Иблис яна: “Мендан устун қилган шу кимсанинг ҳолига қарамайсанми? Қасам бўлсинки, агар мени қиёмат кунигача тирик қолдирсанг, албатта, мен унинг зурриётини ўзимга тортиб кетаман. Улардан фақат озгиналари ҳақ йўлда қоладилар”, – деди.
Сиз қидирган ق ل ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 76 та оят мавжуд.
ozgina, juda ozingiz, endi juda oz, oz bir (muddat), juda ozi, oz bo'lgan, oz bir, oz, ozdir, biroz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Иблис яна: “Мендан устун қилган шу кимсанинг ҳолига қарамайсанми? Қасам бўлсинки, агар мени қиёмат кунигача тирик қолдирсанг, албатта, мен унинг зурриётини ўзимга тортиб кетаман. Улардан фақат озгиналари ҳақ йўлда қоладилар”, – деди.
Агар Биз сизни ҳақ йўлда собитқадам қилмаганимизда, сиз уларга бироз мойил бўлишингизга оз қолган эди.
Улар сизни турли ҳийлалар билан Маккадаги ердан чиқариб юбориш учун қўзғатиб юборишларига оз қолди. У ҳолда, ўзлари ҳам сиздан кейин озгина муддат тура олар эдилар, холос, сўнгра, албатта, ҳалокатга учрардилар.
Эй Муҳаммад, сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Уларга: “Руҳ фақатгина Роббимнинг ишидандир. Сизларга эса у ҳақида оз илм берилгандир”, – деб айтинг.
Ҳали яҳудий ва насронийларнинг айримлари ўша Асҳоб ул-Каҳфнинг адади ҳақида: “Улар уч киши эди, тўртинчилари итларидир”, – дейдилар. Яна бошқалари: “Улар бешта бўлиб, олтинчилари итларидир”, – дея тахмин гап айтиб, ғайбга тош отадилар. Шунингдек, яна: “Улар еттитадирлар, саккизинчилари итларидир”, – дейишади. Эй Муҳаммад: “Уларнинг саноғини Роббим энг яхши билувчидир. Уларни жуда оз киши билади”, – деб айтинг. Бас, улар хусусида тортишманг, фақат ваҳий асосида очиқ мунозара қилинг. Ҳамда Асҳоби Каҳф ҳақида уларнинг бирортасидан фатво сўраманг.
Сен боғингга кирганингда: “Бу Аллоҳнинг иродаси, куч-қувват фақат Аллоҳ биландир”, – деганингда эди, дуруст бўларди. Агарда сен мени мол-дунё ва бола-чақа жиҳатидан ўзингдан камроқ деб билсанг.
Аллоҳ унга: “Бир оз вақтдан кейин улар, албатта, пушаймон қилувчиларга айланиб қоладилар”, – деди.
У Зот сизларга эшитиш учун қулоқларни, кўриш учун кўзларни ва англаш учун дилларни яратди. Сизлар эса бунга жуда кам шукр қиласизлар.
Аллоҳ уларга: “Агар билсангиз, дунёда жуда оз қолдингиз”, – дейди.
Кейин: “Аниқки, улар озгина бир жамоадир”, – деди.
Ёки ночор одам дуо қилган пайтда дуосини ижобат қиладиган ва ундан ёмонликни кетказадиган ҳамда сизларни Ер юзининг ўринбосарлари қиладиган Зот яхшироқми?! Аллоҳ билан бирга яна бирор илоҳ борми?! Бу ўгитлардан жуда кам эслатма оласизлар!
Биз маишатларида ҳаддан ошган қанчадан-қанча ўлкаларни ҳалок қилдик. Улардан кейин ўша масканларида жуда озчилик истиқомат қилди. Уларнинг юртларига Биз ворис бўлдик.
Биз уларни бу ўткинчи дунёда озгина муддат фойдалантириб, сўнгра қаттиқ азоб тортишга мажбур қиламиз.
Сўнгра уни инсон қилиб тиклади, ичига Ўз даргоҳидаги руҳидан пуфлади. Сизлар учун қулоқ, кўз, дилларни пайдо қилди. Сизлар эса шукрни жуда кам қиласизлар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Агар сизлар ўлишдан ё ўлдирилишдан қочсангизлар, бу қочиш сизларга асло фойда бермайди, шундай экан, сизлар бу ўткинчи дунёда фақат жуда кам фойдаланиб қоласизлар”, – деб айтинг.
Аллоҳ сизларнинг орангиздаги жиҳодга тўсқинлик қиладиган ва ўз дўстларига: “Биз томонга келинглар”, – дейдиган кимсаларни аниқ билади. Улар жангга жуда оз келадилар.
Мунофиқлар қўрқоқликлари сабабли душман фирқаларни кетмаган деб ўйлайдилар. Агарда у фирқалар қайтиб келиб қолсалар, мунофиқлар кўчманчи бадавийлар орасида бўлиб, сизларнинг мағлубиятингиз ҳақида хабар сўраб туришни истайдилар. Агарда улар орангизда бўлганларида ҳам камдан-кам жанг қилган бўлар эдилар.
Қасамки, агар мунофиқлар, дилларида иллат бўлган кимсалар ва Мадинада иғво тарқатиб юрувчилар ўз қилмишларидан тийилмасалар, албатта, Биз сизни уларга қарши қўзғатамиз, сўнгра Мадинада сиз билан жуда оз вақт ёнма-ён тура оладилар.
Жинлар унга мисдан у хоҳлаган нарсаларни – меҳроблар, ҳайкаллар, ҳовузлардек келадиган катта лаганлар ва мустаҳкам қозонларни ясаб берадилар. Эй Довуд оиласи, бу неъматларнинг шукронаси учун амал қилинглар. Лекин бандаларим орасида шукр қилувчиси камдир.
Бас, улар шукр қилишдан юз ўгирдилар. Биз уларнинг устига фалокат селни юбордик ва уларнинг боғларини аччиқ мевали, юлғунзор ва сийрак бутазор бўлган хароба икки боғга алмаштириб қўйдик.