Агар куфрдан кечиб, Исломга кирсалар ва урушдан тийилсалар, шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Сиз қидирган ن ه ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 56 та оят мавжуд.
(hujumlaridan) to'xtasalar, (ribadan) qaytsa, va to'suvchi, to'syapsiz, va to'sadilar, sizga taqiqlangan, to'silishlarida, bunga chek qo'ying, to'sishlarini, qaytmasalar
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агар куфрдан кечиб, Исломга кирсалар ва урушдан тийилсалар, шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Кофирлар билан то фитна-фасод тамоман тугаб, дин ёлғиз Аллоҳ учун бўлгунча жанг қилинглар. Агар куфрдан воз кечиб, урушни тўхтатсалар, унда сизлар ҳам тўхтатинглар. Чунки душманлик, фақат золимларга қарши бўлади.
Рибо ейдиган, судхўрлик қиладиган кимсалар қиёматда қабрларидан худди шайтон чалиб, жинни бўлган одамдек қайта тириладилар. Бу жазо уларга “савдо-сотиқ ҳам худди судхўрлик кабидир”, – деганлари учундир. Ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, судхўрликни эса ҳаром қилган. Бас, агар кимга Роббидан унинг ҳаромлигига доир ваъз-насиҳат етиб келиб, судхўрликдан тўхтаса, у ҳолда олдинги бўлиб ўтган судхўрликдаги фойдалари ўзига қолади ва унинг иши Аллоҳга ҳавола қилинади. Агар шундан кейин ҳам яна судхўрликка қайтадиган бўлса, демак, улар дўзах эгаларидир. Ҳамда улар у ерда мангу қолувчи бўладилар.
Эй мўминлар, орангиздан хайрга чақирадиган, яхшиликка буюрадиган ва ёмонликдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўша кимсалар нажот топувчилардир.
Эй мўминлар, сизлар инсонларнинг яхшилиги учун ўртага чиқарилган энг хайрли уммат бўлдингиз. Чунки сизлар яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасизлар ҳамда Аллоҳга иймон келтирасизлар. Агарда аҳли китоблар ҳам иймон келтирганларида эди, ўзлари учун, албатта, яхши бўлар эди. Уларнинг орасида мўминлари ҳам бор, лекин уларнинг аксарияти фосиқ кимсалардир.
Улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар ҳамда эзгу ишлар қилишда шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ кимсалардандир.
Агар сизларга ман қилинган катта гуноҳлардан тийилсангиз, кичик гуноҳларингизни ўчирамиз. Ҳамда сизларни улуғ мақом бўлган жаннатга киритамиз.
Яна бошқа сабаби уларнинг судхўрлик қилиб, фоиз олишлари эди. Ваҳоланки Тавротда рибодан қайтарилган эдилар. Ҳамда одамларнинг молларини ноҳақ йўл билан еганларидир. Биз улар орасидан кофир бўлган кимсалар учун охиратда аламли азобни тайёрлаб қўйганмиз.
Эй аҳли китоблар, Исо пайғамбарни худо деб динингизда ҳаддингиздан ошиб, чуқур кетманглар. Аллоҳ шаънига, фақат ҳақ гапни айтинглар. Марям ўғли Исо Масиҳ, албатта, Аллоҳнинг Расулидир. Ҳамда у Марямга ташлаган калимаси ва Ўзидан келган бир руҳдир. Шундай экан, Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон келтиринглар. Худо учтадир деманглар. Бу бўҳтон гапдан тийилинглар, шунда ўзингизга яхши бўлади. Ҳеч шак-шубҳасиз, Аллоҳ яккаю ягона илоҳдир. Субҳаналлоҳ, Унинг боласи бўлмайди, ахир, осмонлар ва Ер юзидаги барча мулк Аллоҳникидир. Аллоҳ ҳаммаси учун етарли вакилдир.
Аҳли китоб бўлган руҳонийлар ва уламолар уларни гуноҳ гапларни айтишларидан ва ҳаром топиб ейишларидан ман қилсалар эди?! Уларнинг бу қилаётган хатти-ҳаракатлари нақадар ёмондир.
Аллоҳ уч илоҳнинг биридир, деб айтган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ёлғиз Илоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Агар бу айтаётган гапларидан тийилмасалар, улардан кофир бўлган кимсаларни қиёматда аламли азоб тутиши шубҳасиздир.
Улар бир-бирларини қилган номақбул ишларидан қайтармас эдилар. Уларнинг қилиб юрган ишлари нақадар ёмон эди.
Шайтон сизларни маст қилувчи ичкилик ва қимор ўйнаш туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни, Аллоҳнинг зикрини қилишдан ҳамда намоздан қайтаришни хоҳлайди. Бўлди энди ундан тийиласизларми?
Улар ҳам ўзларини пайғамбардан қайтаришга ҳаракат қиладилар, ҳам ўзлари ундан узоқлашадилар. Улар сезмаган ҳолларида фақат ўзларини ҳалок қилмоқдалар.
Йўқ, ундай эмас! Уларнинг олдиндан яшириб юрган қилмишлари фош бўлиб қолди. Борди-ю улар яна бу дунёга қайтарилсалар ҳам, ман қилинган ишларга қайтган бўлар эдилар. Улар, албатта, ёлғон айтувчилардир.
Эй Расулим, уларга: “Мен Аллоҳдан бошқа сизлар илтижо қилаётганингизга ибодат қилишдан қайтарилганман”, – деб айтинг. Яна уларга: “Сизларнинг ҳавойи нафсларингизга эргашмайман. Унда мен ҳам сизлардек тўғри йўлдан адашган бўламан ва ҳидоят топганлардан бўлмай қоламан”, – деб айтинг.
Сўнгра шайтон уларнинг беркитилган авратларини очиб юбориш учун икковига васваса қилиб: “Роббингиз сизларни фаришталарга айланиб қолмаслигингиз ёки жаннатда абадий қолиб кетмаслигингиз учун сизларга бу дарахтдан ейишни ман қилган”, – деди.
Шундай қилиб, шайтон уларни алдов билан чув туширди. Мазкур дарахтнинг мевасидан тотиб кўришгач, уларнинг аврат ерлари кўриниб очилиб қолди ва уялганларидан ўзларини жаннатнинг барглари билан тўса бошладилар. Шунда Роббилари уларга: “Сизларга бу дарахт мевасидан ейишни тақиқламаганмидим? Ҳамда шайтон, албатта, икковингизга аниқ душмандир демаганмидим?” – деб нидо қилди.
У кимсалар эса ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда номи ёзилган, деб топган ва ўқиш ёзишни билмайдиган уммий – Расул ва Набийга эргашадиганлардир. Бу пайғамбар эса уларни яхши ишларни қилишга буюради ва ёмон ишлардан қайтаради. Уларга покиза ризқларни ҳалол қилади ва нопок нарсаларни ҳаром қилади. Ҳамда гарданларидаги оғир юкларни ва бўйинларидаги зиллат занжирларини улардан олиб ташлайди. Шунингдек, у кимсалар унга иймон келтирган, пайғамбарга ҳурмат бажо қилган ва унга ёрдам кўрсатганлардир. Ҳамда Расулга нозил қилинган нур бўлмиш Қуръон ҳукмларига эргашган зотлардир. Айнан ўшалар нажот топганлардир.
Шундай қилиб, улар эслатилган огоҳлантиришларни унутишгач, ёмон ишлардан қайтарувчи солиҳ кимсаларга нажот бердик. Зулм қилган кимсаларни эса қилган фосиқликлари учун ёмон азоб билан тутиб жазоладик.