Биз ҳар бир инсоннинг қилган амалини ажралмас қилиб бўйнига боғлаб қўйганмиз. Унга қиёмат кунида уни очилган ҳолда учратадиган номаи аъмол китобини чиқариб берамиз.
Сиз қидирган ن ش ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 21 та оят мавжуд.
ochilgan holda, yoysin (kengaytirsin), tiriltiradi, (o'liklarni tirilib) turdirishga, qayta tirilib turishni, turib ishlash vaqti, yoyilmoqdasiz, tarqaling, tiriltirish, va yoyuvchi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биз ҳар бир инсоннинг қилган амалини ажралмас қилиб бўйнига боғлаб қўйганмиз. Унга қиёмат кунида уни очилган ҳолда учратадиган номаи аъмол китобини чиқариб берамиз.
Уларга: “Модомики мушриклардан ва Аллоҳдан бошқага сиғинаётган нарсаларидан узоқлашмоқчи экансизлар, унда ғорга қочиб, паноҳ изланглар. Шунда Роббингиз сизларга Ўз раҳматини ёяди ва сизга ишингизда осонлик яратади”, – деб айтилди.
Ёки мушриклар ердан ўзларига ўликларни тирилтира оладиган сохта илоҳларни ясаб олдиларми?!
Мушриклар эса Уни қўйиб, бирор нарса ярата олмайдиган, аксинча, ўзлари яралувчи бўлган, ўзларига зарар ҳам фойда ҳам беришга эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган сохта илоҳларни қилиб унга сиғиндилар.
Аниқки, улар сафар чоғларида ёмон тошли ёмғир ёғдирилган шаҳардан ўтгандирлар. Ахир, уни кўриб ибрат олмаганмилар?! Йўқ, улар қайта тирилишга умид қилмайдиган кимсалардир.
Аллоҳ сизлар учун тунни либос, уйқуни ором қилиб қўйди, кундузни эса ҳар тарафга ёйилиб ҳаёт кечириш вақти қилди.
Унинг аломатларидан бири – Аллоҳ сизларнинг отангиз Одамни аввал тупроқдан яратгани, сўнгра сизлар башарга айланиб, ер юзига тарқалишингиздир.
Эй иймон келтирганлар, Пайғамбарнинг уйларига фақат сизларни бирор таомга чақирилсагина рухсат билан киринглар. Ўшанда ҳам унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган ҳолда киринглар. Лекин чақирилганингизда киринг ва таомдан сўнг гапга берилиб кетмай, дарҳол тарқалинглар. Чунки бу Пайғамбарга озор беради, у эса сизлардан тортинади. Аллоҳ эса ҳақ гапдан тортинмайди. Агарда сизлар Пайғамбарнинг аёлларидан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранглар. Мана шу сизларнинг қалбларингиз ва уларнинг қалблари учун ҳам энг тоза ишдир. Сизлар учун Аллоҳнинг Пайғамбарига озор бериш ва ундан кейин аёлларига уйланишингиз умуман мумкин эмасдир. Чунки бу иш Аллоҳ наздида улкан гуноҳдир.
Аллоҳ шамолларни юбориб, булутни қўзғатади. Биз уни “ўлик” шаҳарга ҳайдаб, у билан сувсизликдан ўлган ерни тирилтирдик. Қиёматда қайта тирилиш ҳам шунга ўхшашдир.
У қурғоқчилик туфайли одамлар умидсизликка тушганларидан кейин ёмғир ёғдирадиган ва Ўз раҳматини кенг қилиб ёядиган Зотдир. У бандаларига дўст – Валий ва мақтовга сазовор Ҳамид Зотдир.
У Зот осмондан аниқ ўлчов билан сув ёғдирди. Бас, Биз бу сув билан сувсизликдан ўлган шаҳарларни тирилтирдик. Сизлар ҳам қиёмат кунида қабрларингиздан мана шу тарзда чиқариласизлар.
“Ўлим фақат мана шу дунёдаги биринчи ўлимимиздир ва бизлар қайта тирилувчи эмасмиз.
У китоб очиқ саҳифададир.
Улар кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолларида, гўё тўзиган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келадилар.
Бас, қачонки, намоз тугаганидан кейин, ер юзида тарқалиб, Аллоҳнинг фазлидан истайверинглар! Аллоҳни кўп ёд қилинглар, шояд шунда нажот топсангиз.
У сизларга ерни бўйсундириб қўйган Зотдир. Бас, у Ернинг ҳар томонида кезиб юраверинглар ва Аллоҳнинг берган ризқидан енглар. Қиёматда тирилиб чиқиш Унинг ҳузуригадир.
Йўқ, улардан ҳар бир кимса ўзига очиқ саҳифалар берилишини истайди.
Булутларни ёйиб юборадиганларга қасам бўлсин.
Булутларни ёйиб юборадиганларга қасам бўлсин.
Сўнгра Ўзи хоҳлаганда, уни яна қайта тирилтиради.