Ўшанда сизлардан икки мусулмон тоифа, гарчи Аллоҳ уларнинг қўриқчиси бўлса ҳам, умидсизликка тушиб орқага чекинмоқчи бўлдилар. Мўминлар, фақат Аллоҳга таваккал қилсинлар.
Сиз қидирган و ك ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 70 та оят мавжуд.
tayansinlar, tayan, o'ziga tayanib ishonganlarni, vakildir, va tayan, vakil sifatida, vakil, tayaning, biz vakil qoldirganmiz, tayanganmiz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ўшанда сизлардан икки мусулмон тоифа, гарчи Аллоҳ уларнинг қўриқчиси бўлса ҳам, умидсизликка тушиб орқага чекинмоқчи бўлдилар. Мўминлар, фақат Аллоҳга таваккал қилсинлар.
Эй Расулим, Аллоҳнинг раҳмати туфайли уларга юмшоқ муомалада бўлдингиз. Агар сиз уларга қўпол, қаттиқ қалбли бўлганингизда, шубҳасиз, атрофингиздан тарқалиб кетишарди. Шундай экан, уларни кечиринг ва хатолари учун Аллоҳдан мағфират тиланг. Қилинадиган ишларда улар билан маслаҳатлашинг. Қачонки якуний қарорни қабул қилсангиз, унда Аллоҳга таваккул қилинг. Албатта, Аллоҳ Ўзига суяниб иш қилувчиларни севади.

Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, у ҳолда сизнинг устингизга ғолиб келувчи йўқ. Борди-ю сизларни қаровсиз ташлаб қўйса, Ундан бошқа ким ҳам сизларга нусрат берар эди. Мўминлар, фақат Аллоҳга таваккул қилиб суянсинлар.
Баъзи одамлар уларга: “Оломон сизга қарши лашкар тўпладилар, энди улардан қўрқинглар”, – дейишганда, уларнинг бу гапи иймонни янада орттирди. Уларга қарата: “Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя ва У энг яхши вакил!” – деб айтганлар.
Мунофиқлар: “Хўп, итоат қиламиз”, – дейдилар. Бироқ сизнинг олдингиздан чиққач, улардан бўлган бир тоифа айтган гапларингиздан бошқасини қилишга кечалари тил бириктирадилар. Билиб қўйсинлар, Аллоҳ уларнинг кечалари хуфёна тил бириктириб юрганларини ёзиб қўймоқда. Бас, эй Расулим, улардан юз ўгиринг ва Аллоҳга суяниб таваккул қилинг. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади.

Сиз шундай инсонларсизки, бу ўткинчи дунё ҳаётида уларнинг ёнини олдингиз. Энди қиёмат кунида ким уларни Аллоҳнинг азобидан ҳимоя қилиб ёнларини олади. Ёки ким уларга вакил бўлади?
Осмонлар ва Ер юзидаги барча мулк Аллоҳникидир. Аллоҳ ҳар ишда вакил бўлиб кифоя қилди.
Эй аҳли китоблар, Исо пайғамбарни худо деб динингизда ҳаддингиздан ошиб, чуқур кетманглар. Аллоҳ шаънига, фақат ҳақ гапни айтинглар. Марям ўғли Исо Масиҳ, албатта, Аллоҳнинг Расулидир. Ҳамда у Марямга ташлаган калимаси ва Ўзидан келган бир руҳдир. Шундай экан, Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон келтиринглар. Худо учтадир деманглар. Бу бўҳтон гапдан тийилинглар, шунда ўзингизга яхши бўлади. Ҳеч шак-шубҳасиз, Аллоҳ яккаю ягона илоҳдир. Субҳаналлоҳ, Унинг боласи бўлмайди, ахир, осмонлар ва Ер юзидаги барча мулк Аллоҳникидир. Аллоҳ ҳаммаси учун етарли вакилдир.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланглар. Бир гуруҳ сизга қўл узатиб, ҳамла қилмоқчи бўлган пайтда, Аллоҳ қўлларини сиздан қайтарган эди. Аллоҳдан қўрқинглар, мўминлар, фақат Аллоҳга таваккул қилиб суянсинлар.
Шунда итоатсизликдан қўрқадиган ҳамда Аллоҳ уларга инъом қилган икки киши: “Уларнинг устига шаҳар дарвозасидан тўғри бостириб киринглар. Унга кириб олгач, албатта, ғолиб келувчи бўласизлар. Агарда чин мўмин бўлсангиз, у ҳолда ёлғиз Аллоҳга суянинглар”, – деб айтди.
Эй Муҳаммад, қавмингиз бу Қуръоннинг ҳақлигини билгани ҳолда, ёлғонга чиқарди. Уларга: “Мен сизларга кафил эмасман”, – деб айтинг.
Ана улар, биз уларга китоб, ҳикмат илми ва пайғамбарлик берган зотлардир. Буларни анави мушриклар инкор қилсалар, у ҳолда уларни инкор этмайдиган қавмни унга вакил қилиб қўйганмиз.
Мана шу Роббингиз бўлган Аллоҳдир. Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир. У барча нарсанинг яратувчисидир, демак, фақат Унга ибодат қилинглар. У ҳар нарсанинг устида вакилдир.
Эй Расулим, Агар Аллоҳ хоҳласа эди, улар ширк келтирмаган бўлардилар. Сизни эса уларнинг тепасига қўриқчи қилиб қўймаганмиз ҳамда сиз уларга вакил эмассиз.
Аллоҳ бизни ундан қутултиргандан кейин ҳам агар динингизга қайтадиган бўлсак, унда, албатта, Аллоҳга ёлғон тўқиган бўламиз. Роббимиз Аллоҳ хоҳламагунча бизлар учун асло қайтиш бўлмайди. Роббимиз ҳамма нарсани илми билан кенг қамраб олгандир. Биз фақат Аллоҳга суянганмиз. Эй Роббимиз, бизни ва қавмимиз орасини ҳақ билан очиб ҳукм қилгин. Зеро, Сен ҳукм қилувчиларнинг энг яхшисисан.
Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳнинг номи эсга олинганда қалблари титрайдиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари янада ортадиган ва ёлғиз Роббиларига суянадиган кимсалардир.
Мунофиқлар ва қалбларида иллат бўлган кимсалар: “Ҳов анави мусулмонларнинг динлари уларни жуда мағрурлантириб юборибди”, – деганларини эсга олинг. Кимки Аллоҳга суянса, албатта, ғолибдир. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Агар улар тинчликка мойил бўлсалар, сиз ҳам унга мойил бўлинг. Ҳамда ҳар бир ишда Аллоҳга суянинг, шубҳасиз, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни билиб турувчи – Аълим Зотдир.