Дарахтзор эгалари бўлган Шуъайб қавми ва Туббаъ қавми ҳам пайғамбарларни инкор қилган эдилар. Уларнинг барчалари пайғамбарларни ёлғонга чиқаришди бас, Менинг азоблаш ҳақидаги ваъдам муқаррар бўлди.
Сиз қидирган ق و م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 660 та оят мавжуд.
to'g'ri, va qiladilar, tik turib qoldilar, va qiling, qavmiga, qavmim, qavmi uchun, qiyomat, qavmlar uchun, maqom
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Дарахтзор эгалари бўлган Шуъайб қавми ва Туббаъ қавми ҳам пайғамбарларни инкор қилган эдилар. Уларнинг барчалари пайғамбарларни ёлғонга чиқаришди бас, Менинг азоблаш ҳақидаги ваъдам муқаррар бўлди.
Ўшанда улар Иброҳимнинг ҳузурига кириб: “Салом”, – дейишганда, у ҳам: “Салом, эй нотаниш қавмлар”, – деди.
Фаришталар Иброҳимга: “Бизлар Лут пайғамбарнинг бир жиноятчи қавмига юборилдик.
Бас, улар офатдан қочиш учун ўринларидан туришга ҳам кучлари етмади ва ҳеч ким томонидан ёрдам берилувчи ҳам бўлмадилар.
Бу қавмлардан олдин Нуҳ қавмини ҳам ҳалок қилган эдик. Чунки, улар фосиқ қавм эдилар.
Бу қавмлардан олдин Нуҳ қавмини ҳам ҳалок қилган эдик. Чунки, улар фосиқ қавм эдилар.
Нима, улар бу сўзни бир-бирларига васият қилиб қолдирганмилар? Йўқ! Улар туғёнга кетган қавмдирлар.
Балки, уларнинг ақллари мана шунга амр қилар?! Ёки улар туғёнга кетган қавмдирлар?!
Эй Муҳаммад, сиз Роббингизнинг ҳукмига сабр қилинг. Шундоқ ҳам сиз, албатта, Бизнинг кўз ўнгимиздасиз! Тонгда уйқудан турган пайтингизда, Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг!
Яна У илгари Нуҳ қавмини ҳам ҳалок қилган эди. Чунки уларнинг ўзлари ўта золим ва жуда туғёнга кетган кимсалар эдилар.
Макка кофирларидан олдин Нуҳ қавми ҳам уни инкор этган эди. Улар бандамиз Нуҳни ёлғончига чиқариб: “У бир мажнун”, – дедилар ва у пайғамбарлик ижросидан тўсиб қўйилди.
Лут қавми у келтирган огоҳлантиришларни ёлғонга чиқарди.
Эй инсонлар, олди-бердиларда вазнда адолат қилинглар ва тарозидан уриб қолманглар.
Роббиси ҳузурида савол-жавоб учун туришдан қўрққан киши учун икки боғли жаннат бордир.
Биз пайғамбарларимизни далиллар билан юбордик ва улар билан бирга китоб ҳамда одамлар адолатда туришлари учун мезон туширдик. Яна, Биз темирни туширдик унда катта куч ва одамлар учун кўплаб манфаатлар бордир. Аллоҳ Ўзига ва пайғамбарларига Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш билан ғойибона ёрдам берадиган кишиларни билиш учун ҳам темирни яратди. Албатта, Аллоҳ ҳаммадан кучли бўлган – Қовий ва иззати улуғ – Азиз Зотдир.
Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги барча нарсани албатта, билишини кўрмадингизми?! Уч кишининг ўзаро шивирлашлари бўлса, албатта, уларнинг тўртинчиси У Зотдир, беш кишининг ҳам махфий суҳбати бўлса, албатта, олтинчиси яна У Зотдир. Бундан оз бўладими ё кўп бўладими, қаерда бўлсалар ҳам, албатта, У улар билан биргадир. Сўнгра қиёмат куни уларга қилган амалларининг хабарини беради. Албатта, Аллоҳ барча нарсани билувчидир.
Суҳбатларингиз олдидан садақалар берсангиз камбағал бўлиб қоламиз деб қўрқдингизларми? Бас, сизлар садақа қилмасаларингиз ҳам Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилган. Энди намозни тўлиқ адо қилинглар ва ҳақдорларга закот беринглар ҳамда Аллоҳ ва унинг Пайғамбарига итоат этинглар! Аллоҳ барча қилаётган амалларингиздан хабардордир.
Эй Муҳаммад, Аллоҳнинг ғазабига учраган қавмни дўст тутган мунофиқларни кўрмайсизми?! У мунофиқлар сизлардан ҳам, мана бу яҳудийлардан ҳам эмасдирлар. Яна улар ўзларининг мунофиқ эканликларини билиб туриб: “Биз мусулмонмиз”, – деб ёлғондан қасам ҳам ичадилар.
Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчилар билан дўстлашганларини топмайсиз. Ҳатто улар ўз оталари, ёки фарзандлари, ёки ака-укалари, ёки қариндош уруғлари бўлса ҳам. Айнан уларнинг қалбларига Аллоҳ иймонни битиб қўйган ва уларни ўз томонидан бўлган руҳ билан қувватлантирган. Аллоҳ уларни тагларидан анҳорлар оқиб турадиган ва у ерда мангу қоладиган жаннатларга киритади. Аллоҳ улардан рози бўлади ва улар ҳам Аллоҳдан рози бўладилар. Айнан улар Аллоҳнинг ҳизбидирлар. Огоҳ бўлингларки, албатта, Аллоҳнинг ҳизбигина нажот топувчилардир!
Эй иймон келтирганлар, сизларнинг Бану Назир хурмозорларидан бирор хурмоларни кесганингиз ёки ўз таналарида турган ҳолда қолдирганингиз фақат Аллоҳнинг изни билан ва фосиқларни шарманда қилиш учун бўлди.