Шубҳасиз, охират мукофоти, иймон келтирган ва Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун яхшироқдир.
Сиз қидирган أ خ ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 250 та оят мавжуд.
va oxiratga ham, oxirat, oxiratni berib, oxiratda, oxiratda ham, boshqa, orqada qolsa, oxiratda (ham), va oxirat, boshqasiga
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шубҳасиз, охират мукофоти, иймон келтирган ва Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун яхшироқдир.
Эй Роббим, дарҳақиқат, менга подшоҳликни бердинг ва яна тушларнинг таъвил ва таъбирларидан таълим бердинг. Эй осмонлар ва Ерни яратувчи Зот, Сен бу дунёда ҳам охиратда ҳам менинг Эгамдирсан. Умрим тугаганда мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин.
Эй Муҳаммад, Биз сиздан олдин ҳам фақат шаҳар ва қишлоқ аҳлидан эркак кишиларни расул қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз, холос. Ахир, одамлар Ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги иймонсиз кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими? Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун, албатта, охират диёри бу ўткинчи дунёдан яхшироқдир. Эй одамлар ҳали ҳам ақлни ишлатмайсизларми?!
Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб қўяди ва хоҳлаган кишиларнинг ризқини тор қилиб қўяди. Мушриклар мана шу ўткинчи дунё ҳаёти билан хурсанд бўлиб юрдилар. Ҳолбуки, бу дунё ҳаётининг хурсандчилиги охират олдида фақатгина бир арзимас матодир.
Улар учун бу дунё ҳаётида азоб бордир. Охират азоби эса машаққатлироқдир. Уларни Аллоҳнинг азобидан сақлаб қолувчи ҳеч қандай куч йўқдир.
Чунки улар ўткинчи дунё ҳаётини охиратдан афзал деб биладилар ва одамларни Аллоҳнинг йўлидан қайтарадилар ҳамда уни қинғир қилишни истайдилар.
Уларга пайғамбарлари: “Осмонлар ва Ернинг яратувчиси бўлган Аллоҳнинг борлиги ва бирлиги хусусида шак борми?! У гуноҳларингизни мағфират қилиш ва сизларни маълум муддатгача ҳалок қилмай кечиктириш учун иймонга чақирмоқда-ку?!” – деди. Қавмлари бунга жавобан: “Сизлар ҳам биз каби одамсиз, фақат бизни ота-боболаримиз ибодат қилиб ўтган нарсадан тўсмоқчисиз, холос. Бас, агар ростдан ҳам пайғамбар бўлсангиз, унда бизга аниқ бир ҳужжат келтиринглар-чи?!” – дедилар.
Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам мустаҳкам сўз бўлган иймон калимаси билан собитқадам қилади. Аллоҳ золимларни ҳақ йўлдан оздиради. Шунингдек, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилади.
Асло золим кимсаларнинг қилаётган ишларидан Аллоҳни бехабар деб ўйлама. Фақат Аллоҳ уларга жазо беришни кўзлар даҳшатдан қотиб қоладиган қўрқинчли кунга қолдирмоқда, холос.
Эй Расулим, одамларни огоҳлантириб қўйингки, уларга азоб келадиган қиёмат кунида зулм қилганлар: “Эй Роббимиз, бизларга озгина муҳлат бергин, Сенинг чақириғингни қабул қиламиз ва пайғамбарларга эргашамиз”, – дейдилар. Шунда уларга: “Илгари дунёда эканингизда асло охират жазосига дуч келмай, сизлар учун завол йўқлиги ҳақида қасам ичмаган эдингизми?!” – дейилади.
Бирор уммат ўз ажалидан олдинга ҳам кета олмайди ва ортда ҳам қололмайди.
Албатта, Биз сизлардан олдин яшаб ўтганларни билдик. Шубҳасиз, орқасида келувчиларни ҳам билдик.
Ундай кимсалар Аллоҳга бошқа сохта “илоҳ”ни шерик қиладилар. Бас, яқинда қилмишларининг оқибатини билиб оладилар.
Илоҳингиз ягона Илоҳдир. Бас, охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари Аллоҳнинг ягона эканлигини инкор қилувчидир, ўзлари эса такаббурдирлар.
Аллоҳдан қўрққан кимсаларга: Роббингиз пайғамбарига нимани нозил қилди?” – дейилса, улар: “Яхшиликни”, – дейдилар. Бу дунёда гўзал иш қилганлар учун ҳам чиройли мукофот бор. Лекин шубҳасиз, охират диёри янада яхшироқдир. Тақводорларнинг диёри қандай ҳам яхши!
Кофирлар томонидан зулм қилинганларидан кейин Аллоҳ йўлида ҳижрат қилганларни, албатта, бу дунёда ҳам гўзал масканларга жойлаштирамиз. Охират мукофоти эса, янада каттароқдир. Кошки, буни одамлар билсалар эди!
Охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларда ёмон ўрнак бор. Аллоҳда эса энг олий сифат бордир. Шунингдек, У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмлари туфайли азоб билан ушлайдиган бўлса, унда Ер юзида бирор жониворни тирик қўймаган бўлар эди. Лекин уларни маълум муддатгача кечиктириб қўйиб беради. Ана шу муддатлари етиб келганида эса, уни бирор соат орқага ҳам олдинга ҳам сура олмайдилар.
Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмлари туфайли азоб билан ушлайдиган бўлса, унда Ер юзида бирор жониворни тирик қўймаган бўлар эди. Лекин уларни маълум муддатгача кечиктириб қўйиб беради. Ана шу муддатлари етиб келганида эса, уни бирор соат орқага ҳам олдинга ҳам сура олмайдилар.
Бу азобларга дучор бўлишларига сабаб уларнинг ўткинчи дунё ҳаётини охиратдан афзал билишлари ва Аллоҳнинг кофир қавмларни ҳидоят қилмаслигидир.