Биз уларнинг айтаётган сўзларини жуда яхши билувчимиз. Ўшанда уларнинг йўл жиҳатидан энг муносиблари: “Дунёда фақат бир кунгина қолдинглар”, – деб айтадилар.
Сиз қидирган نَحْنُ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 86 та оят мавжуд.
biz, holbuki biz, va biz, va biz faqat, Biz, biz (mi), ammo biz, biz (bo'lgan holda), biz (ham), albatta biz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биз уларнинг айтаётган сўзларини жуда яхши билувчимиз. Ўшанда уларнинг йўл жиҳатидан энг муносиблари: “Дунёда фақат бир кунгина қолдинглар”, – деб айтадилар.
Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам унга бардошли бўлинг. Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, аксинча, Биз сизга ризқ берамиз. Чиройли оқибат эса тақво аҳли учундир.
Бу ҳаётимиз фақат шу дунёдаги яшашимиздир. Айримларимиз ўлсак, бошқаларимиз яшайверамиз. Биз қайта тирилувчилар эмасмиз.
У фақат Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган шахсдир. Бизлар унга ишонувчи кимсалар эмасмиз.
Дарвоқе, бизлар ҳам, ота-боболаримиз ҳам олдин мана шу гапларга ваъда қилинган эдик. Бу фақат аввалгиларнинг афсоналаридир.
Сиз улар қилаётган ёмонликни энг чиройли сўзлар билан даф қилиб туринг. Биз улар сифатлаётган нарсани яхши билувчимиз.
Сеҳргарлар белгиланган жойга келганларида фиръавнга: “Агар албатта, биз ғолиб чиқсак, бизлар учун бир мукофот борми?” – дедилар.
Бас, улар арқон ва ҳассаларини ерга ташладилар. Ҳамда: “Фиръавннинг иззатига қасам бўлсинки, албатта, биз ғолиб бўлувчилармиз”, – дедилар.
Бизлар бунинг учун азобланувчи эмасмиз.
Кейин улар: “Бизларга иймон келтириш учун бир оз муҳлат берилармикан”, – деб қоладилар.
Сарой аҳли: “Бизлар қувват ва қаттиқ матонат эгаларимиз. Нима ишга буюрсанг, ҳам ўзингга ҳавола. Бас, нимага амр қилишни ўйлаб кўравер!” – дедилар.
Дарҳақиқат, бизларга ҳам, ота-боболаримизга ҳам олдин мана шу нарса ваъда қилинган эди. Бу фақат аввалгиларнинг афсоналари, , холос!
Биз маишатларида ҳаддан ошган қанчадан-қанча ўлкаларни ҳалок қилдик. Улардан кейин ўша масканларида жуда озчилик истиқомат қилди. Уларнинг юртларига Биз ворис бўлдик.
Иброҳим уларга “Ахир, у ерда Лут бор-ку?” – деди. Фаришталар: “Биз у жойда ким борлигини яхши билувчироқмиз. Албатта, уни ва оиласини балодан қутқарамиз. Фақат унинг иймонсиз хотини азобда қолувчилардан бўлди”, – дедилар.
Эй мўминлар, аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийларнинг зулм қилганларидан бошқалари билан фақат энг чиройли тарзда мунозара қилинглар. Шунингдек, уларга: “Биз ўзимизга нозил қилинган Қуръонга ҳам, сизларга нозил қилинган Таврот ва Инжил китобига ҳам иймон келтирганмиз. Бизнинг илоҳимиз ҳам сизларнинг илоҳингиз ҳам бир Илоҳдир ва бизлар, фақат Унга бўйсунувчилармиз.
Мутакаббир кимсалар заиф саналганларга: “Сизларга ҳидоят келганидан кейин сизларни ундан биз тўсдикми? Аксинча, ўзингиз гуноҳ қилувчилардан бўлган эдингиз”, – дейдилар.
Яна улар: “Бизларнинг молларимиз ва фарзандларимиз сизларникидан кўра кўпроқ. Демак, биз азобланувчи эмасмиз”, – дедилар.
Яна улар: “Бизларнинг молларимиз ва фарзандларимиз сизларникидан кўра кўпроқ. Демак, биз азобланувчи эмасмиз”, – дедилар.
Албатта, Биз қиёматда ўликларни тирилтирамиз ва уларнинг тақдим қилган нарсаларини ва ҳаётда қолдирган изларини ёзиб борамиз. Барча нарсани очиқ-ойдин китобда ҳисоблаб қўйганмиз.
Қани, энди айт-чи, бизлар ўлувчи эмас эканмизми?!