Олдин ўз қўллари билан қилган ёмонликлари сабабидан ҳеч қачон у ўлимни орзу қилолмайдилар. Аллоҳ золимларнинг қилмишини билиб турувчи Зотдир.
Сиз қидирган ق د م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 48 та оят мавжуд.
qilib taqdim etgan ishlaridan, nima yuborsangiz, va tayyorgarlik qiling, oyoqlarimizni, qilib oldinga surgan ishlarining, qilgan (yomonliklari), (qilib) yuborgan, oldinga o'ta olmaydilar, oyoq(laringiz)ni, qilib oldinga surgan ishlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Олдин ўз қўллари билан қилган ёмонликлари сабабидан ҳеч қачон у ўлимни орзу қилолмайдилар. Аллоҳ золимларнинг қилмишини билиб турувчи Зотдир.
Намозни тўлиқ адо этинглар ва закотни беринглар. Ўзингиз учун яхши ишлардан нимаики қилган бўлсангизлар, албатта, унинг натижасини Аллоҳнинг ҳузурида топасизлар. Албатта, Аллоҳ қилаётган ҳар бир ишингизни кўриб турувчи Зотдир.
Аёлларингиз сизларга фарзанд етиштириш учун бир экинзордир. Бас, у экинзорга ҳалол тарафдан қандай хоҳласангиз, шундай келаверинглар. Келажакка ўзингиз учун яхши амалларни тақдим қилинглар. Ҳамда Аллоҳдан қўрқинглар ва албатта, сизлар охиратда Унга рўбарў келувчи эканингизни билиб қўйинглар. Эй Расулим, мўминларга жаннат ҳақидаги хушхабарни беринг.
Улар Жолут ва унинг аскарларига тўқнаш келганларида: “Эй Роббимиз, устимизга сабр-тоқатни ёғдиргин, қадамларимизни собит қил ва кофир бўлган қавмлар устидан бизга ғалаба ато эт”, – дедилар.
Уларнинг айтган сўзлари фақат: “Эй Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни ва ишимиздаги қилган исрофгарчилигимизни кечиргин, жанг майдонларида бизларни собитқадам қилгин ҳамда кофир кимсалар устига бизларга нусрат бергин”, – демоқдан иборат эди.
Бу азоблар ўз қўлларингиз билан қилган гуноҳларингиз сабабидандир. Албатта, Аллоҳ бандалари учун зулм қилувчи эмасдир.
Ўз қўллари билан қилган гуноҳ ишлари туфайли уларга бирор мусибат етгандан кейин сизнинг олдингизга келиб: “Биз, фақат эзгуликни ва орани яхшилашни истаган эдик”, – деб, Аллоҳ номи билан қасам ичишлари қандай ҳол бўлди?
Улардан аксариятини куфр келтирган кимсалар билан дўст бўлганларини кўрасиз. Нафслари ўзлари учун тақдим қилган нарса нақадар ёмондир. Аллоҳ уларга ғазаб қилган ва улар жаҳаннам азобида мангу қолувчидирлар.
Ҳар бир уммат учун белгиланган бир ажал бордир. Қачонки, уларнинг ажали келса, уни бир соат кечга ҳам олдинга ҳам сура олмайдилар.
Ўша пайт сизларни Ўз ҳузуридан омонлик бўлсин деб, енгил уйқуга чўмдирган эди. Ҳамда у билан сизларни покиза қилиш, шайтоннинг нопокликларини кетказиш, қалб ришталарингизни ўзаро боғлаш ва қадамларингизни мустаҳкам қилиш учун осмондан сув ёғдирганини эсланглар.
Бу азоблар ўз қўлларингиз билан қилган ёмон ишларингиз учундир. Зеро, Аллоҳ ўз бандаларига зулм қилувчи эмас эди.
Ўз ораларидан бўлмиш Муҳаммад номли бир кишига “Oдамларни жаҳаннам азобидан огоҳлантиринг, иймон келтирганларга Роббилари ҳузурида қилган яхшиликлари учун бериладиган ажр бўлмиш содиқлик қадами борлиги ҳақида хушхабар беринг”, – деб ваҳий юборганимиз одамларга ажабланарли бўлдими?! Кофирлар эса: “Шубҳасиз, бу Муҳаммад аниқ сеҳргардир”, – дедилар.
Буни сўраганларга: “Аллоҳ хоҳламас экан, мен ҳатто ўзимга на зарар ва на фойда ҳам етказишга қодир бўлмайман. Ҳар бир уммат учун белгиланган ажал бор. Агар муддатлари етса, уни бир соат ҳам кечиктира олмайдилар ва олдинга ҳам сура олмайдилар”, – деб айтинг.
Фиръавн ўз қавмини қиёмат кунида етаклаб, уларни дўзахга туширади. Улар тушадиган жой қандай ҳам ёмон жой!
Ундан кейин етти йил давом этадиган қаттиқ қаҳатчилик даври келади ва мўл-кўлчиликдан сўнг бу очарчилик сиз тўплаган барча ҳосилингизни ютиб юборади. Фақат озгина уруғлик учун асраб қўйган донларингизгина қолади.
Улар: “Аллоҳга қасамки, сен ҳали ҳам ўша эски адашишингда турибсан”, – дедилар.
Албатта, Биз сизлардан олдин яшаб ўтганларни билдик. Шубҳасиз, орқасида келувчиларни ҳам билдик.
Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмлари туфайли азоб билан ушлайдиган бўлса, унда Ер юзида бирор жониворни тирик қўймаган бўлар эди. Лекин уларни маълум муддатгача кечиктириб қўйиб беради. Ана шу муддатлари етиб келганида эса, уни бирор соат орқага ҳам олдинга ҳам сура олмайдилар.
Қасамларингизни орангизда алдов воситаси қилиб олманглар. Ундай бўлса, Ислом йўлида собит бўлган оёқларингиз тойиб кетади. Ҳамда одамларни диндан совутиб, Аллоҳ йўлидан тўсганингиз учун ёмон бало ва мусибатларни тотиб қоласизлар ва охиратда сизлар учун улкан азоб берилади.
Роббисининг оятлари билан эслатилиб насиҳат қилингач, улардан юз ўгирган ва ўзи қилиб ўтган гуноҳларини унутиб қўйган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Дарҳақиқат, Биз бу Қуръонни англамасликлари учун уларнинг қалбларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Демак, агар уларни ҳидоятга чақирсангиз ҳам ҳеч қачон тўғри йўлда юрмайдилар.