Ҳамда мен, албатта, сизларнинг фойдангизга насиҳат қилувчиларданман деб, у икковига қасам ичди.
Сиз қидирган ن ص ح масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 13 та оят мавжуд.
nasihat beruvchilardanman, va nasihat beramanman, bir nasihatguy, va nasihat berdim, nasihat beruvchilarni, samimiy muomala qilganlari, nasihatim, nasihat berish, nasihat beruvchilarmiz, nasihat beradi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ҳамда мен, албатта, сизларнинг фойдангизга насиҳат қилувчиларданман деб, у икковига қасам ичди.
Сизларга Роббимнинг юборган буйруқларини етказаман ва сизларга насиҳат қиламан. Ҳамда мен Аллоҳ тарафидан сизлар билмайдиган нарсаларни биламан.
Сизларга Роббимнинг юборган буйруқларини етказаман ва мен сизларга ишончли насиҳатгўйман.
Солиҳ пайғамбар улардан юз ўгириб: “Эй қавмим, ҳақиқатан, мен Роббимнинг сизларга юборилган амрларини етказдим ва сизларга насиҳат қилдим, бироқ сизлар насиҳат қилувчиларни севмайсизлар”, – деди.
Солиҳ пайғамбар улардан юз ўгириб: “Эй қавмим, ҳақиқатан, мен Роббимнинг сизларга юборилган амрларини етказдим ва сизларга насиҳат қилдим, бироқ сизлар насиҳат қилувчиларни севмайсизлар”, – деди.
Шуъайб пайғамбар улардан юз ўгириб: “Эй қавмим, ҳақиқатан, мен Роббимнинг сизларга юборилган амрларини етказдим ва сизларга насиҳат қилдим. Ахир қандай қилиб кофир қавмларга ачинаман”, – деди.
Кексалик ёки ногиронлик каби сабабларга кўра танаси заиф бўлганлар, урушга бора олмайдиган касаллар ва жанговар асбоб-ускуналар учун сарф-харажат қила олмайдиган камбағалларга урушда қатнашмаганликлари учун жавобгарлик йўқ. Токи улар ўзларининг бошқа вазифа ва масъулиятларини оқсатмай, Аллоҳ ва Расулига ихлосли бўлсалар, бўлгани. Яхшилик қилувчиларни айблашга ҳеч қандай йўл йўқ. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Агар Аллоҳ сизларни йўлдан оздиришни хоҳласа, мен насиҳат қилишни истаган бўлсам ҳам насиҳатим сизларга фойда бермайди. У, албатта, сизнинг Роббингиздир ва Унинг ҳузурига қайтариласиз.
Агар Аллоҳ сизларни йўлдан оздиришни хоҳласа, мен насиҳат қилишни истаган бўлсам ҳам насиҳатим сизларга фойда бермайди. У, албатта, сизнинг Роббингиздир ва Унинг ҳузурига қайтариласиз.
Улар шундай қарорга келганларидан сўнг оталарига: “Эй отамиз, нима учун сен Юсуфни бизга ишонмайсан? Ахир, албатта, биз уни холис яхши кўрувчилармиз-ку!” – дедилар.
Биз бундан олдин унга барча эмизувчи аёлларни тақиқладик Мусо ҳеч бир аёлни эммади. Шунда унинг опаси келиб: “Мен сизларга унга кафил бўлиб эмизадиган ва унга насиҳатгўй бўлувчи бир оилани далолат қилайми?” – деб айтди.
Шаҳар чеккасидан бир киши шошганча келиб: “Эй Мусо, фиръавннинг зодагонлари сени ўлдириш учун тил бириктиряптилар. Бас, бу шаҳардан чиқиб кетгин. Албатта, мен сенга насиҳатгўй кишиларданман”, – деди.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки, Роббингиз ёмонликларингизни ўчириб, сизларни тагидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритса! У кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирганларни шарманда қилмайди. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юради. Улар: “Эй Роббимиз, Ўзинг бизларга нуримизни батамом қилиб бергин ва бизларни мағфират қилгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирдирсан”, – дейдилар.