Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган кимсаларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар ҳозир бўлиб турадиган қиёмат кунида ҳам ёрдам берамиз.
Сиз қидирган ق و م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 660 та оят мавжуд.
to'g'ri, va qiladilar, tik turib qoldilar, va qiling, qavmiga, qavmim, qavmi uchun, qiyomat, qavmlar uchun, maqom-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган кимсаларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар ҳозир бўлиб турадиган қиёмат кунида ҳам ёрдам берамиз.
У ҳақиқатни биладиган қавм учун арабий Қуръон ҳолида нозил қилиниб, оятлари муфассал баён қилинган китобдир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Ҳақиқатан, мен ҳам худди сизлар каби бир башарман. Менга “Илоҳингиз ягона Аллоҳ”, деб ваҳий қилинмоқда. Бас, Унинг Ўзига тўғри юзланинг ва Унга истиғфор айтинг. Мушрикларнинг ҳолига вой бўлсин!” – деб айтинг.
Албатта, “Роббимиз ягона Аллоҳдир”, деб сўнгра ибодатда тўғри бўлган кимсалар ҳузурига ўлим пайтида фаришталар тушиб: “Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар”, – дейдилар.
Албатта, оятларимиз ҳақида уларни бузмоқчи бўлиб, эгрилик қиладиганлар Бизга махфий бўлиб қолмайдилар. Ахир, дўзахга ташланадиган кимса яхшироқми ёки қиёмат кунида Аллоҳнинг азобидан хотиржам ҳолда келадиган кишими?! Эй одамлар, мана сизларга икки йўл. Хоҳлаган нарсангизни қилаверинглар, албатта, У қилаётган ишларингизни кўриб турувчидир.
Қасам бўлсинки, агар унга бирор қийинчиликдан кейин Ўз томонимиздан бирор марҳаматни тоттирсак, албатта, у: “Бу ёлғиз ўзимдан. Мен қиёмат қоим бўлади деб, ўйламайман. Агар қиёмат бўлиб, мен Роббимга қайтарилсам ҳам шубҳасиз, Унинг даргоҳида мен учун гўзал мукофот бўлади”, – дейди. Бас, албатта, куфр келтирган кимсаларга қилган амалларининг хабарини берамиз ва албатта, уларга қаттиқ азобдан тоттирамиз.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ сизлар учун дин қилиб Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сиз Муҳаммадга ваҳий қилган нарсани, шунингдек, Биз Иброҳим, Мусо ва Исо пайғамбарларга буюрган нарсани шариат қилди ва: “Динни барпо қилинглар ва унда фирқаларга ажралманглар”, – деди. Эй Муҳаммад, мушрикларга сиз унга даъват қилаётган нарса оғирлик қилди. Аллоҳ динга Ўзи хоҳлаган кишиларни танлаб олади ва Ўзига тавба қилувчи кишиларни ҳидоят қилади.
Бас, эй Муҳаммад шунинг учун ҳам сиз ўзингизга буюрилганидек даъват қилинг ва тўғри йўлда бўлинг ҳамда уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг. Уларга: “Мен Аллоҳ нозил қилган китобга иймон келтирдим ва сизларнинг ўртангизда адолатли бўлишга буюрилдим. Аллоҳ бизнинг ҳам Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бизнинг амалларимиз ўзимизга, сизларнинг амалларингиз эса ўзингизгадир. Бизлар билан сизларнинг ўртангизда жанжалга ўрин йўқдир. Аллоҳ қиёматда барчамизни бир орага жамлайди ва қайтиб бориш фақат Унинг Ўзигадир”, деб – айтинг.
Улар Роббиларининг ҳар бир амрига ижобат этган ва намозни тўлиқ адо этган зотлардир. Уларнинг ишлари ўзаро маслаҳат билан бўлади ва Биз уларни ризқлантирган нарсалардан муҳтожларга эҳсон қиладилар.
Уларнинг хорликдан бошлари эгилган ва дўзахга кўз қирлари билан қараган ҳолларида унга кўндаланг қилинаётганларини кўрасиз. Иймон келтирган зотлар: “Албатта, ҳақиқий зиён кўрувчилар қиёмат кунида ўзларига, аҳли оилаларига зиён қилган кимсалардир”, – дейдилар. Огоҳ бўлингларки, золимлар доимий азобдадирлар.
Уларнинг хорликдан бошлари эгилган ва дўзахга кўз қирлари билан қараган ҳолларида унга кўндаланг қилинаётганларини кўрасиз. Иймон келтирган зотлар: “Албатта, ҳақиқий зиён кўрувчилар қиёмат кунида ўзларига, аҳли оилаларига зиён қилган кимсалардир”, – дейдилар. Огоҳ бўлингларки, золимлар доимий азобдадирлар.
Эй Муҳаммад, шундай қилиб, худди аввалги пайғамбарларга ваҳий қилганимиздек амримиз билан сизга Руҳни ваҳий қилдик. Сиз бундан олдин китобни ҳам иймон моҳиятини ҳам билмас эдингиз. Лекин Биз бу Қуръонни бир нур қилдик ва у билан бандаларимиздан Ўзимиз хоҳлаган кишиларни ҳидоят қиламиз. Албатта, сиз ваҳий ёрдамида одамларни тўғри йўлга бошлайсиз.
Наҳотки, ҳаддидан ошган қавм бўлганингиз учун сиздан юз ўгириб, эслатмани буриб юборсак?!
Иброҳим отасига ва қавмига қараб: “Мен сизлар ибодат қилаётган маъбудалардан безорман”, – деганини эсланг.
Бас, ўзингизга ваҳий қилинган Қуръонни маҳкам тутинг. Албатта, сиз тўғри йўлдасиз!
Албатта, бу Қуръон сиз учун ҳам, қавмингиз учун ҳам бир шарафдир ва яқинда неъмат хусусида сўраласизлар.
Фиръавн қавмига нидо қилиб: “Эй қавмим, Миср подшоҳлиги ва мана бу остимдан оқиб турган дарёлар меники эмасми?! Ахир, кўраяпсизларми?!” – деди.
Фиръавн қавмига нидо қилиб: “Эй қавмим, Миср подшоҳлиги ва мана бу остимдан оқиб турган дарёлар меники эмасми?! Ахир, кўраяпсизларми?!” – деди.
Бас, фиръавн қавмини ерга урди ва улар унга итоат қилдилар. Дарҳақиқат, улар фосиқлар қавми эдилар.
Бас, фиръавн қавмини ерга урди ва улар унга итоат қилдилар. Дарҳақиқат, улар фосиқлар қавми эдилар.