Улар ўзларига тақиқланган ишдан қайтмай оёқ тираб олганларида, Биз уларга: “Хорланган маймунларга айланиб қолинглар”, – деб айтдик.
Сиз қидирган ن ه ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 56 та оят мавжуд.
(hujumlaridan) to'xtasalar, (ribadan) qaytsa, va to'suvchi, to'syapsiz, va to'sadilar, sizga taqiqlangan, to'silishlarida, bunga chek qo'ying, to'sishlarini, qaytmasalar
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар ўзларига тақиқланган ишдан қайтмай оёқ тираб олганларида, Биз уларга: “Хорланган маймунларга айланиб қолинглар”, – деб айтдик.
Эй мушриклар, агар жангдан олдин мусулмонлар билан орани очишни хоҳлаган бўлсангиз, дарҳақиқат, мана мусулмонлар фойдасига фатҳ қилиш келди. Борди-ю мусулмонларга қарши жанг қилишдан тийилсангиз, бу сиз учун яхшироқдир. Агарда ибрат олмай яна урушга қайтсангиз, у ҳолда бизлар ҳам қайтамиз. Гуруҳингиз саноғи гарчи кўпчилик бўлса ҳам, сизларга ҳеч нарса фойда бермайди. Чунки Аллоҳ, албатта, мўминлар билан биргадир.
Эй Муҳаммад, куфр келтирганларга: “Агар куфрдан тўхтасалар, олдинги қилган гуноҳлари кечирилишини, борди-ю ширкка қайтсалар, у ҳолда аввалгиларнинг йўли ибрат тариқасида қандай бўлиб ўтганини”, – айтинг.
Улар билан фитна йўқ бўлиб ва диннинг барчаси, фақат ёлғиз Аллоҳ учун бўлгунча жанг қилинглар. Агар улар куфр ва ширкдан тийилсалар, албатта, Аллоҳ улар нима қилаётганларини кўриб турувчи Зотдир.
Агар аҳдлашганларидан кейин ҳам қасамларини бузсалар ва сизларнинг динингизга таъна тошини отсалар, у ҳолда бу қилмишларидан воз кечишлари учун куфр етакчиларига қарши жанг қилинглар. Зеро, улар учун қасамларда вафо йўқдир. Шояд, шундан ибрат олиб ёмонликлардан тийилсалар.
Мунофиқ эркаклар ҳам, мунофиқ аёллар ҳам куфрда ҳаммаси бирдирлар. Улар ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарадилар. Эҳсон қилмай, қўлларини қаттиқ тутадилар. Улар Аллоҳни унутдилар, бас, шунинг учун Аллоҳ ҳам уларни раҳматидан узоқлаштириб унутди. Шубҳасизки, мунофиқлар аниқ фосиқ кимсалардир.
Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар инсонларни доимо яхшиликка буюрадилар ва ёмонликдан қайтарадилар, намозларни тўла-тўкис адо этадилар, нисобга етган молларидан закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва Расулига итоат қиладилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ тезда марҳамат кўрсатади. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Улар қилган гуноҳларига тавба қилувчилар, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилувчилар, доимо ҳамду сано айтувчилар, рўза тутувчилар, руку ва сажда қилувчилар, одамларни яхшиликка буюрувчилар ва ёмонликдан қайтарувчилар ҳамда Аллоҳнинг тайин қилган ҳудудлари ва буйруқларига риоя қилувчилардир. Эй Расулим, мўмин бандаларга хушхабар беринг!
Қавм Солиҳга: “Эй Солиҳ, бундан олдин орамизда қандайдир умид қилинадиган киши эдинг. Энди бизни боболаримиз сиғинадиган нарсаларга ибодат қилишимиздан қайтарасанми? Албатта, биз сен даъват қилаётган нарсалардан шубҳадамиз”, – дедилар.
Шунда Шуъайб: “Эй қавмим, қани, айтинглар-чи, агар мен Роббим томонидан ҳужжатга эга бўлсам ва У мени яхши ризқ билан ризқлантирган бўлса, нега сизларни гуноҳ ишлардан қайтармас эканман. Мен сизларга қарши чиқиб, ундан сизларни қайтараётган нарсани ўзим қилишни хоҳламайман. Кучим етганича ислоҳ қилишдан бошқа ҳеч нарсани истамайман. Муваффақиятим фақат ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами биландир. Аллоҳга суяндим ва Ўзига илтижо қиламан”, – деди.
Кошки, сизлардан олдинги асрларда яшаб ўтган фазилат эгалари Ер юзидаги бузғунчи ишлардан қайтарганларида эди! Лекин улар ичидан Биз нажот берганлардан озчилиги бу ишни қилдилар. Зулм қилганлар эса ўз маишатларига берилиб кетдилар ва гуноҳкорлардан бўлиб қолдилар.
Улар Лутга: “Ахир биз сени оламлардан одамларни ҳимоя қилишингни қайтармаган эдикми?!” – дедилар.
Албатта, Аллоҳ адолатга, яхши ишларга ва қариндошга ҳақини беришга буюради. Шунингдек, бузуқчилик, ёмон ишлар ва зулмдан қайтаради. Аллоҳ шояд, эслатма оларсизлар, деб сизларга ваъз-насиҳат қилади.
Отаси унга: “Эй Иброҳим, сен менинг илоҳларимдан юз ўгирувчимисан?! Қасам бўлсинки, агар сен бу гапларингдан тийилмасанг, албатта, сени тошбўрон қиламан ва ёки бўлмаса мени бутунлай тарк эт!” – деди.
Сизлар улардан енглар ва чорваларингни ўтлатинглар. Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.
Биз улардан илгари ўзларининг масканларида яшаб юрган қанчадан-қанча наслларни куфрлари сабабли ҳалок қилганимиз ҳам уларни тўғри йўлга солмадими?! Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.
Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўлиқ адо қиладилар, ҳақдорларга закотни берадилар, одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар. Барча ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир.
Улар: “Эй Нуҳ, қасам бўлсинки, агар даъват қилишдан тўхтамасанг, албатта, тошбўрон қилинганлардан бўласан”, – дедилар.
Улар: “Қасам бўлсинки, эй Лут, агар бу гапларингдан тўхтамасанг, албатта, орамиздан ҳайдаб чиқарилганлардан бўласан”, – дедилар.
Эй Муҳаммад, сизга китобдан нима ваҳий қилинган бўлса, ўшани тиловат қилиб беринг ва намозни тўлиқ адо қилинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмонликдан қайтаради. Албатта, Аллоҳни зикр қилмоқ барча нарсадан улуғдир. Аллоҳ барча қилаётган ишларингизни билиб туради.