Бўрон одамларни худди қўпорилган хурмо дарахти таналаридек суғуриб кетар эди.
Сиз қидирган كَأَنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 29 та оят мавжуд.
go'yo kabi, go'yo kabidir, kabi bo'ladi, kabi, go'yo sen, kabidir, go'yo (kabidir), xuddi (shunday), go'yo, ular kabi (juftdir)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бўрон одамларни худди қўпорилган хурмо дарахти таналаридек суғуриб кетар эди.
Уларнинг баданлари гўёки ёқут ва маржондир.
Албатта, Аллоҳ Ўзининг йўлида худди жипслашган бинолардек саф тортиб, жанг қиладиган кимсаларни севади.
Агарда уларни кўрсангиз, жисмлари сизни ажаблантиради, сўзлаганларида эса сўзларига беихтиёр қулоқ соласиз. Улар гўё деворга суяб қўйилган чирик ёғочларга ўхшайдилар. Улар ҳар бир қичқириқ овозни устиларига тушаётган бало ва офат деб гумон қиладилар. Улар мўминларга душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Аллоҳ уларни лаънатласин! Ўзи қаёққа оғиб кетмоқдалар?!
У бўронни Аллоҳ уларнинг устига кетма-кет етти кеча ва саккиз кундуз хизматкор қилиб қўйди. Бас, қавмнинг у ерда ағдарилиб ётганини кўрар эдингиз. Улар худди хурмонинг чириб ичи бўшаб қолган ходаларига ўхшар эдилар.
У кунда улар худди ўзлари сиғинадиган бутларга қараб югураётгандек гўрларидан шошиб чиқадилар.
Худди чўчиган эшакларга ўхшаб.
Улар худди сариқ туяларга ўхшайди.
Улар у қиёматни кўрган кунда бу дунёда худди бир оқшом ёки чошгоҳ пайтичалик тургандек бўладилар.