Албатта, Иброҳим юмшоқкўнгил, нола урувчи ва Роббисига тавба қилиб қайтувчи инсон эди.
Сиз қидирган ن و ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 18 та оят мавжуд.
chin dildan (Allohga) yonaluvchi edi, chin dildan yonalaman, yonaluvchi, yonaling, yonalib, va (bizga) qaydi, (bizga) yonaldi, chin dildan yonalib, va yonaluvchilarga, va qayting
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Албатта, Иброҳим юмшоқкўнгил, нола урувчи ва Роббисига тавба қилиб қайтувчи инсон эди.
Шунда Шуъайб: “Эй қавмим, қани, айтинглар-чи, агар мен Роббим томонидан ҳужжатга эга бўлсам ва У мени яхши ризқ билан ризқлантирган бўлса, нега сизларни гуноҳ ишлардан қайтармас эканман. Мен сизларга қарши чиқиб, ундан сизларни қайтараётган нарсани ўзим қилишни хоҳламайман. Кучим етганича ислоҳ қилишдан бошқа ҳеч нарсани истамайман. Муваффақиятим фақат ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами биландир. Аллоҳга суяндим ва Ўзига илтижо қиламан”, – деди.
Куфр келтирган кимсалар: “У Муҳаммадга Роббиси томонидан бирор мўъжиза нозил қилинса эди”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни адаштиради ва Аллоҳга тавба қилиб қайтган кишиларни эса ҳидоят қилади”, – деб айтинг.
Унга ўзингизни топширган ҳолларингизда динини маҳкам тутинглар ва Ундан қўрқинглар ҳамда намозни мукаммал адо этинглар, мушриклардан бўлманглар.
Қачонки, одамларга бирор зиён етса, дарҳол Роббиларига қайтиб, Унга илтижо қиладилар, сўнгра қачонки, Аллоҳ уларга Ўз томонидан бўлган марҳаматни тоттириб қўйса, бирдан улардан бир гуруҳи Роббиларига ширк келтира бошлайдилар.
Агар ота-онанг сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга мажбурласалар, у ҳолда уларга итоат қилма. Лекин уларга гарчи кофир бўлсалар ҳам, дунёда чиройли муомалада бўлгин ва Менга тавба қилиб қайтган кишиларнинг йўлига эргашгин. Сўнгра қиёмат кунида қайтишлик Менинг ҳузуримгадир, бас, сизларга нима амал қилганингизнинг хабарини бераман.
Ахир улар осмон ва ердаги нарсаларга, олдиларидаги ва ортларидаги нарсаларга назар солмайдиларми?! Агар Биз хоҳласак, уларни ерга юттириб юборамиз ёки устиларига осмондан парчалар ташлаб юборамиз. Албатта, бунда Аллоҳга тавба қилиб қайтувчи ҳар бир банда учун далолат бордир.
Довуд иккинчи даъвогарни тингламай туриб: “Дарҳақиқат, у сенинг қўйингни ўз қўйларига қўшиб олишни сўраб сенга зулм қилибди. Дарвоқе, кўп дўстлар бир-бирларига зулм қиладилар. Фақат иймон келтирган ва яхши амалларни қилган кишиларгина зулм қилмайдилар. Улар эса жуда оздирлар”, – деди. Довуд уни имтиҳон қилганимизни билиб қолди ва дарҳол Роббисидан шошиб ҳукм чиқаргани учун мағфират сўради ва саждага эгилган ҳолида ерга йиқилиб, тавба қилди.
Сулаймонни имтиҳон қилдик ва унинг тахти устига бир жонсиз жасадни ташладик. Кейин у тавба қилди.
Қачонки, инсонга бирор зиён тегса, Роббисига қайтиб дуо қилади. Сўнгра, қачонки, Аллоҳ Ўз томонидан унга бирор неъмат ато қилса, бундан олдин Аллоҳга қилган дуоларини унутиб қўяр ва бошқаларни ҳам Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун Унга тенгдошларни ўйлаб топади. Эй Муҳаммад, унга: “Сен ўз куфринг билан дунёда озгина фойдаланиб қол! Албатта, сен дўзах аҳлидандирсан”, – деб айтинг.
Шайтонга ибодат қилишдан четда бўлган ва Аллоҳга тавба қилиб қайтган зотлар учун жаннат хушхабари бордир. Бас, эй Муҳаммад, Менинг шундай бандаларимга хушхабар беринг.
Сизларга азоб келиб, кейин ёрдам берилмай қолишидан олдин тавба қилиб Роббингизга қайтинглар ва Унга таслим бўлинглар.
У сизларга Ўзининг борлиги ва бирлигига далолат қилувчи аломатларини кўрсатади ва сизларга осмондан ризқ ёғдиради. Лекин бу аломатлардан фақат Аллоҳга кўп тавба қиладиган кишиларгина эслатма олади.
Эй Муҳаммад уларга: “Сизлар ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми Аллоҳдадир. Мана шу Аллоҳ менинг Роббимдир. Унга таваккул қилдим ва Унга тавба қиламан”, – деб айтинг.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ сизлар учун дин қилиб Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сиз Муҳаммадга ваҳий қилган нарсани, шунингдек, Биз Иброҳим, Мусо ва Исо пайғамбарларга буюрган нарсани шариат қилди ва: “Динни барпо қилинглар ва унда фирқаларга ажралманглар”, – деди. Эй Муҳаммад, мушрикларга сиз унга даъват қилаётган нарса оғирлик қилди. Аллоҳ динга Ўзи хоҳлаган кишиларни танлаб олади ва Ўзига тавба қилувчи кишиларни ҳидоят қилади.
Биз буларни Аллоҳга қайтувчи ҳар бир бандага кўргазма ва эслатма бўлиши учун шундай қилдик.
Шунингдек, булар Раҳмондан ғойибона қўрққан ва тавба қилувчи қалб билан келган кишилар учун ҳамдир.
Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган иймонли кимсаларда гўзал намуна бордир. Ўшанда улар ўз қавмларига: “Бизлар сизлардан ва Аллоҳдан бошқага ибодат қилаётган нарсаларингиздан безормиз. Бизлар сизларни инкор қилдик. Токи, сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтирмагунингизгача, сизлар билан бизнинг ўртамизда доимий адоват ва нафрат пайдо бўлди”, – дедилар. Фақат Иброҳимнинг отасига: “Албатта, мен Аллоҳдан сен учун мағфират сўрайман, лекин сенга Аллоҳ томонидан бўладиган бирор нарсани қайтаришга кучим етмайди”, – деган сўзи бундан мустаснодир. Иброҳим ва у билан бирга бўлган иймонли кимсаларнинг дуоси: “Эй Роббимиз, Сенгагина таваккул қилдик, Ўзингга қайтдик ва қайтишимиз ҳам фақат сенинг ҳузуринггадир”, – дейиш эди.