101:1
У даҳшатлари билан зарба берувчи қиёматдир.
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,101-сура,11 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
У даҳшатлари билан зарба берувчи қиёматдир.
Зарба берувчи нимадир?!
Эй инсон, зарба берувчи нима эканини сенга нима билдирди?!
У куни одамлар тўзиб кетган капалаклар каби бўладилар.
Тоғлар эса титилган юнг каби ҳавода учиб юрадиган бўлади.
Бас, энди ўша куни кимнинг тортилган яхши амаллари оғир келса,
Ана у розилик ҳаётидадир.
Аммо кимнинг тортилган яхши амаллари енгил келса,
Унинг жойи чуқур жарликдир.
Унинг нима эканини сизга нима билдирди?!
У дўзахдаги қаттиқ қизиган оловдир.