Сўнгра куфр келтирган кимсаларни исёнлари туфайли азобим билан тутдим. Ана, Менинг инкорим қандай бўлди?!
Сиз қидирган أ خ ذ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 273 та оят мавжуд.
va olinmaydi, siz (xudo) tutgan edingiz, (xudo) tutish bilan, darhol sizni ushlagan edi, olgan edik, tutinglar, biz bilan qilyapsanmi?, oldingizmi?, biz olgan edik, (iloh) tutgan edingiz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Сўнгра куфр келтирган кимсаларни исёнлари туфайли азобим билан тутдим. Ана, Менинг инкорим қандай бўлди?!
Агар Аллоҳ одамларни улар қилган гуноҳлари билан жазоласа эди, Ер устида бирор жониворни тирик қўймаган бўлар эди. Лекин Аллоҳ уларни жазолашни белгиланган қиёмат кунидаги муддатгача кечиктиради. Бас, белгиланган муддатлари келгач эса уларнинг ҳар бирига қилиб ўтган яхши ёки ёмон амалларининг мукофот ва жазосини беради. Шубҳасиз, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчи Зотдир.
Мен Ундан ўзгаларни илоҳ қилиб олайми?! Ҳолбуки, агар Раҳмон менга бирор зарар етказишни истаса, у сохта илоҳларнинг шафоатлари менга бирор фойда бермайди ва улар мени азобдан ҳам қутқара олмайдилар.
Улар тортишиб турганларида, тўсатдан уларни тутиб олувчи биргина қичқириқни кутмоқдалар, холос.
Лекин одамлар Аллоҳни қўйиб, ёрдам олиш умидида сохта илоҳларни худо қилиб олдилар.
Яна Биз Айюбга: “Қўлингга бир даста новдани олиб, у билан хотинингни ургин ва қасамингни бузмагин”, – дедик. Дарҳақиқат, Биз Айюбни мусибатларга сабр қилувчи деб топдик. У нақадар яхши бандадир. Ҳақиқатан, у Аллоҳ рози бўладиган йўлга буткул қайтувчидир.
Бизлар уларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки улар ҳам бизлар билан жаҳаннамда-ю, аммо кўзларимиз улардан оғиб, илғамай қолдими?!
Огоҳ бўлингиз, эй инсонлар, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир. Ундан ўзгани дўстлар қилиб олган кимсалар: “Биз фақат уларга бизни Аллоҳга жуда яқин қилишлари учунгина ибодат қиламиз”, – дейдилар. Шубҳасиз, Аллоҳ қиёмат кунида ихтилоф қилаётган нарсалари хусусида уларнинг ўртасида ҳақ билан ҳукм қилади. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва ношукр кимсаларни тўғри йўлга бошламайди.
Агар Аллоҳ фарзанд тутишни истаса, албатта, Ўзи яратган нарсаларидан хоҳлаганини танлаб олган бўлар эди. У бундай айбдан покдир. У Аллоҳ, ягона бўлган – Воҳид ва ҳамма нарсада ғолиб – Қаҳҳор Зотдир.
Ёки мушриклар Аллоҳдан ўзга шафоатчиларни ушлаб олдиларми?! Эй Муҳаммад, уларга: “Агар улар бирор нарсага кучлари етмайдиган ва ҳеч нарсани тушунмайдиган бўлсалар-чи?!” – деб айтинг.
Улардан олдин Нуҳ қавми ва улардан кейинги фирқалар ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарган эдилар. Ҳар бир уммат ўз пайғамбарини тутиб ўлдиришга қасд қилган ва ҳақни йўқотиш учун ботил ҳужжатлар билан тортишганлар. Бас, уларни азобим билан тутдим. Мана, азобим қандай бўлди?!
Улардан олдин Нуҳ қавми ва улардан кейинги фирқалар ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарган эдилар. Ҳар бир уммат ўз пайғамбарини тутиб ўлдиришга қасд қилган ва ҳақни йўқотиш учун ботил ҳужжатлар билан тортишганлар. Бас, уларни азобим билан тутдим. Мана, азобим қандай бўлди?!
Ахир, улар ер юзида сайр қилиб, ўзларидан аввал ўтган иймонсиз кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Улар Макка мушрикларидан кўра кучлироқ ва ер юзида қолдирган асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, Аллоҳ уларни гуноҳлари туфайли тутди. Уларга Аллоҳдан ўзга бирорта азобдан сақловчи бўлмади.
Бунга сабаб, уларга пайғамбарлари аниқ ҳужжатларни келтирганларида, улар инкор қилдилар. Бас, Аллоҳ уларни ушлади ва ҳалок қилди. Шубҳасиз, У кучли ва азоби қаттиқдир.
Самуд қавмини эса, тўғри йўлга ҳидоят қилган эдик. Улар ҳидоят ўрнига ҳақиқатни билишдан кўр бўлишни афзал билдилар Бас, қилган ёмон ишлари туфайли уларни хор қилувчи азоб чақмоғи урди.
Ундан ўзгани дўст тутиб олган кимсаларнинг устидан Аллоҳ кузатиб турувчидир. Эй Муҳаммад, сиз уларга вакил эмассиз.
Ёки улар Аллоҳдан ўзгаларни дўст тутиб олдиларми? Ҳақиқий дўст У Аллоҳдир. У ўликларни тирилтиради ва У барча нарсага қодирдир.
Ёки Аллоҳ Ўзи яратадиган нарсалардан қизларни олиб, сизларга ўғилларни танлаб бердими?!
Эй Муҳаммад, Роббингизнинг раҳмати бўлган пайғамбарликни улар тақсим қиладиларми?! Дунё ҳаётида уларнинг ораларида маишатларини Биз тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйдик. Роббингизнинг раҳмати эса улар йиғиб борадиган бойликларидан яхшироқдир.
Биз уларга қайси бир мўъжизани кўрсатсак, албатта, у ўзидан олдинги шеригидан каттароқ бўлар эди. Шояд куфрдан иймонга қайтсалар, деб уларни азобга тутдик.