Агарда у мунофиқларга: “Ер юзида бузғунчилик қилманглар!” – деб айтилса, мунофиқлар: “Бизлар, фақат одамлар орасини тузатувчи кимсалармиз”, – дейдилар.
Сиз қидирган نَحْنُ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 86 та оят мавжуд.
biz, holbuki biz, va biz, va biz faqat, Biz, biz (mi), ammo biz, biz (bo'lgan holda), biz (ham), albatta biz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агарда у мунофиқларга: “Ер юзида бузғунчилик қилманглар!” – деб айтилса, мунофиқлар: “Бизлар, фақат одамлар орасини тузатувчи кимсалармиз”, – дейдилар.
Улар қачонки иймон келтирган кимсаларга дуч келсалар: “Биз ҳам иймон келтирдик”, – дейдилар. Борди-ю шайтонлари бўлган мунофиқ йўлбошчилари билан бирга холи қолган чоғларида: “Биз сизлар билан биргамиз, иймон масаласига келсак, фақатгина биз мўминларнинг устидан кулиб, мазах қилувчилармиз”, – дейдилар.
Эй Расулим, Роббингиз фаришталарга қарата: “Мен Ер юзида Одамни халифа қилмоқчиман”, – деганида, фаришталар: “У ерда бузғунчилик қиладиган, ноҳақ қон тўкадиган кимсаларни халифа қилиб яратасанми? Шундоқ ҳам биз Сенга ҳамд ва саноинг билан тасбеҳ айтиб ва Сени муқаддас деб биламизку”, – деб айтганлар. Шунда Аллоҳ: “Албатта, Мен сизлар билмаган нарсаларни биламан”, – деди.
Шунингдек, яҳудийлар Сулаймоннинг ҳукмронлиги ва кўрсатган мўъжизалари тўғрисида шайтонларнинг уйдирмаларига ва ўқиб берган сеҳр жодуларига эргашиб кетдилар. Сулаймон асло сеҳр қилиб куфр келтирмаган, аксинча, одамларга сеҳр-жодуни ҳамда Бобил шаҳридаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган илму амаллардан таълим берадиган шайтонлар ва жинлар куфр келтирганлар. Ҳолбуки, у икки фаришта: “Бизлар фақатгина сизлар учун бир синовмиз холос ва бу илм сабабли куфр келтириб қўйма”, – деб айтмагунларича ҳеч кимга у илмдан бирор нарсани ўргатмас эдилар. Бас, яҳудийлар Аллоҳнинг у икки фариштасидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган илму амалларни ўрганар эдилар. Лекин улар бу илм билан Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказувчи бўла олмасдилар. Аслида эса улар ўзларига зарар келтирадиган ва фойда бермайдиган нарсаларни ўрганар эдилар. Улар Аллоҳнинг китобини дунё манфаати учун сеҳр-жодуга алмашиб, уни сотган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқлигини жуда яхши билар эдилар. Охиратдаги улушларидан айрилиб, ўзларини нақадар бир ярамас нарсага сотганларини билсалар эди!
Эй бани Исроил авлодлари, нима ёки сизлар Яъқуб пайғамбарга ўлим они яқин келгач у ўғилларига қарата: “Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?” – деганида, улар: “Сенинг ва боболаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг илоҳи бўлмиш ёлғиз Илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз, фақат Унинг Ўзига таслим бўлувчилармиз”, – деб жавоб берганларига гувоҳ бўлганмисизлар?
Эй мўминлар: “Аллоҳга, бизга нозил қилинган китобга, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқубга ва унинг авлодларига нозил қилинганларга ҳамда Мусо ва Исога берилган китобларга ва бутун пайғамбарлар учун Роббилари тарафидан берилганларга иймон келтирдик. Биз у пайғамбарлардан бирортасининг орасини ажратмаймиз ва биз Унинг буйруқларига таслим бўлувчилармиз”, – деб айтинглар.
Аллоҳнинг маънавий бўёғи бўлган динида собит бўлингиз. Ахир кимда Аллоҳдан яхшироқ дин кўркини берувчи бўёқ бор? Бизлар, фақат ёлғиз Унга ибодат қилувчилармиз.
Эй Расулим, уларга: “У сизу бизнинг Роббимиз бўлгани ҳолда, Аллоҳ ҳақида биз билан тортишасизларми? Дарҳақиқат, бизнинг қилган амалимиз ўзимизга, шунингдек, сизнинг ҳам қилган амалингиз ўзингизга. Биз Унга чин дилдан ихлос қилувчилармиз”, – деб айтинг.
Шундан сўнг пайғамбарлари уларга: “Аллоҳ сизларга Толут исмли кишини подшоҳ тайин қилиб юборди”, – деди. Улар эса: “У бизнинг устимизга қандай қилиб ҳукмрон бўла олади? Ваҳоланки, подшоҳликка ундан кўра биз ҳақлироқмиз. Унинг устига Толутга мол-давлатдан мўл-кўл берилмаган бўлса?!” – деб айтдилар. Пайғамбар уларга: “Шубҳасиз, Аллоҳ уни сизларнинг устингизга подшоҳ қилиб танлади ҳамда унинг илмий ва жисмоний томондан қувватини орттирди”, – деб жавоб қайтарди. Аллоҳ мулкини Ўзи истаган кимсага беради. Шунингдек, Аллоҳ фазлу карами кенг бўлган – Восиъ ва барча нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Охири Исо шунча далилларга қарамай улар томондан куфрни сезгач: “Аллоҳ йўлига ким менга ёрдамчиларим бўлади?” – деди. Шунда Ҳаворийлар: “Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз, Аллоҳга иймон келтирдик ва шоҳид бўлгинки, албатта, бизлар мусулмонлармиз”, – дедилар.
Эй Расулим, сиз: “Биз Аллоҳга, бизга нозил қилинган Қуръонга, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодларига туширилган илоҳий амрларга, шунингдек, Мусо, Исо ва барча пайғамбарларга Роббилари томонидан берилган ваҳийга иймон келтирдик. У пайғамбарлардан бирортасининг орасини ажратмаймиз. Биз ёлғиз Унга таслим бўлганмиз”, – деб айтинг.
Қасам бўлсинки, Аллоҳ уларнинг “Албатта, Аллоҳ фақир, биз эса боймиз”, – деган гапларини эшитди. Уларнинг бу айтган гапларини ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганларини тезда ёзиб қўямиз. Қиёмат кунида эса уларга: “Куйдурувчи жаҳаннамнинг азобини тотиб кўринглар”, – деб айтамиз.
Яҳудийлар ва насронийлар: “Биз Аллоҳнинг болалари ва суюкли бандаларимиз”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Ундай бўлса, нега сизларни гуноҳларингиз туфайли азоблайди?” – деб айтинг. Йўқ, асло, сизлар ҳам У яратган башарият кабисизлар. Аллоҳ истаган кишисини мағфират қилади ва истаганини азоблайди. Осмонлару Ер ва улар орасидаги барча борлиқнинг ҳукмронлиги, шубҳасиз, Аллоҳга оиддир. Охир-оқибат қайтиб бориладиган жой ёлғиз Унинг Ўзигадир.
Ҳамда улар: “Ҳаётимиз фақат шу дунёдан иборатдир ва бизлар қайта тирилтирилмаймиз”, – дер эдилар.
Эй Расулим, уларга: “Келинглар, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни ўқиб бераман. У Зотга ҳеч нарсани шерик қилманглар. Ота-онага яхшилик қилинглар. Камбағалликдан қўрқиб фарзандларингизни ўлдирманглар. Биз сизларга ҳам, уларга ризқ берамиз. Бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, ундаги яширинчасига ҳам яқинлашманглар. Аллоҳ ўлдиришни ман қилган жонни ноҳақ ўлдирманглар. Шояд, ақл юритсангиз, деб Аллоҳ сизларга буларни тавсия қилди”, – деб айтинг.
Шундай қилиб, сеҳргарлар фиръавнга етиб келдилар ва унга: “Борди-ю бизлар Мусога қарши ғалаба қилувчилардан бўлсак у ҳолда бизга бирор бир мукофот борми?” – дедилар.
Сеҳргарлар: “Эй Мусо, аввал сен асонгни ерга отасанми ёки уни олдин биз отувчи бўлайликми?” – дедилар.
Улар Мусога: “Бизни у билан сеҳрлаш учун ҳар қандай бир мўъжиза келтирсанг ҳам, биз сенга асло ишонувчи эмасмиз”, – дедилар.
Эй Расулим, уларга: “Сизлар бизни жангда ё шаҳид, ё ғолиб бўлишдек икки хайрли ишдан бирининг бўлишини кутмоқдасиз. Бизлар эса сизларни Аллоҳ Ўз даргоҳидан ёки бизнинг қўлимиз билан сизларга азоб етишини кутмоқдамиз. Бас, кутаверинглар, албатта, биз ҳам сизлар билан бирга кутувчимиз”, – деб айтинг.
Атрофингиздаги аъробийлардан ҳам ва Мадина аҳолиси ичидан ҳам мунофиқлар бордир. Улар нифоққа одатланиб кетганлар. Уларни сиз билмайсиз, уларни Биз биламиз. Албатта, уларни икки карра азоблаймиз. Сўнгра қиёматда ҳақиқий жазо олишлари учун катта азобга қайтариладилар.