Аллоҳ таоло: “Икки худо қилиб олманглар! Албатта, У ягона илоҳдир! Бас, Мендангина қўрқинглар”, – деди.
Сиз қидирган أ خ ذ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 273 та оят мавжуд.
va olinmaydi, siz (xudo) tutgan edingiz, (xudo) tutish bilan, darhol sizni ushlagan edi, olgan edik, tutinglar, biz bilan qilyapsanmi?, oldingizmi?, biz olgan edik, (iloh) tutgan edingiz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ таоло: “Икки худо қилиб олманглар! Албатта, У ягона илоҳдир! Бас, Мендангина қўрқинглар”, – деди.
Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмлари туфайли азоб билан ушлайдиган бўлса, унда Ер юзида бирор жониворни тирик қўймаган бўлар эди. Лекин уларни маълум муддатгача кечиктириб қўйиб беради. Ана шу муддатлари етиб келганида эса, уни бирор соат орқага ҳам олдинга ҳам сура олмайдилар.
Хурмо ва узумларнинг меваларидан эса маст қилувчи нарсалар ва гўзал ризқ оласизлар. Албатта, бунда ҳам ақл ишлатадиган қавмлар учун ибратли белги бордир.
Эй Муҳаммад, Роббингиз асаларига ваҳий қилиб: “Асал қилиш учун тоғларга, дарахтларга ва одамлар кўтариб қўйган ишкомларга уй қургин”, – деди.
Бир қавм бошқа бир қавмдан сон ёки бойлик жиҳатидан устунроқ бўлгани учун қасамларингизни бузиб уни алдов воситаси қилишингиз билан худди ўзи тўқиган нарсани пухта қилгандан кейин парчалаб бузиб юборган аёл каби бўлманглар. Албатта, Аллоҳ бу билан сизларни синаб кўради ва шубҳасиз, қиёмат кунида сизларга у ҳақида ихтилоф қилиб юрган нарсаларингизни баён қилиб беради.
Қасамларингизни орангизда алдов воситаси қилиб олманглар. Ундай бўлса, Ислом йўлида собит бўлган оёқларингиз тойиб кетади. Ҳамда одамларни диндан совутиб, Аллоҳ йўлидан тўсганингиз учун ёмон бало ва мусибатларни тотиб қоласизлар ва охиратда сизлар учун улкан азоб берилади.
Дарҳақиқат, уларга ўзларидан чиққан бир пайғамбар келди, лекин улар уни ёлғончига чиқардилар. Шундан кейин золим бўлган ҳолларида уларни азоб тутди.
Биз Мусога Таврот Китобини бердик ва уни бани Исроил авлодлари учун ҳидоят қилиб бериб, уларга: “Мендан ўзгани вакил қилиб олманглар!” – дедик.
Эй мушриклар, нима Роббингиз ўғилларни сизларга хос қилиб бериб, фаришталарни эса Ўзига қиз қилиб олдими? Албатта, сизлар оғир гапни айтмоқдасиз.
Эй Расулим, мушриклар сизга Бизнинг шаънимизга ваҳийдан бошқа нарсани тўқиб чиқаришингиз учун алдаб, буриб юборишларига оз қолди. Агар уларнинг хоҳишларига юрсангиз, у ҳолда сизни дўст қилиб олар эдилар.
Эй Расулим: “У фарзанд тутмаган, Унинг мулкида шериги бўлмаган ва хорликдан қутқарувчи дўстга зор бўлмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, – деб айтинг. Ҳамда Унга такбир айтиб улуғланг.
Шунингдек, “Аллоҳнинг боласи бор” деганларни огоҳлантириш учун ҳам китобни нозил қилди.
Ана у қавмимиз эса Ундан бошқаларни илоҳ қилиб олдилар. Қани, у бутларга илоҳ экани ҳақида бирор аниқ ҳужжат келтира олармикинлар?! Бас, Аллоҳ шаънига ёлғон уйдирган одамдан ҳам золимроқ ким бор?!
Шундай қилиб, уларга Аллоҳнинг қайта тирилтириш ҳақидаги ваъдаси ҳақ эканини ва қиёмат соатининг келиши, шубҳасиз эканини билишлари учун ғор эгалари воқеасидан одамларни хабардор қилдик. Улар вафот этган пайтда одамлар ўзаро уларнинг ишлари ҳақида тортиша бошладилар. Баъзи кишилар: “Бас, уларнинг устига хотира учун бинолар қуринглар. Роббилари уларни яхши билувчидир”, – дедилар. Ишлари юзасидан уларга устун келганлари эса: “Аксинча, биз, албатта, уларнинг устига бир масжид қуриб оламиз”, – дедилар.
Вақтики, фаришталарга Одамга сажда қилинг, – дейишимиз билан барчалари сажда қилдилар. Фақат иблис сажда қилмади. У жинлардан эди. Бас, иблис Роббисининг амридан ташқарига чиқди. Эй Одам болалари, Мени қўйиб, у иблисни ва зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ахир улар сизларга душман-ку! Аллоҳни қўйиб ва шайтонни дўст тутиш золимлар учун қандай ёмон алмашишдир.
Мен уларни осмонлар ва Ернинг яратилишига ҳам ўзларининг яратилишига ҳам гувоҳ қилмаганман. Шунингдек, бу йўлдан оздирувчиларни Ўзимга ёрдамчи ҳам қилиб олмаганман.
Биз пайғамбарларни фақат жаннатдан хушхабар берувчи ва дўзахдан огоҳлантирувчилар қилиб юборамиз. Куфр келтирганлар эса ботил ҳужжатлар билан тортишадилар. У билан ҳақиқатни енгмоқчи бўладилар ҳамда оятларимни ва ўзлари огоҳлантирилган охират азобини масхара қилиб оладилар.
Роббингиз мағфиратли ва раҳмат эгасидир. Агар уларни қилган гуноҳлари сабабли ҳалокатлар билан тутганида эди, уларга азобни тезлаштирган бўлар эди. Йўқ, улар учун ваъда қилинган қиёмат вақти бор ва у, албатта, келади. Ундан ўзга бирор паноҳ асло топа олмайдилар.
Улар йўлга тушиб, қачонки, икки денгиз қўшиладиган ерга етиб боришгач балиқларини у ерда унутиб қолдирдилар. Шундан кейин балиқ денгизда йўлини топиб сузиб кетди.
Шунда йигит: “Буни қаранг, биз денгиз соҳилидаги қояга жойлашиб дам олган пайтимизда, мен балиқни унутиб қолдирибман. Уни сизга эслатишимни фақат шайтон ёдимдан чиқарди. Балиқ эса денгизга ажойиб тарзда йўлини топиб сузиб кетибди.