Эй ақл эгалари, сизлар учун қасос олиш ҳукмида ҳаётни сақлаб қолиш бордир. Шояд, бу ҳукм сабабли қотиллик қилишдан қўрқсангизлар.
Сиз қидирган ل ب ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 16 та оят мавжуд.
aql, idrok
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй ақл эгалари, сизлар учун қасос олиш ҳукмида ҳаётни сақлаб қолиш бордир. Шояд, бу ҳукм сабабли қотиллик қилишдан қўрқсангизлар.
Ҳаж маълум ойларда адо этилади. Ким у ойларда ҳажни ният қилиб уни ўзига фарз қилса, ҳаж ибодатида аёлига яқинлик қилиш, фисқ-фужур ишлар ва жанжал-тўполон қилиши мумкин эмас. Яхшилик туридан нимаики қилсангиз, Аллоҳ уни билади. Эй мўминлар, охират ҳаёти учун озуқа ғамланглар. Шубҳасиз, озуқанинг энг яхшиси – бу тақводир. Эй ақл эгалари, фақатгина Мендан қўрқинглар.
Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисига ҳикмат ато этади. Кимга ҳикмат ато этилган бўлса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибди. Бундан, фақат ақл эгаларигина эслатма ва ибрат оладилар.
Эй Расулим, У сизга Қуръон китобни туширган Зотдир. У Қуръонда бир қисми китобнинг онаси, яъни асли ҳисобланган очиқ-ойдин муҳкам оятлар ва яна маъноси, фақат Аллоҳга маълум ҳамда тушуниш қийин бўлган бошқа муташобиҳ оятлар ҳам бордир. Лекин қалбларида ҳақдан оғишга мойил бўлган кимсалар фитна чиқариш ва ўзларича маъно бериб, таъвил қилиш мақсадида ундаги муташобиҳ оятларни ушлаб олиб эргашадилар. Ваҳоланки, асл таъвилини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Илмда кучли бўлган кимсалар эса: “Биз унга иймон келтирдик ва у оятларнинг барчаси Аллоҳнинг ҳузуридандир”, – дейдилар. Булардан, фақат ақл эгалари ўгит оладилар.
Шубҳасиз, осмонлару Ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун очиқ аломатлар бордир.
Эй Расулим, уларга: “Агар нопок нарсаларнинг кўплиги сени ҳайрон қолдирса ҳам, ифлос ва покиза нарсалар баробар бўлмайди”, – деб айтинг. Эй ақл эгалари, Аллоҳдан қўрқинглар, шояд, шунда нажот топсангизлар.
Дарҳақиқат, уларнинг ўтмиш қиссаларида ақл эгалари учун катта ибрат бор эди. Ушбу Қуръон тўқиб чиқариладиган сўз эмас, балки ўзидан олдинги самовий китобларни тасдиқловчи ва унга иймон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни батафсил баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳмат манбаи бўлган илоҳий китобдир.
Эй Муҳаммад, сизга Роббингиздан нозил қилинган нарсанинг, шубҳасиз, ҳақ эканини биладиган кимса қалб кўзи кўр одам каби бўладими? Ундан фақатгина, ақл эгалари эслатма олади.
Эй одамлар, Аллоҳ тарафидан нозил қилинган бу Қуръон инсониятга у билан огоҳлантирилишлари ва У ягона илоҳ эканини билишлари ҳамда ақл эгалари эслатма олишлари учун бир етказишдир.
Эй Муҳаммад, ушбу Қуръон оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун Биз сизга нозил қилган муборак китобдир.
Биз Ўз томонимиздан марҳамат қилиб ҳамда ақл эгаларига эслатма бўлиши учун, Айюбга аҳли оиласини ва улар билан бирга яна ўшаларнинг баробарича фарзанд ато қилдик.
Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган ва Роббисининг раҳматидан умидвор бўладиган киши кофир ҳолда яшаган кимса билан баробар бўладими?! Эй Расулим уларга: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўладими?!” – деб айтинг. Албатта, булардан фақат ақл эгалари эслатма оладилар.
Улар гапни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган кимсалардир ва айнан ўшалар ақл эгаларидир.
Аллоҳ осмондан сув ёғдириб, уни ерда чашмалар қилиб оқизиб қўйганини кўрмадингизми? Сўнгра у сувнинг воситасида турли экинларни чиқаради, вақти келиб кейин у қурийди, сўнг сиз уни сарғайган ҳолда кўрасиз. Аллоҳ сўнгра уни қуруқ чўпга айлантиради. Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратли эслатма бордир.
Ақл эгалари учун ҳидоят ва эслатма бўлган Таврот китобини берган эдик.
Аллоҳ уларга охиратда ҳам қаттиқ азобни тайёрлаб қўйган. Бас, эй иймон келтирган ақл эгалари, Аллоҳдан қўрқинглар. Ҳақиқатан, Аллоҳ сизларга эслатма бўлиб келган Қуръонни нозил қилди.