш ва динларини чалкаштириб юборишлари учун болаларини бутлари учун қурбон қилишдек жирканч ишни чиройли қилиб кўрсатиб қўйди. Агар Аллоҳ хоҳласа бундай қилолмас эдилар. Эй Расулим, уларни қилаётган бу бўҳтонларида ўз ҳолига ташлаб қўйинг.
Улар яна ўзларича: “Бу ҳайвонлар ва экинларнинг истеъмоли ман қилингандир. Уни фақат биз истаганлар ейиши мумкин. Ҳамда ҳайвонларнинг устига миниш ҳаром қилингандир. Баъзи ҳайвонлар сўйилаётганда уларга Аллоҳнинг номи айтилмайди”, – деб, У Зотнинг шаънига бўҳтон тўқийдилар. Аллоҳ қилаётган туҳматлари учун яқинда уларни жазолайди.
Улар яна ўзларича: “Бу ҳайвонлар ва экинларнинг истеъмоли ман қилингандир. Уни фақат биз истаганлар ейиши мумкин. Ҳамда ҳайвонларнинг устига миниш ҳаром қилингандир. Баъзи ҳайвонлар сўйилаётганда уларга Аллоҳнинг номи айтилмайди”, – деб, У Зотнинг шаънига бўҳтон тўқийдилар. Аллоҳ қилаётган туҳматлари учун яқинда уларни жазолайди.
Ўз фарзандларини аҳмоқлик қилиб жоҳиллик билан ўлдирган, Аллоҳга бўҳтон қилиб Аллоҳ уларга ризқ қилиб берган ҳайвонларни ҳаромга чиқарган кимсалар, ҳақиқатан, ўзларига зиён қилдилар ҳамда улар ҳидоятга эришганлардан бўлмадилар.
Ҳамда туядан эркак ва урғочи икки жуфт ва қорамолдан эркак ва урғочи икки жуфтдир. Эй Расулим, уни ўзларича ҳаром деб олганларга: “Улардан икки эркакни ҳаром қилдими ёки икки урғочиними? Ёки бўлмаса икки урғочининг ичидаги ҳомиланими? Ёки Аллоҳ бу ҳақида сизларга ҳукм тавсия қилаётганида гувоҳ бўлиб турганмидингиз? Маълумотга эга бўлмаган ҳолда одамларни йўлдан адаштириш учун Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ бўлган ким бор?” – деб айтинг. Аллоҳ, албатта, золим қавмларни тўғри йўлга бошламайди.
Аллоҳнинг шаънига ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган одамдан ҳам золимроқ кимса борми? Уларга ўзлари учун ёзиб қўйилган китобдаги насибалари етиб келади. Оқибатда фаришталаримиз уларга келиб жонларини олаётганда: “Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган нарсаларингиз қаерда?” – дейдилар. Улар: “Биздан йўқолиб қолдилар”, – дейдилар. Шундай қилиб, кофир бўлганликлари тўғрисида ўзларига қарши гувоҳлик берадилар.
Улар Қуръон таъвилининг ҳақиқатини кутиб ўтирибдилар. Таъвили келиб маълум бўлган қиёмат кунида илгари уни эсга олмаган кимсалар: “Роббимизнинг элчилари ҳақиқатни келтирган эканлар. Қани энди, бизнинг шафоатчиларимиз бўлиб, бизларни ҳимоя қилсалар ёки кошки, яна дунёга қайтарилганимизда қилган ишларимиздан бошқа ишларни қилган бўлардик”, – дейдилар. Улар чиндан ҳам ўзларига зиён қилдилар ва тўқиб олган бутлари улардан ғойиб бўлди.
Аллоҳ бизни ундан қутултиргандан кейин ҳам агар динингизга қайтадиган бўлсак, унда, албатта, Аллоҳга ёлғон тўқиган бўламиз. Роббимиз Аллоҳ хоҳламагунча бизлар учун асло қайтиш бўлмайди. Роббимиз ҳамма нарсани илми билан кенг қамраб олгандир. Биз фақат Аллоҳга суянганмиз. Эй Роббимиз, бизни ва қавмимиз орасини ҳақ билан очиб ҳукм қилгин. Зеро, Сен ҳукм қилувчиларнинг энг яхшисисан.
Албатта, бузоқни худо деб олган кимсаларга Роббилари тарафидан ғазаб ва дунёдаги ҳаётда хору зорлик етиб келади. Биз бўҳтон тўқувчиларни мана шундай жазолаймиз.
Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Шубҳасиз, у жиноятчилар нажот топмайдилар.
Ана ўша ерда ҳар бир нафс эгаси бу дунёда нимаики қилиб ўтган бўлса, амалини синаб кўради ва ҳисоб беради. Ҳамда барчаси ҳаққоний эгалари бўлган Аллоҳга қайтарилади. Шунингдек, ўзларича тўқиб чиқарган нарсалари улардан ғойиб бўлади.