Бу азоб ўз қўлларинг билан қилган гуноҳинг сабабидандир. Зеро, Аллоҳ бандаларига асло зулм қилувчи эмасдир.
Сиз қидирган ق د م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 48 та оят мавжуд.
qilib taqdim etgan ishlaridan, nima yuborsangiz, va tayyorgarlik qiling, oyoqlarimizni, qilib oldinga surgan ishlarining, qilgan (yomonliklari), (qilib) yuborgan, oldinga o'ta olmaydilar, oyoq(laringiz)ni, qilib oldinga surgan ishlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бу азоб ўз қўлларинг билан қилган гуноҳинг сабабидандир. Зеро, Аллоҳ бандаларига асло зулм қилувчи эмасдир.
Шундоқ ҳам Биз улар қилган ҳар бир амалнинг олдига ўтиб, уни сочилган тўзон каби қилиб қўйган бўламиз.
Сизлар ҳам олдин ўтган ота-боболарингиз ҳам ўйлаб кўрганми?
Токи уларга ўз қилмишлари сабабли бирор мусибат етганида: “Эй Роббимиз, агарда бизларга пайғамбар юборганингда эди, оятларингга эргашар ва иймон келтирувчилардан бўлар эдик”, – деб баҳона айтмасинлар.
Қачонки, Биз одамларга ҳузуримиздан бирор марҳамат тоттирсак улар бундан хурсанд бўладилар. Агар ўз қўллари билан қи
Эй Муҳаммад, уларга: “Сизлар учун шундай бир куннинг ваъдаси борки, Ундан бир соат ортга ҳам қолмайсиз, олдинга ҳам кета олмайсиз”, – деб айтинг.
Албатта, Биз қиёматда ўликларни тирилтирамиз ва уларнинг тақдим қилган нарсаларини ва ҳаётда қолдирган изларини ёзиб борамиз. Барча нарсани очиқ-ойдин китобда ҳисоблаб қўйганмиз.
Биз ойни ҳам, токи у эски хурмо бутоғи каби эгилиб қолгунича манзилларга ботадиган қилиб ўлчаб қўйганмиз.
Уларга эргашганлар: “Йўқ, сизлар хуш келмадингиз! Чунки сизлар бу азобни бизларга келтирдингиз”, – дейдилар. Бас, дўзах нақадар ёмон қароргоҳдир.
Улар яна: “Эй Роббимиз, ким бизларга мана шу азобни келтирган бўлса, бас, унга дўзахда азобни бир неча баробар зиёда қилиб бергин”, – дейдилар.
У кунда куфр келтирган кимсалар: “Эй Роббимиз, бизларни тўғри йўлдан адаштирган инсу жиндан иборат кимсаларни бизларга кўрсат, уларни оёқларимиз остига олайлик, токи улар дўзахдаги энг тубан кимсалардан бўлсинлар”, – дейдилар.
Эй Муҳаммад, агар мушриклар шунда ҳам иймон келтиришдан юз ўгирсалар, бас, Биз сизни уларнинг устига қўриқчи қилиб юбормаганмиз. Сизнинг зиммангизда фақат ваҳийни етказиш бор, холос. Дарҳақиқат, Биз инсонга Ўз томонимиздан раҳмат қилиб неъмат тоттирган вақтимизда бу билан хурсанд бўлади, аммо агар уларга ўз қўллари билан қилган гуноҳлари сабабли бирор ёмонлик етса, бас, албатта, инсон ношукрлик қилади.
Куфр келтирган кимсалар иймон келтирганларга: “Агар бу Қуръон яхши бўлганида анави қуйи табақалар унга бизлардан олдин бормаган бўлар эдилар”, – дедилар. Мана бу Қуръон билан ҳидоят топа олишмагач: “Бу қадимги уйдирмадир”, – дейдилар.
Эй иймон келтирганлар, агар сизлар дин йўлида ҳаракат қилиб, Аллоҳга ёрдам берсангиз. У зот ҳам сизларга ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади.
Бу фатҳ Аллоҳ сизнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингизни мағфират этиши, сизга Ўз неъматини мукаммал қилиб бериши ва сизни тўғри йўлга ҳидоят қилиши учундир.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари олдида унинг изнисиз бирор сўз айтманг ёки бирон ишда улардан олдин ўтманглар. Аллоҳдан қўрқинглар, албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Аллоҳ унга: “Менинг даргоҳимда баҳслашманглар! Мен илгари сизларга кофир бўлганингиз сабабли охиратда азобга дучор бўлишингиз ҳақида ваъда берганман”, – дейди.
Чунки жиноятчи кимсалар сиймоларидан билиниб, пешона сочи ва оёқларидан тутиладилар ва жаҳаннамга ташланадилар.
Эй иймон келтирганлар, қачонки, сизлар Пайғамбар билан ўзаро суҳбатлашишни истасангизлар, суҳбатларингиз олдидан камбағал ва мискинларга садақа беринглар. Бу ўзларингиз учун яхшироқ ва покизароқдир. Бас, агар садақага бирор нарса топа олмасангизлар, у ҳолда, албатта, Аллоҳ кечиримли ва раҳмли Зотдир.
Суҳбатларингиз олдидан садақалар берсангиз камбағал бўлиб қоламиз деб қўрқдингизларми? Бас, сизлар садақа қилмасаларингиз ҳам Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилган. Энди намозни тўлиқ адо қилинглар ва ҳақдорларга закот беринглар ҳамда Аллоҳ ва унинг Пайғамбарига итоат этинглар! Аллоҳ барча қилаётган амалларингиздан хабардордир.