Ёки уларнинг бу даъволарини тасдиқлайдиган шериклари бордир?! У ҳолда ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини олиб келсинлар!
Сиз қидирган لَهُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 417 та оят мавжуд.
Ular uchun bor, ularga bor, ularga, ularni, ular uchun bor, o'zlariga, ularning, ular uchun, va bor, va ular uchun bor
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ёки уларнинг бу даъволарини тасдиқлайдиган шериклари бордир?! У ҳолда ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини олиб келсинлар!
Мен уларга гуноҳларини кўпайтиришлари учун муҳлат бериб тураман. Зеро, Менинг “макрим” жуда қаттиқдир.
Бас, уларнинг ортларидан бирор нарса ҳаётда қолганини кўраяпсизми?!
Дарвоқе, ҳар гал мен уларни Сенинг мағфиратингга чақирсам, улар эшитмаслик учун бармоқларини қулоқларига тиқиб, кийимларига ўралиб оладилар ва ўз куфрларида қаттиқ туриб оладилар ҳамда менга итоат қилишга кибр қиладилар.
Сўнгра мен уларга даъватимни очиқ эълон ҳам қилдим, пинҳона қилиб ҳам айтдим.
Сўнгра мен уларга даъватимни очиқ эълон ҳам қилдим, пинҳона қилиб ҳам айтдим.
Улар ўз хатолари туфайли ғарқ қилиниб, сув балосидан сўнг яна оловга киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдам берувчиларни топмадилар.
Уларга нима бўлдики, эслатмадан юз ўгирувчидирлар?!
У Ўзи хоҳлаган кишиларни раҳматига киритади. Золимлар учун эса аламли азобни тайёрлаб қўйгандир.
Ҳамда улар учун узр айтишларига ҳам изн берилмайдиган кундир!
Қачон уларга: “Руку қилинглар, намоз ўқинглар”, – дейилса, руку қилмайдилар.
Бас, нима учун улар иймон келтирмайдилар?!
Аммо иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсалар учун битмас-туганмас мукофот бордир.
Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, сўнгра тавба қилмаган кимсаларга жаҳаннам азоби ва улар учун ёниш азоби бордир.
Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсаларга тагидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Бу эса катта ютуқдир.
Уларга заҳарли тикандан бошқа таом йўқдир.
Аллоҳнинг пайғамбари Солиҳ уларга: “Аллоҳнинг туясини сўйишдан ва уни суғоришга тўсиқ бўлишдан сақланинглар!” – деди.