Улар намозни тўлиқ адо қиладилар, ҳақдорларга закотни берадилар ва охиратга аниқ ишонадилар.
Сиз қидирган أ خ ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 250 та оят мавжуд.
va oxiratga ham, oxirat, oxiratni berib, oxiratda, oxiratda ham, boshqa, orqada qolsa, oxiratda (ham), va oxirat, boshqasiga
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар намозни тўлиқ адо қиладилар, ҳақдорларга закотни берадилар ва охиратга аниқ ишонадилар.
Албатта, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг қилаётган амалларини ўзларига чиройли кўрсатиб қўйганмиз. Бас, улар туғёнларида тентираб юраверадилар.
Ана ўшалар учун дунёда ҳам азобнинг энг ёмони бордир ва улар охиратда энг кўп зиён кўрувчилардир.
Балки, уларнинг охират ҳақидаги билимлари пишиб етилгандир?! Йўқ, улар охиратнинг бўлишидан гумондалар, аксинча, улар у ҳақда кўрдирлар.
У ягона Аллоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир! Дунёда ҳам охиратда ҳам ҳамд, фақат Унга хосдир. Ҳукм қилиш ҳам ёлғиз Унгадир ва барчангиз Унинг ҳузурига қайтариласизлар.
Аллоҳ сенга берган нарса билан аввало охират савобини истагин шунингдек, дунёдан бўлган насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам ночорларга эҳсон қил. Ер юзида зўравонлик билан бузғунчилик қилишни ўйлама. Чунки Аллоҳ бузғунчиларни севмайди.
Биз ўша охират диёрини ер юзида кибр ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун яратамиз. Оқибат эса, тақводор кимсаларникидир!
Аллоҳ билан бирга бошқа сохта илоҳга илтижо қилманг. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унинг Зотидан бошқа ҳар бир нарса ҳалок бўлувчидир. Ҳукм қилиш, фақат Унга хосдир ва Унинг ҳузурига қайтариласизлар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Ер юзида сайр қилиб Аллоҳ қандай қилиб яратишни бошлаганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ қиёматда иккинчи марта пайдо қилади. Албатта, Аллоҳ барча нарсага қодирдир!
Биз унга ўғли Исҳоқ ва набираси Яъқубни ато қилдик ҳамда пайғамбарликни ва самовий китобларни унинг зурриётига хос қилдик ва унга шу дунёда ҳам ажру мукофотини бердик, албатта, у охиратда ҳам солиҳ зотлардандир.
Мадян қавмига эса биродарлари Шуъайбни пайғамбар қилиб юбордик. Шуъайб қавмига: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар бир кун, албатта, келадиган охират кунидан умидвор бўлинглар. Ҳамда Ер юзида бузғунчилик қилиб юрманглар”, – деди.
Бу дунё ҳаёти фақат беҳуда ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар эди, ҳақиқий ҳаёт бу – охират диёридир.
Улар охиратдан бехабар бўлган ҳолларида, фақат дунё ҳаётининг ташқи кўринишини биладилар, , холос.
Аммо куфр келтирган кимсалар, оятларимизни ҳамда охиратга дуч келишни инкор қилган кимсалар эса, улар доимий азобга ҳозир қилингандирлар.
Улар намозни тўлиқ адо этадиган, закотни ўз жойига берадиган ва охират кунига аниқ ишонадиган кимсалардир.
Эй мўминлар, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари хулқида гўзал намуна бордир.
Агар Аллоҳни ва Унинг пайғамбарини ҳамда охират диёрини хоҳлайдиган бўлсангиз, у ҳолда Аллоҳ сизларнинг орангиздан яхши амал қилувчилар учун улкан мукофот тайёрлаб қўйган.
Албатта, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига озор берадиган кимсаларни Аллоҳ дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлаган ва улар учун охиратда хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйгандир.
Осмонлардаги ва ердаги барча нарсалар Уники бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Охиратда ҳам ҳамд фақат Унга хосдир. У ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Яна улар: “У Аллоҳ шаънига ёлғон уйдирдими ёки унда жиннилик борми?” – дедилар. Йўқ, ундай эмас, охиратга ишонмайдиган кимсаларнинг ўзлари азобда ва ҳидоятдан узоқ залолатдадирлар.