Шубҳа йўқки, албатта, сизлар мени унга ибодат қилишга чорлаётган нарсаларингиз дунёда ҳам охиратда ҳам ҳеч кимни даъват қила олмайди. Албатта, барчамизнинг қайтиб боришимиз Аллоҳгадир. Албатта, ҳаддан ошувчилар, ана ўшалар дўзах эгаларидир.
Сиз қидирган أ خ ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 250 та оят мавжуд.
va oxiratga ham, oxirat, oxiratni berib, oxiratda, oxiratda ham, boshqa, orqada qolsa, oxiratda (ham), va oxirat, boshqasiga
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шубҳа йўқки, албатта, сизлар мени унга ибодат қилишга чорлаётган нарсаларингиз дунёда ҳам охиратда ҳам ҳеч кимни даъват қила олмайди. Албатта, барчамизнинг қайтиб боришимиз Аллоҳгадир. Албатта, ҳаддан ошувчилар, ана ўшалар дўзах эгаларидир.
Улар закот бермайдиган ва ўзлари охиратга ишонмайдиган кимсалардир.
Бас, уларнинг устига мана шу дунё ҳаётида хор қилувчи азобни тоттириб қўйиш учун машъум кунларда устиларига бир даҳшатли бўрон юбордик. Охират азоби эса, шубҳасиз, янада шармандали бўлади ва уларга ўзлари сиғиниб юрган бутлари томонидан ҳеч қандай ёрдам берилмайди.
Дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам биз сизларнинг дўстларингизмиз. Сизлар учун жаннатда кўнгилларингиз тусаган нарсалар ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир.
Ким ўз амали билан охират ҳосилини истаса, унга ҳосилини зиёда қилиб берамиз. Кимки, фақат дунё ҳосилини хоҳласа, унга бу дунё насибасини берамиз. Бироқ унинг учун охиратда насиба бўлмайди.
Ким ўз амали билан охират ҳосилини истаса, унга ҳосилини зиёда қилиб берамиз. Кимки, фақат дунё ҳосилини хоҳласа, унга бу дунё насибасини берамиз. Бироқ унинг учун охиратда насиба бўлмайди.
Шунингдек, кўплаб зеб-зийнатларни ҳам қилиб қўяр эдик. Зеро, буларнинг барчаси фақат ўткинчи дунё ҳаётининг матоҳларидир. Охират эса, Роббингиз наздида, тақводорлар учундир.
Бас, уларни ўтмишга айлантириб қўйдик ва кейингиларга мисол қилиб қўйдик.
Мана шундай қилиб, Биз у неъматларни бошқа қавмларга мерос қилиб бердик.
Бу фатҳ Аллоҳ сизнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингизни мағфират этиши, сизга Ўз неъматини мукаммал қилиб бериши ва сизни тўғри йўлга ҳидоят қилиши учундир.
Яна сизлар ҳали қодир бўлмаган бошқа ўлжалар ҳам борки, Аллоҳ уларни ўлжаларингиз эканини Ўз илми билан иҳота қилиб қўйгандир. Аллоҳ барча нарсага қодир Зотдир.
Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ қилинглар. Бас, агар улардан бири, иккинчисининг устига тажовузкорлик қилса, бас, то тажовузкор тоифа Аллоҳнинг амрига қайтгунча, сизлар тажовуз қилган тоифа билан урушинглар. Агар у тоифа тажовузкорликдан қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан тузатиб қўйинглар ва адолат қилинглар. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади.
У Аллоҳ билан бошқа сохта илоҳларни шерик қиган эди, уни қаттиқ азобга йўлиқтиринглар.
Аллоҳ билан бирга яна бошқа илоҳ бор, деб айтманглар. Албатта, мен сизлар учун Унинг азобидан аниқ огоҳлантирувчи пайғамбарман.
Қасам бўлсинки, Муҳаммад Жаброилни иккинчи бор кўрди.
Яна учинчилари бўлган Манот номли бутни ҳам ўйлаб кўрдингизми?
Бас, охират ҳам, дунё ҳам фақат Аллоҳникидир.
Шубҳасиз, охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар фаришталарни аёл номи билан атайдилар.
Уларда: “ҳеч бир гуноҳ юкини кўтарувчи ўзга жоннинг юкини кўтармайди”, – деб ёзилган.
Албатта, барчани ўлганидан кейин иккинчи бор пайдо қилиш ҳам фақат Унинг зиммасидадир.