Эй Муҳаммад, агар Марям ўғли Исо мисол келтирилса, бирданига қавмингиз бундан хурсанд бўлиб қичқира бошлайдилар.
Сиз қидирган ق و م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 660 та оят мавжуд.
to'g'ri, va qiladilar, tik turib qoldilar, va qiling, qavmiga, qavmim, qavmi uchun, qiyomat, qavmlar uchun, maqom-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, агар Марям ўғли Исо мисол келтирилса, бирданига қавмингиз бундан хурсанд бўлиб қичқира бошлайдилар.
Улар: “Бизларнинг илоҳларимиз яхшироқми ёки уми?!” – дейдилар. Улар сизга бу мисолни фақатгина тортишиш учун келтирадилар. Аслида улар хусуматчи қавмдирлар.
Албатта, Исо қиёмат соати келиши учун бир аломатдир. Бас, сизлар у қиёмат ҳақида асло шубҳа қилманглар. Эй Муҳаммад, Макка аҳлига: “Менга эргашинглар! Мана шу тўғри йўлдир”, – деб айтинг.
Албатта, Аллоҳ менинг ҳам Роббим, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинглар. Мана шу тўғри йўлдир.
Аллоҳ ўз расули Муҳаммаднинг: “Эй Роббим, ҳақиқатан, ана улар иймон келтирмайдиган қавмдир”, – деган гапини ҳам билади.
Биз улардан олдин фиръавн қавмини ҳам имтиҳон қилганмиз ва уларга бир шарофатли пайғамбар келган эди.
Бас, Мусо Роббисига: “Улар жиноятчи қавмлардир”, – деб дуо қилди.
Яна кўплаб экинзорларни ва сўлим жойларни қолдириб ғарқ бўлиб кетдилар.
Мана шундай қилиб, Биз у неъматларни бошқа қавмларга мерос қилиб бердик.
Улар куч-қувватда яхшироқми ёки Туббаъ қавми ва улардан аввалги кимсаларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Чунки, улар гуноҳкор қавм эдилар.
Албатта, тақволи зотлар у кунда осойишта жойда бўладилар.
Ҳамда сизларнинг яратилишингизда ва Аллоҳ ер юзига тарқатиб юборган жониворлардан иборат нарсаларда ҳам аниқ ишонадиган қавм учун ибратли аломатлар бордир.
Яна кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ва Аллоҳ осмондан ризқ тушириб, у сабабли сувсизликдан қақраб ётган ернинг ўлимидан кейин тирилтиришида ва шамолларнинг йўналишида ақл юритадиган қавмлар учун аломатлар бор.
У Ўз томонидан сизларга осмонлардаги ва Ердаги барча нарсаларни бўйсундириб қўйди. Албатта, буларда тафаккур қиладиган қавмлар учун ибратли аломатлар бордир.
Эй Муҳаммад, иймон келтирган кимсаларга: “Аллоҳнинг кунларидан умидвор бўлмайдиганларни кечириб юбораверсинлар”, – деб айтинг. Токи Аллоҳ кечиримли қавмни қилган ишлари сабабидан мукофотласин.
Яна уларга дин иши борасида ҳужжатлар ато қилдик. Бас, улар ўзларига илм келганидан кейин ўзаро адоват қилиб ихтилофга тушдилар. Албатта, Роббингиз қиёмат куни ўрталарида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида ҳукм чиқаради.
Бу оятлар одамлар учун очиқ-ойдин кўрсатмалардир ва аниқ ишонадиган қавм учун ҳидоят ва раҳматдир.
Эй Расулим уларга: “Аллоҳ сизларга ҳаёт беради, сўнгра ажалларингиз етгач ўлдиради, кейин сизларни ҳеч шубҳасиз бўладиган қиёмат кунига жамлайди. Лекин одамларнинг аксарияти буни билмайдилар”, – деб айтинг.
Осмонлар ва Ернинг ҳукмдорлиги ёлғиз Аллоҳникидир. Қиёмат қоим бўладиган куни – ана ўша кунда бузғунчилар зиён кўрадилар.
Аммо куфр келтирган кимсаларга: “Ахир, сизларга дунёда экалигингизда оятларим тиловат қилинмаганми?! Бас, сизлар кибрландингиз ва гуноҳкор қавмлардан бўлдингиз”, – дейилади.