Аллоҳ куфр келтирган кимсалар ҳақида Нуҳ пайғамбарнинг хотини ва Лут пайғамбарнинг хотинини мисол келтирди. У икки аёл ҳам Бизнинг бандаларимиздан икки солиҳ банданинг қўл остида эдилар. Бас, у аёллар уларга хиёнат қилдилар. Нуҳ ва Лут Аллоҳнинг азобидан бирор нарсани у иккисидан қайтара олмадилар. Уларга: “Дўзахга кирувчилар билан бирга унга киринглар!” – дейилди.

