Биринчи ўлимимиздан кейин азобланувчи ҳам эмас эканмизми?!
Сиз қидирган نَحْنُ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 86 та оят мавжуд.
biz, holbuki biz, va biz, va biz faqat, Biz, biz (mi), ammo biz, biz (bo'lgan holda), biz (ham), albatta biz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биринчи ўлимимиздан кейин азобланувчи ҳам эмас эканмизми?!
Албатта, бизлар Аллоҳнинг йўлида саф тортиб турувчилармиз.
Ҳамда бизлар доимо Аллоҳга тасбеҳ айтувчилардирмиз.
Дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам биз сизларнинг дўстларингизмиз. Сизлар учун жаннатда кўнгилларингиз тусаган нарсалар ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир.
Эй Муҳаммад, Роббингизнинг раҳмати бўлган пайғамбарликни улар тақсим қиладиларми?! Дунё ҳаётида уларнинг ораларида маишатларини Биз тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйдик. Роббингизнинг раҳмати эса улар йиғиб борадиган бойликларидан яхшироқдир.
“Ўлим фақат мана шу дунёдаги биринчи ўлимимиздир ва бизлар қайта тирилувчи эмасмиз.
Қачонки, сизларга: “Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ваъдаси ростдир, Қиёмат ҳақида шубҳа йўқдир”, – дейилса, сизлар: “Биз қиёмат соати нима эканини билмаймиз, фақат гумон қиламиз, холос. Биз қиёмат бўлишига аниқ ишонувчи эмасмиз”, – деган эдингиз.
Инсонни Биз яратганмиз, демак, унинг нафси васваса қиладиган, нарсаларни ҳам биламиз. Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқмиз.
Албатта, Биз барча жонзотни тирилтирамиз ва ўлдирамиз. Қайтиш эса фақат Бизгадир.
Биз кофирлар айтаётган гапларни яхши биламиз. Эй Расулим, сиз уларнинг устида динга мажбурловчи эмассиз. Бас, ушбу Қуръон билан Менинг таҳдидимдан қўрқадиган кишиларга насиҳат қилинг.
Балки, улар: “Биз ғолиб келувчи жамоатдирмиз”, – деб айтарлар?!
Эй инсонлар, сизларни ахир Биз яратдик-ку! Бас, яна қайта ярата олишимизга ишонмайсизларми?!
Уни сизлар инсон қилиб яратасизларми ёки Биз яратувчимизми?!
Сизларнинг орангиздаги ўлимни ҳам Биз белгилаб қўйганмиз. Биздан асло ўзиб кетилмайди.
Сизларнинг орангиздаги ўлимни ҳам Биз белгилаб қўйганмиз. Биздан асло ўзиб кетилмайди.
Уни сизлар ундирасизларми ёки Биз ундирувчимизми?!
Балки, бизлар ризқимиздан маҳрумдирмиз”, – деб надоматда қолар эдингиз.
Уни ёмғирли булутлардан сизлар туширдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми?!
Унинг дарахтини сизлар пайдо қилдингизми ёки Биз пайдо қилувчимизми?!
Биз уни жаҳаннам ҳақида бир эслатма ва йўловчилар учун фойдаланадиган нарса қилиб қўйдик.