Шайтонлар у ялтироқ гапларга охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг кўнгиллари мойил бўлиб оғиши, у сўзлардан рози бўлиб, қиладиган гуноҳларида давом этишлари учун васваса қиладилар.
Сиз қидирган أ خ ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 250 та оят мавжуд.
va oxiratga ham, oxirat, oxiratni berib, oxiratda, oxiratda ham, boshqa, orqada qolsa, oxiratda (ham), va oxirat, boshqasiga
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шайтонлар у ялтироқ гапларга охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг кўнгиллари мойил бўлиб оғиши, у сўзлардан рози бўлиб, қиладиган гуноҳларида давом этишлари учун васваса қиладилар.
Роббингиз ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган раҳмат эгасидир. Худди сизларни бошқа қавмнинг зурриётидан яратганидек, истаса, сизларни ҳам кетказиб, ортингиздан Ўзи истаган бошқа қавмни ўринбосар қилади.
Эй Расулим, уларга: “Мана буларни Аллоҳ ҳаром қилганлигига доир гувоҳлик берувчи шоҳидларингизни келтиринглар”, – деб айтинг. Агар улар гувоҳлик берсалар ҳам, сиз улар билан бирга гувоҳлик берманг. Ҳамда оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг. Улар Роббиларига бошқаларни тенглаштириб ширк келтиряптилар.
Эй Расулим, уларга: “У барча нарсанинг Роббиси бўлгани ҳолда, мен Аллоҳдан бошқа бир робни излайми?” – деб айтинг. Ҳар бир нафснинг қилган ёмонлиги ўзининг зараригадир. Ҳеч бир гуноҳ кўтариб юрувчи бошқасининг юкини кўтармайди. Охирида қайтар жойингиз Роббингиз ҳузуригадир. Ана ўшанда сизларга тортишаётган нарсаларингиз ҳақида хабар беради.
Ҳар бир уммат учун белгиланган бир ажал бордир. Қачонки, уларнинг ажали келса, уни бир соат кечга ҳам олдинга ҳам сура олмайдилар.
Аллоҳ уларга: “Сизлардан олдин ўтган жин ва инсонлардан иборат умматлар орасида дўзахга киринглар”, – деб айтади. Ҳар бир уммат дўзахга кирганда, диндош биродарини лаънатлайди. Қачонки у ерда барчалари топишишгач, кейинги умматлар аввалгилари учун: “Эй Роббимиз, ҳов анавилар бизларни йўлдан адаштирган эдилар, энди уларга дўзах азобини бир неча баробар бергин”, – дейдилар. Шунда Аллоҳ: “Ҳар бирингиз учун бир неча баробар азоб берилади, лекин сизлар буни билмайсизлар”, – дейди.
Аввалгилари кейингиларига қарата: “Сизларнинг бизлардан ортиқ жойингиз йўқ. Қилган ишларингизга яраша азоб тотаверинглар”, – дейдилар.
Чунки улар дунёда Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган, ҳақ йўлда эгрилик истайдиган ва охиратга куфр келтирадиган кимсалар эдилар.
Оятларимизни ва қиёматга йўлиқишни ёлғонга чиқарган кимсаларнинг амаллари беҳуда кетгандир. Улар фақатгина қилган ёмон ишлари учун жазога тортиладилар.
Мусо яна дуо қилиб: “Эй Роббим, бизларга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни битгин. Биз Сенга тавба қилиб қайтдик”, – деди. Аллоҳ унга: “Азобимни истаган бандамга етказаман, бироқ раҳматим ҳамма нарсадан кенг бўлгандир. Бас, у раҳматимни Мендан қўрқадиган кимсаларга, закот берадиганларга ҳамда оятларимизга иймон келтирадиганларга ёзиб қўяман”, – деди.
Улардан кейин Таврот китобига ворис бўлган ва “Бизлар барибир кечириламиз”, – деб, бу ўткинчи дунё манфаатларини танлаб олган бир авлод ўринбосар бўлиб ўртага чиқди. Агар уларга яна шунга ўхшаш тубан матоҳлар келиб қолса, уни ҳам олаверадилар. Ахир улардан Аллоҳга нисбатан фақат ҳақ сўзни айтишларига доир Таврот китобининг аҳди олинган эмасмиди?! Бунинг устига улар китобдан дарс олиб ўрганишган эди-ку!. Охират диёри Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун ўткинчи дунё манфаатидан кўра яхшироқдир. Наҳотки ақл ишлатмайсизлар?!
Улар учун қўлингиздан келганича ҳарбий куч-қувват ва эгарланган отларни тайёр қилиб қўйинглар, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиган, лекин Аллоҳ биладиганларни ҳам қўрқитасиз. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизга тўла-тўкис қилиб адолат билан қайтарилади ва сизларга зулм қилинмайди.
Бирор бир Пайғамбар учун токи Ер юзида душманларга зарба бериб кучга тўлмагунча асирларга эга бўлиб, кейин уларни фидя эвазига қўйиб юбориш тўғри бўлмайди. Сиз мўминлар эса ўткинчи дунёнинг манфаатини хоҳлайсиз. Ҳолбуки, Аллоҳ сизларга охират неъматларини беришни хоҳлайди. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Аллоҳнинг масжидларини, фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўлиқ адо этган, закотни эгаларига берган ҳамда фақатгина ёлғиз Аллоҳдан қўрқадиган кишиларгина обод қила олади. Ажаб эмаски, ана ўшалар тўғри йўлни топувчи кимсалардан бўлсалар.
Каъбани зиёрат қилиш учун келган ҳожиларга сув тарқатиш ва Масжид ул-Ҳаромни обод қилиш ишларини бажараётган мушрикларни Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, Аллоҳ йўлида жанг қилганлар билан тенг қилдингизми?! Аксинча, Аллоҳ наздида улар тенг эмасдирлар. Аллоҳ золимлар қавмини ҳидоятга бошламайди.
Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиган, Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган, ҳақ дин бўлмиш Исломни дин деб қабул қилмайдиган аҳли китоб берилган яҳудий ва насронийлар токи бўйсунган ҳолларида ўз қўллари билан жизя бермагунларича, жанг қилинглар.
Эй иймон келтирганлар, сизларга нима ҳам бўлдики, агарда Аллоҳ йўлида душманга қарши қўзғалинглар дейилса, ерга қаттиқ ёпишиб олдингиз. Охират ҳаётидан кўра дунё ҳаётига рози бўлдингизми? Ахир, дунё ҳаётидаги неъматлар охиратдагидан кўра жуда оз нарса-ку?!
Эй иймон келтирганлар, сизларга нима ҳам бўлдики, агарда Аллоҳ йўлида душманга қарши қўзғалинглар дейилса, ерга қаттиқ ёпишиб олдингиз. Охират ҳаётидан кўра дунё ҳаётига рози бўлдингизми? Ахир, дунё ҳаётидаги неъматлар охиратдагидан кўра жуда оз нарса-ку?!
Зеро, Аллоҳга ва охират кунига ишонган кимсалар молу жонлари билан жиҳод қилишдан ортда қолиш учун сиздан изн сўрамайдилар. Аллоҳ тақводорларни яхши билувчи Зотдир.
Фақатгина Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган ва кўнгиллари гумонда бўлганларгина сиздан жангга бормаслик учун изн сўрайдилар. Чунки улар ўз гумонларида доимо иккиланиб юрадилар.