Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва ҳар бир жон эгаси эртанги қиёмат куни учун нима амални тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ барча қилаётган ишларингиздан хабардордир.
Сиз қидирган ق د م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 48 та оят мавжуд.
qilib taqdim etgan ishlaridan, nima yuborsangiz, va tayyorgarlik qiling, oyoqlarimizni, qilib oldinga surgan ishlarining, qilgan (yomonliklari), (qilib) yuborgan, oldinga o'ta olmaydilar, oyoq(laringiz)ni, qilib oldinga surgan ishlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва ҳар бир жон эгаси эртанги қиёмат куни учун нима амални тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ барча қилаётган ишларингиздан хабардордир.
Ўз қўллари билан қилиб қўйган ёмон ишлари сабабли ҳеч қачон ўлимни орзу қила олмайдилар. Аллоҳ золимларни билувчидир.
Эй Муҳаммад, албатта, Роббингиз сиз ва сиз билан бирга бир тоифа саҳобаларингиз кечанинг учдан иккисидан озроғида, баъзида унинг ярмида ва гоҳо учдан бирида бедор бўлиб, намозга туришингизни билади. Кеча ва кундуз миқдорини Аллоҳ белгилайди. Аллоҳ фасллар ўзгариши билан туннинг узун ва қисқа бўлиб туриши сабабли сизлар у кечаларда бедор бўлишларингиз лозим бўлган соатларнинг саноғига ета олмасларингизни билиб, тавбаларингизни қабул қилди. Энди кечалари намозларингизда Қуръондан осон бўлган миқдорда ўқийверинглар. У сизларнинг орангизда беморлар бўлишини, бошқалар Аллоҳнинг фазлини истаб, Ер юзида сафар қилишларини ва яна бошқалар эса Аллоҳ йўлида жангга чиқиб кетишларини ҳам билди. Бас, қийналмай Қуръондан осон бўлган миқдорда ўқийверинглар. Намозни тўлиқ адо қилинглар, закотни муҳтожларга беринглар ва мискинларга эҳсон қилиш билан Аллоҳга “қарзи ҳасана” беринглар! Ўзларингиз учун тақдим қиладиган яхшиликни қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроқ мукофот ҳолида топасизлар. Аллоҳдан мағфират сўранглар! Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Албатта, сизлардан яхшилик сари илгарилаётган ёки куфр томон чекинаётган кишилар учундир.
У кунда инсонга дунёда эканлигида қилиб ўтган ва ўзидан кейин қолдирган барча нарсаларнинг хабари берилади.
Дарҳақиқат, Биз сизларни яқин келажакда бўладиган азобдан огоҳлантирдик. У кунда ҳар бир киши ўзи қилиб ўтган нарсани кўради. Кофир кимса эса: “Эҳ, кошки эди, тупроқ бўлиб кетсам”, – дейди.
Ҳар бир жон ўзи дунёда қилиб ўтган ва қолдирган барча нарсаларни билади!
У: “Эҳ, кошки, мен ҳаёт вақтимда яхши амалларни тақдим қилганимда!”, – дейди.