Фиръавн Мусога: “Қасам бўлсинки, агар мендан бошқани илоҳ қилиб оладиган бўлсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қиламан”, – деди.
Сиз қидирган أ خ ذ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 273 та оят мавжуд.
va olinmaydi, siz (xudo) tutgan edingiz, (xudo) tutish bilan, darhol sizni ushlagan edi, olgan edik, tutinglar, biz bilan qilyapsanmi?, oldingizmi?, biz olgan edik, (iloh) tutgan edingiz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Фиръавн Мусога: “Қасам бўлсинки, агар мендан бошқани илоҳ қилиб оладиган бўлсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қиламан”, – деди.
Гўё боқий яшайдигандек қасрлар солаверасизми?!
Яна унга бирор ёмонлик етказа кўрманг, акс ҳолда сизларни улуғ куннинг азоби тутади.
Уларни даҳшатли азоб тутди. Албатта, бунда катта ибрат бор. Лекин уларнинг кўпчилиги иймон келтирувчи бўлмадилар.
Бас, улар Шуъайбни ёлғончига чиқаришди. Уларни соябон кунининг азоби тутди. Дарҳақиқат, у улкан куннинг даҳшатли азоби эди.
Фиръавннинг хотини унга: “Бу гўдак мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар, шоядки, унинг бизларга фойдаси тегса ёки уни фарзанд қилиб олсак”, – деди. Ваҳоланки, улар ўзларининг ҳалокатлари шу гўдак туфайли эканини сезмас эдилар.
Бас, Биз уни ва лашкарларини азоб билан тутдик, кейин денгизга ғарқ бўлишлари учун ташладик. Мана, золимларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг.
Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, Нуҳ уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. Бас, иймон келтирмадилар ва уларни золим бўлган ҳолларида тўфон балоси тутди.
Иброҳим уларга: “Сизлар фақат ўткинчи дунё ҳаётидаги ўзаро дўстлигингиз учун Аллоҳдан бошқа бутларни илоҳ қилиб олдингиз. Сўнгра қиёмат кунида баъзи йўлбошчиларингиз баъзи эргашувчиларингиздан тонади, айримларингиз айримларини лаънатлайди. Борар жойингиз дўзах бўлиб, у жойда сизларга ёрдам берувчилар бўлмайди.
Улар Шуъайбни ёлғончига чиқаришди. Шундан кейин уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойларида мурдага айланиб тиз чўкиб қолдилар.
Биз уларнинг ҳаммаларини гуноҳлари сабабли азобимиз билан тутдик. Бас, уларнинг орасида Биз устига тош ёғдирганлар ҳам, улар орасида даҳшатли қичқириқ тутганлар ҳам, улар орасида Биз ер тубига юттирганлар ва улар орасида Биз сувга ғарқ қилган кимсалар ҳам бордир. Аллоҳ уларга зулм қилувчи бўлмади, лекин улар ўзларига зулм қилувчи бўлдилар.

Аллоҳдан бошқаларни дўст тутган кимсаларнинг мисоли худди ўша уйидан паноҳ истаб ин қуриб олган ўргимчакка ўхшайди. Агар ақл ишлатиб кўра билсалар, инларнинг энг заифи эса, албатта, ўргимчак инидир.
Аллоҳдан бошқаларни дўст тутган кимсаларнинг мисоли худди ўша уйидан паноҳ истаб ин қуриб олган ўргимчакка ўхшайди. Агар ақл ишлатиб кўра билсалар, инларнинг энг заифи эса, албатта, ўргимчак инидир.
Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар билимсизлик билан бошқаларни Аллоҳ йўлидан адаштириш учун ва у йўлни масхара қилиш учун бекорчи гапларни сотиб оладилар. Ана улар учун охиратда хор қилувчи азоб бордир.
Эй Муҳаммад, Биз пайғамбарлардан ҳамда сиздан, Нуҳдан, Иброҳим, Мусо ва Исо ибн Марямдан ҳам аҳд олганимизни эсланг. Биз улардан қатъий аҳд олганмиз.
Эй Муҳаммад, Биз пайғамбарлардан ҳамда сиздан, Нуҳдан, Иброҳим, Мусо ва Исо ибн Марямдан ҳам аҳд олганимизни эсланг. Биз улардан қатъий аҳд олганмиз.
Ёнма-ён турсалар ҳам лаънатга дучор бўлган ҳолларида турадилар. Улар қаерда учратилсалар ҳам, ушланадилар ва ўлдириб ташланадилар.
Эй Расулим, агар сиз мушрик ва кофирларни даҳшатга тушиб, қочгани жой бўлмаган ва яқин бир макондан дўзах томон тутиб кетилган пайтларида кўрсангиз эди!
Шайтон сизларга аниқ душмандир, бас, уни душман тутинглар! У ўзига эргашган фирқасини дўзах аҳли бўлишга чақиради.