Шубҳасиз, сизларнинг дўстингиз Аллоҳ ва унинг Расулидир. Ҳамда Роббиларига бўйинларини эгиб намозларини тўлиқ адо қиладиган ва закот берадиган мўминлардир.
Сиз қидирган ق و م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 660 та оят мавжуд.
to'g'ri, va qiladilar, tik turib qoldilar, va qiling, qavmiga, qavmim, qavmi uchun, qiyomat, qavmlar uchun, maqom-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шубҳасиз, сизларнинг дўстингиз Аллоҳ ва унинг Расулидир. Ҳамда Роббиларига бўйинларини эгиб намозларини тўлиқ адо қиладиган ва закот берадиган мўминлардир.
Қачонки сизлар бир-бирингизни намозга чақирсангизлар, улар намозни масхара ва ўйин қиладилар. Мана бу қилиқлари уларнинг ақл ишлата олмайдиган қавм эканлигидир.
Яҳудийлар: “Аллоҳнинг қўли боғлангандир”, – дедилар. Бахиллик қилганлари туфайли ўзларининг қўллари боғлиқ бўлиб қолар ва бу айтган сўзлари сабабли лаънатланадилар. Аксинча, Аллоҳнинг икки қўли очиқдир. Ўзи қандай истаса шундай бераверади. Роббингиздан сизга нозил қилинган Қуръон улардан кўпчилигининг туғён ва куфрини янада орттиради. Уларнинг ораларига қиёмат кунигача адоват ва нафрат ўтини солиб қўйганмиз. Қачонки улар сизларга қарши уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ уни дарҳол сўндириб қўяди. Ер юзида бузғунчилик қилишга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ фасод тарқатувчиларни севмайди.
Агар улар Тавротга, Инжилга ва Роббилари томонидан уларга нозил қилинган Қуръон ҳукмларига тўғри амал қилганларида эди, тепаларидан ҳам, оёқ остиларидан ҳам ризқ еган бўлар эдилар. Шу билан бирга, уларнинг орасида ҳаддан ошмаган адолатли тоифа ҳам бор. Лекин улардан аксариятининг қилаётган ишлари жуда ёмондир.
Эй Расул, Роббингиздан сизга нозил қилинган оятларни одамларга тўлиқ етказинг. Агар шундай қилмасангиз, унда Аллоҳнинг рисолатини етказмаган бўласиз. Аллоҳ сизни одамларнинг зараридан ҳимоя қилади. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни тўғри йўлга бошламайди.
Эй Расулим, уларга: “Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Тавротга, Инжилга ва Роббингиз томонидан сизларга нозил қилинган Қуръон ҳукмларига тўғри амал қилмагунингизгача аниқ бир дин устида эмассизлар”, – деб айтинг. Роббингиздан сизга нозил қилинган Қуръон улардан кўпчилигининг туғён ва куфрини янада орттиради. Шундай экан, кофир қавмлар учун қайғурманг.

Эй Расулим, уларга: “Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Ҳақсиз равишда динингиз хусусида ҳаддингиздан ошманглар. Ҳамда аввалари ҳақ йўлдан адашган ва кўплаб инсонларни адаштирган ҳамда тўғри йўлдан тойган қавмнинг ҳавойи нафсларига эргашманглар”, – деб айтинг.
Улар: “Роббимиз бизларни солиҳ қавмлар қаторига қўшишини орзу қиламиз-у, нима учун энди бизлар Ҳақдан келганга иймон келтирмаслигимиз керак?!” – дейдилар.
Аллоҳ Байт ул-Ҳаром бўлган Каъбани, жанг қилиш ҳаром қилинган ойларни, қурбонлик учун келтирилган ҳадяни, қурбонликка аталганини билдириш мақсадида уларга илиб қўйилган тақинчоқли қурбонликларни инсонларнинг ҳаёт манбаи учун асос қилиб қўйди. Булар Аллоҳнинг осмонлар ва Ердаги барча нарсалардан хабардор эканини билишингиз учундир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи Зотдир.
Сиздан аввалги қавмлар ҳам бу каби саволларни сўрашган эди. Кейин у саволларни инкор қилувчиларга айланганлар.
Агар у икки шоҳиднинг гуноҳ иш қилиб хиёнат қилганлиги фош бўлиб қолса, унда уларнинг ўринларига мерос олишга ҳақи бўлган кимсалардан бошқа икки нафар муносиброқ киши гувоҳликка туради. Улар ҳам: “Бизнинг гувоҳлигимиз шоҳидлик учун у икковининг гувоҳлигидан кўра тўғрироқдир. Биз ҳаддимиздан ошмаганмиз акс ҳолда, биз бешак золимлардан бўлиб қоламиз”, – деб Аллоҳ номига қасам ичсинлар.

Мана бу гувоҳликни асл талаб қилинганига кўра қилишлари ёки қасам ичганларидан кейин бу қасамларини рад этилишидан қўрқиб одил бўлишлари учун қилинган энг тўғри усулдир.
Эй Расулим, уларга: “Осмонлар ва Ер юзидаги барча нарса кимнинг мулкидир?” – деб айтинг. Кейин эса: “Барчаси Аллоҳникидир”, – денг. Аллоҳ Ўзига махлуқотлари учун марҳамат қилишни ёзди. У сизларни шак-шубҳасиз бўладиган қиёмат кунида тўплайди. Фақат ўзларига зиён қилган кимсалар иймон келтирмайдилар.
Оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсалар зулматлар тубида маънан кардирлар – эшитмайдилар, соқовдирлар – гапира олмайдилар. Аллоҳ хоҳлаган кишини адаштиради ва хоҳлаган кишини тўғри йўлда барқарор қилиб қўяди.
Шундай қилиб, зулм қилган қавмларнинг кети қирқилди. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
Эй Расулим, яна уларга: “Қани, менга хабар беринглар-чи, Аллоҳнинг азоби бирдан ёки очиқчасига келиб қолса, золим қавмлардан бошқаси ҳалок қилинармиди?!” – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, қавмингиз бу Қуръоннинг ҳақлигини билгани ҳолда, ёлғонга чиқарди. Уларга: “Мен сизларга кафил эмасман”, – деб айтинг.
Эй Расулим, оятларимизга масхара қилиб шўнғиётган кимсаларни кўрсангиз, то бундан тийилиб бошқа суҳбатга шўнғимагунларича, улардан юз ўгиринг. Агар шайтон сизни юз ўгиришдан унуттириб қўйса, эслагандан кейин золим қавмлар билан бирга ўтирманг.