Мусо унга: “Мени унутиб қилган ишим учун айблама ҳамда илм ўрганишдаги ишимда мени қийинчиликка солма”, – деди.
Сиз қидирган أ خ ذ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 273 та оят мавжуд.
va olinmaydi, siz (xudo) tutgan edingiz, (xudo) tutish bilan, darhol sizni ushlagan edi, olgan edik, tutinglar, biz bilan qilyapsanmi?, oldingizmi?, biz olgan edik, (iloh) tutgan edingiz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мусо унга: “Мени унутиб қилган ишим учун айблама ҳамда илм ўрганишдаги ишимда мени қийинчиликка солма”, – деди.
Кейин улар яна йўлга тушдилар. Бир шаҳар аҳлининг олдига келиб, улардан егулик сўраган эдилар, аҳоли уларни меҳмон қилишдан бош тортди. Сўнг ўша жойда йиқилай деб турган бир деворни кўриб қолишди Хизр уни қайта тиклаб қўйди. Мусо Хизрга: “Агар хоҳласанг, бу ишинг учун хизмат ҳақи олишинг мумкин эди”, – деди.
Хўш, кема хусусига келсак, у денгизда ишлайдиган камбағалларники эди. Бас, мен уни нуқсонли қилиб қўймоқчи бўлдим. Сабаби уларнинг ортида барча бенуқсон кемаларни талон-торож қилиб тортиб олаётган бир золим подшоҳ бор эди.
Ниҳоят йўлида кетаётиб қуёш ботадиган жойга етгач, унинг лойқа булоқ томон ботаётганини кўрди ва унинг олдида туғёнга кетган бир қавмга дуч келди. Биз унга ваҳий қилиб: “Эй Зулқарнайн, ё уларни азоблайсан ёки уларга жазо бермай яхшилик қиласан”, – дедик.
Ёки куфр келтирганлар Мени қўйиб, бандаларимни ўзларига дўстлар қилиб олишни ўйлайдиларми?! Ҳақиқатан, Биз жаҳаннамни кофирлар учун тушадиган жой қилиб тайёрлаганмиз.
Куфр келтирганлари ҳамда оятларимни ва пайғамбарларимни масхара қилганлари сабабли, уларнинг жазолари ўша жаҳаннамдир!
Биз унга: “Эй Яҳё, Таврот китобини маҳкам тутгин”, – дедик. Ҳамда унга гўдаклик чоғидаёқ ҳикмат ва илм ато қилдик.
Улардан пардага беркиниб олган пайтида, Биз унга руҳимиз Жаброилни юбордик. Бас, у Марямга ҳақиқий одам бўлиб кўринди.
Аллоҳга ҳеч қандай фарзанд тутиш мумкин эмасдир. У бундай нуқсондан покдир. У бирор ишни қилишни истаса, фақат унга “Бўл!” – дейди, бас, ўша иш дарҳол бўлади.
Нима, у ғойибдан хабардор бўлибдими ёки Раҳмон даргоҳидан аҳд олганми?!
Мушриклари Аллоҳдан бошқа, ўзларига мадад бўлиши учун илоҳлар қилиб олдилар.
У кунда фақат Раҳмон наздида аҳд олган холис кишиларгина шафоатга эга бўладилар.
Мушриклар Аллоҳга туҳмат қилиб: “Раҳмон бола тутди”, – дедилар.
Раҳмон учун фарзанд тутиш лойиқ эмас. Чунки ҳамма унга қулдир.
Аллоҳ унга: “Уни қайтиб ол, қўрқма. Биз уни аввалги ҳолига қайтарамиз”, – деди.
“Уни сандиққа солиб, дарёга ташлагин. Бас, уни дарё тўлқини соҳилга отсин. Шунда уни Менинг ҳам, унинг ҳам душмани фиръавн ушлаб олади”. Эй Мусо, сен барчага суюкли бўлишинг ва Менинг кўз ўнгимда ўсишинг учун сенга ўз томонимдан муҳаббат ташладим.
Ҳорун Мусога: “Эй онамнинг ўғли, соч-соқолимдан тортмагин ва мени койима. Агар орқангдан борсам, сен: “Менинг гапимга кирмай, бани Исроил авлодини бўлиб юборибсан”, – деб айтишингдан қўрқдим.
Иймону, кўнгилхушлик қилишни хоҳлаганимизда эди, Биз уни Ўз томонимиздан қилган бўлар эдик.
Иймону, кўнгилхушлик қилишни хоҳлаганимизда эди, Биз уни Ўз томонимиздан қилган бўлар эдик.
Ёки мушриклар ердан ўзларига ўликларни тирилтира оладиган сохта илоҳларни ясаб олдиларми?!