Эй ўғилчам, намозни тўлиқ адо эт, одамларни яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган турли балоларга сабр қил. Албатта, мана шу амаллар ишларнинг пухтасидандир.
Сиз қидирган ن ه ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 56 та оят мавжуд.
(hujumlaridan) to'xtasalar, (ribadan) qaytsa, va to'suvchi, to'syapsiz, va to'sadilar, sizga taqiqlangan, to'silishlarida, bunga chek qo'ying, to'sishlarini, qaytmasalar
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй ўғилчам, намозни тўлиқ адо эт, одамларни яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган турли балоларга сабр қил. Албатта, мана шу амаллар ишларнинг пухтасидандир.
Қасамки, агар мунофиқлар, дилларида иллат бўлган кимсалар ва Мадинада иғво тарқатиб юрувчилар ўз қилмишларидан тийилмасалар, албатта, Биз сизни уларга қарши қўзғатамиз, сўнгра Мадинада сиз билан жуда оз вақт ёнма-ён тура оладилар.
Қишлоқ аҳли: “Бизлар сизлардан бадгумон бўлдик. Қасамки, агар даъватларингизни тўхтатмасангизлар, сизларни, албатта, тошбўрон қиламиз ва сизларга биз томондан аламли азоб етади”, – дедилар
Эй Муҳаммад, уларга: “Мен ўзимга Роббим томонидан ҳужжатлар келган пайтда, сизлар Аллоҳдан бошқага дуо қилаётган нарсаларингизга ибодат қилишдан ман этилганман ва оламларнинг Роббисига таслим бўлишга амр қилиндим”, – деб айтинг.
Жаннат чеккасидаги тугаш дарахти олдида.
Албатта, охирги манзил ёлғиз Роббингиз олдига бормоқликдир.
Эй Муҳаммад, ўзаро шивирлашишдан қайтарилганларидан сўнг яна тақиқланган нарсага қайтадиган ҳамда гуноҳ, адоват ва пайғамбарга итоатсизлик қилиш тўғрисида ўзаро махфий суҳбатлашадиган кимсаларни кўрмадингизми?! Қачонки, улар сизнинг олдингизга келсалар, Аллоҳ сизга ўша сўз билан салом бермаган ибора билан сизга салом берадилар. Яна улар ўзларича: “Айтаётган сўзимиз сабабли Аллоҳ бизларни азобламаса бўлгани?!” – дейдилар. Уларга ўзлари кириб тобланадиган жаҳаннам бас келади. У қандай ҳам ёмон жой!

Аллоҳ қишлоқ ва шаҳарларнинг кофир аҳолисидан пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар – токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина қўлма-қўл бўлиб юраверадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун – Аллоҳга, Пайғамбарга ва у зотнинг қариндошлари, етимлар, мискинлар ва мусофирларга тегишлидир. Пайғамбар сизларга нимани келтирган бўлса олинглар, сизларни нимадан қайтарган бўлса ундан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ Зотдир.

Аллоҳ дин борасида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингиздан сизларни қайтармайди. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади.
Лекин албатта, Аллоҳ динларингиз тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз диёрларингиздан қувиб чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсаларни дўст тутишдан қайтаради. Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана улар золим кимсалардир.
Аммо кимки Роббисининг ҳузурида туриши ва ҳисоб беришидан қўрққан ва нафсини ҳаволанишдан қайтарган бўлса,
Унинг интиҳоси фақат Роббингизга бориб тўхтайди.
Эй инсон, намоздан тўсаётган кимсани кўрдингми?
Йўқ! Қасам бўлсинки, агар у бу йўлидан қайтмаса, албатта, Биз унинг пешона сочидан тутамиз.